1
2Аммо хотини унга бевафолик қилиб, отасининг уйига — Яҳудодаги Байтлаҳмга қайтиб кетди. Орадан тўрт ой ўтди.
3
4У қўймай, уларни уйида уч кун меҳмон қилди. Улар еб–ичиб, у ерда тунадилар.
5Тўртинчи куни леви барвақт туриб йўлга шайланди. Қайнатаси эса унга: “Йўлга чиқишдан олдин чой–пой ичиб олинг, ўғлим, қувват бўлади, кейин кетарсизлар”, — деди.
6Шунда улар ўтириб, бирга еб–ичишди. Кейин қизнинг отаси: “Бугун ҳам қолиб дам олсангизлар бўларди”, — деди.
7Леви кетмоқчи бўлиб ўрнидан турганда ҳам уни яна қўярда–қўймай уйида олиб қолди.
8Бешинчи куни леви кетмоқчи бўлиб эрта билан саҳарда турганда, қизнинг отаси унга: “Чой–пой ичиб олинг, кечроқ кетарсизлар”, — деди. Улар ўтириб еб–ичишди.
9Леви хотини ва хизматкори билан кетмоқчи бўлиб дастурхондан турганда, қайнатаси унга шундай деди: “Қаранг, ўғлим, кеч бўлиб қолди. Шу ерда тунаб қолақолинглар. Кун ҳам оғиб қопти. Бу ерда қолиб, дамингизни олинглар. Эртага эса саҳарда туриб уйларингга кетарсизлар.”
10Леви кўнмай йўлга тушди. Хотини ва хуржун ортилган бир жуфт эшаги билан йўл юриб Ёбус шаҳрига, яъни Қуддусга етиб олди.
11Улар Ёбусга яқинлашганларида кеч кириб қолганди. Хизматкор хўжайинига деди: “Келинг,
12“Йўқ, — деди хўжайин. — Исроил халқига ёт бўлган бегоналарнинг шаҳрига кирмаймиз, ундан кўра, йўлимизни давом қилиб, Гивога борамиз.”
13Леви гапида давом этиб хизматкорига деди: “Кел, икковидан бирига — Гивога ёки Рамага
14Улар йўлда давом этиб, кунботар пайтида Бенямин қабиласига қарашли Гиво шаҳрига яқинлашиб қолишди.
15Сўнг Гивода тунаб қолмоқчи бўлиб, шаҳар томон йўл олишди–да, бориб шаҳарнинг майдонида ўтиришди, аммо ҳеч ким уларни тунаш учун уйига таклиф қилмади.
16Оқшом кирганда, бир чол даладаги ишларини тугатиб қайтиб келаётган эди. Гивода яшаётган аҳолининг аксарият қисми Бенямин қабиласидан эди, аммо бу чол Гивога Эфрайим қирларидан келиб, энди шу ерларда истиқомат қилаётган эди.
17Чол шаҳар майдонида ўтирган мусофирларни кўриб:
18Леви шундай жавоб берди:
19Бизга турар жойдан бўлак ҳеч нарса керак эмас. Ўзимиз учун нон ва шаробимиз бор. Эшакларимизга ҳам ем–хашак ғамлаб келганмиз.
20— Уйимга марҳамат қилинглар, — деди чол. — Мен ҳамма камчиликларингизнинг ғамини ейман. Фақат кўчада қолмасангизлар, бас!
21Чол уларни уйига олиб бориб, эшакларига ем берди. Сўнг мезбону меҳмонлар оёқларини ювиб
22Улар дам олиб ўтирганларида, бирданига шаҳарнинг бузуқ одамлари уйни ўраб олишди–да, эшикни тарс–турс уриб:
23Уйнинг эгаси — чол уларнинг олдиларига чиқиб:
24Мана, менинг бокира қизим ва у кишининг хотини бор. Мен уларни сизларнинг олдингизга олиб чиқай, уларни нима қилсангиз қилинглар, аммо бу одам билан бундай хунук иш қилманглар.
25Лекин одамлар чолнинг гапларига қулоқ солишмади. Шунда леви хотинини итариб, уларнинг олдиларига чиқариб юборди. Улар аёл билан ётиб, эрталабгача уни зўрлашди. Тонг ёришаётганда эса қўйиб юборишди.
26Саҳарда аёл келиб, хўжайини тунаб қолган чолнинг эшиги олдида йиқилди ва тонг отгунча у ерда қолди.
27Эрталаб хўжайини йўлга чиқмоқчи бўлиб, эшикларни очди. Қараса, эшик тагида хотини қўлларини остонага узатиб ётган экан.
28“Қани, турақол, бўл, кетяпмиз”, — деди у. Лекин жавоб бўлмади
29У уйига етиб келгач, пичоқ билан хотинининг жасадини ўн икки қисмга бўлди. Бўлакларни бутун Исроил бўйлаб Исроилнинг ўн икки қабиласига юборди.
30Буни кўрган ҳар бир одам шундай деб айтарди: “Исроил халқи Мисрдан чиққанидан бери бундай ваҳший ҳодиса содир бўлмаган. Энди ўйлаб кўрайлик, мулоҳаза қилиб ҳукм чиқарайлик!”