1
2— Мен сизларни ёрдамга чақирган эдим–ку, — деди Йифтох. — Ўшанда, бизга жабр–зулм ўтказган Оммон халқи билан қаттиқ жанжаллашиб қолганимда, ўзингиз менга ёрдам бермадингиз–ку!
3Сизлар менга ёрдам бермаслигингизни била туриб, жонимни хатар остига қўйдим–да, Оммон халқининг устига бостириб бориб ҳужум қилдим.
4Эфрайим қабиласидан бўлганлар
5Эфрайим қабиласининг омон қолган жангчиларини қўлга тушириш учун, Йифтох Иордан дарёсининг кечув жойларига соқчиларни қўйди. Қачонки Эфрайим қочоқларидан бири келиб: “Ўтиб кетай”, деб рухсат сўраганда, соқчилар: “Мабодо Эфрайим қабиласиданмасмисан?” дея савол беришарди. Қочоқ: “Йўқ”, деб жавоб бергач,
6улар унга: “Ундай бўлса, Шибболет, дегин”, дейишар эди. Ўша одам: “Сибболет”, деб айтар эди, чунки Эфрайим қабиласидагилар “Шибболет” сўзини тўғри талаффуз қила олмас эдилар. “Сибболет” деган одамни соқчилар Иордан кечув жойининг ўзидаёқ ўлдиришарди. Ўша куни Эфрайим қабиласидан қирқ икки минг нафар одам ҳалок бўлди.
7Гиладлик Йифтох олти йил
8Ундан кейин Исроил халқига Байтлаҳмлик
9Унинг ўттиз ўғли билан ўттиз қизи бор эди. У қизларини уруғидан ташқарига узатиб, ўғилларига келинларни ҳам бошқа уруғлардан олиб берганди. Ибсан етти йил Исроил халқига ҳакам бўлди.
10Сўнг оламдан ўтиб, Байтлаҳмда дафн қилинди.
11Ундан кейин Забулун қабиласидан бўлган Элўн исмли бир киши ҳакам бўлди. У ўн йил давомида Исроилга раҳнамолик қилди.
12Элўн оламдан кўз юмди ва Забулун ҳудудидаги Ойжавлонда дафн қилинди.
13Ундан кейин Пиратонлик Хиллиёлнинг ўғли Абдўн ҳакам бўлди.
14Унинг қирқта ўғли ва ўттизта ўғил набираси бор эди. Улар етмишта эшакни миниб юришарди
15Сўнг Абдўн ҳам оламдан ўтди ва Эфрайим қирларидаги она шаҳри Пиратонда дафн этилди. Илгарилари ўша жойлар