1
2Бенямин қабиласи билан бўлган урушдан кейин Исроил халқи Байтилга
3“Эй, Исроил халқининг Худоси —
4Эртаси куни одамлар барвақт туриб, у ерда
5Кейин бир–бирларидан: “Исроил қабилаларидан Эгамиз ҳузурида ўтказилган йиғинга келмаганлар борми?” — деб сўрадилар. Чунки улар, Миспахда — Эгамиз ҳузурида ўтказилган йиғинда иштирок этмаган ҳар бир кишининг жазоси ўлимдир, деб қатъий бир қасам ичган эдилар.
6Исроил халқи ўз жигари бўлган Бенямин қабиласига ачиниб: “Эвоҳ, бугун Исроилнинг бир қабиласи йўқ бўлди”, — дея кўп ўкинди.
7“Ўша қабиладан фақатгина бир нечта йигит омон қолди, холос. Энди улар учун қаердан қиз топамиз? Биронтамиз уларга қиз узатмаймиз, деб Эгамизнинг номи билан қасам ичган эдик–ку!”
8Исроил халқи: “Миспахдаги йиғинда қатнашмаганлар борми?” — дея суриштира бошлади. Шунда
9Чунки йўқлама қилинганда ўша шаҳардан ҳеч ким йўқ эди.
10Бутун жамоа ўн икки минг жангчини танлаб, уларга: “Боринглар, Гиладдаги Ёбош шаҳрининг бутун аҳолисини қириб ташланглар, хотину бола–чақаларини ҳам аяманглар!” — деди.
11“Ҳар бир эркак ва эр кўрган ҳар бир аёл ўлдирилсин
12Жангчилар Ёбош
13Кейин бутун жамоа Риммон
14Бенямин одамлари ўз уйларига қайтиб боришди. Исроил халқи Гиладдаги Ёбош аҳолисининг омон қолган қизларини уларга турмушга берди. Аммо қизларнинг сони Бенямин одамларига қараганда камроқ эди.
15Исроил халқи Бенямин қабиласига ниҳоятда ачинар эди, чунки Эгамиз уларни деярли йўқ қилиб юборган эди.
16Шунда жамоа оқсоқоллари шундай дедилар:
17Бенямин қабиласи Исроилдан батамом йўқ бўлиб кетмаслиги учун омон қолганлари насл қолдиришлари керак.
18Лекин шуниси ҳам борки, биз: “Бенямин қабиласига қиз узатган лаънати бўлгай!” деб қасам ичиб қўйдик, энди уларга қиз узата олмаймиз.
19Шунда одамлардан биттаси:
20Оқсоқоллар Бенямин қабиласидан бўлган бўйдоқ йигитларга шундай уқдирдилар:
21пойлаб туринглар. Шилў қизлари ўйинга чиққанда, узумзордан чиқиб, ҳар бирингиз ўзларингиз учун қиз олиб қочинглар.
22Қизларнинг оталари ёки ака–укалари олдимизга шикоят қилиб келадиган бўлишса, биз уларга шундай деймиз: “Қизларингизни олиб қолишимизга ижозат беринглар. Тушунинглар ахир, биз Гиладдаги Ёбошга ҳужум қилганимизда Бенямин йигитлари учун етарлича қиз олиб кела олмадик. Гарчи Бенямин йигитлари қизларингизни олиб қочган бўлса–да, сизлар қасамни бузган ҳисобланмайсизлар.”
23Бенямин одамлари Шилўга бориб, узумзорларда яшириниб олдилар. Қизлар рақсга тушганларида улар ўзлари учун биттадан қиз олиб қочдилар. Сўнг олиб қочган қизлари билан уйларига қайтиб кетдилар, шаҳарларини тиклаб, ўша жойда яшадилар.
24Бутун Исроил жамоаси ҳам уй–уйларига, қабилалари ва оилаларига қайтиб борди.
25Ўша даврларда Исроилда шоҳ йўқ эди. Ҳар бир одам билганини қилар эди.