2Бир куни у онасига шундай деди: Шунда онаси: — Илойим барака топгин, ўғлим! — деди.
2— Ойи, эсингиздами 1100 бўлак кумушни [1] ўғирлатиб қўйган эдингиз? Ўшанда ўғрини олдимда қарғагансиз. Мана, ўша кумушингиз. Уни мен олгандим.
3Михо 1100 бўлак кумушни онасига қайтариб берди. Онаси эса: — Мен бу кумушни бош–кўзингдан садақа қилиб, Эгамга бағишлайман, — деди, — ундан қуйма ва ўйма бутлар ясаттираман. Ўша кумуш ўзингга қайтиб келади, ўғлим.
4Онаси Михо қайтариб берган кумуш бўлакларнинг 200 тасини [2] заргарга берди. Заргар бут ясаб, уни кумуш билан қоплади [3]. Тайёр бўлган бут Михонинг уйига ўрнатилди.
5Михонинг бир саждагоҳи бор эди. У руҳонийлар киядиган махсус либос [4] тиктириб, яна бир нечта хонаки санамлар [5] ясаттирди, сўнг ўғилларидан бирини ўзининг саждагоҳига руҳоний қилиб тайинлади.
6Ўша даврда Исроилда шоҳ йўқ эди. Ҳар бир одам билганини қилар эди.
7Яҳудо ҳудудидаги Байтлаҳм шаҳрида [6] бир ёш леви[7] яшарди.
8Бу одам ўзига бошқа жойдан бошпана топмоқчи бўлиб, Байтлаҳмни тарк этди. У йўл юриб, Эфрайим қирларидаги Михонинг уйига келиб қолди.
9— Қаерликсан, ўғлим? — деб сўради ундан Михо. — Мен Яҳудодаги Байтлаҳмдан келган левиман, — деб жавоб берди у. — Ўзимга бошпана қидириб юрибман.
10— Кел, меникида турақол, — деди Михо. — Менинг маслаҳатчим ҳамда руҳонийим бўл. Мен эса ҳар йили сенга ўн бўлакдан кумуш [8] тўлаб, кийим–кечагинг билан егулигингни бераман.
11[11-12] Леви Михоникида туришга рози бўлди. Михо уни руҳоний қилиб тайинлади. Леви Михоникида яшаб юрди ва Михога худди ўғлидай бўлиб қолди.
13Шунда Михо деди: “Мана, энди Эгам мени баракали қилишини биламан, чунки левининг ўзи менга руҳоний бўлиб хизмат қиляпти.”