1Еруббаал, яъни Гидўн, ҳамма лашкарлари билан барвақт туриб, қароргоҳини Харўд булоғининг бўйида жойлаштирди.
2
3Душмандан қўрққанларга ижозат бер,
4Кейин
5Гидўн лашкарни сув бўйига олиб тушди. Эгамиз унга деди: “Сувни итга ўхшаб, ялаб ичганларнинг ҳаммасини бир тарафга, чўккалаб ичганларни эса бошқа тарафга турғизиб қўй.”
6Сувни ҳовучлаб ялаганларнинг сони уч юзта эди. Лашкарларнинг қолганлари эса чўккалаб сувни ичганди.
7Эгамиз Гидўнга деди: “Сувни ялаб ичган уч юзта одам билан сизларни озод қилиб, Мидиёнларни қўлларингга бераман. Қолганларни қўйиб юбор, уйларига қайтиб кетаверишсин.”
8Гидўн уч юзта одамдан бошқа ҳаммасини уйларига қайтариб юборди. Аммо кетганларнинг озиқ–овқату
9Ўша куни кечаси Эгамиз Гидўнга деди: “Тур, қароргоҳга ҳужум қил. Мен уни сенинг қўлингга бердим.
10Агар қўрқаётган бўлсанг, Пурах деган хизматкорингни олиб, қароргоҳга туш.
11Мидиёнларнинг гапини эшитгач, юрак ютиб қароргоҳга ҳужум қиласан.” Гидўн Пурах исмли хизматкорини олиб пастга, ёв қароргоҳининг этагига тушди.
12Мидиёнлар,
13Гидўн ёв қароргоҳига етиб борганда, бир одам ўзининг биродарига тушини айтиб бераётганини эшитиб қолди. Ўша одам шундай ҳикоя қилаётган эди:
14— Бу аниқ Исроил халқидан бўлган Йўш ўғли Гидўннинг қиличидир! — деди биродари. — Худо Мидиёнларни барча лашкар–пашкари билан унинг қўлига берган экан–да!
15Гидўн туш таъбирини эшитгач, Худога сажда қилди. Орқага — Исроил халқининг қароргоҳига қайтиб: “Қани, кетдик! Эгамиз Мидиён лашкарларини қўлимизга берди”, — деди.
16Кейин уч юзта одамни уч қисмга бўлиб, ҳар бирининг қўлига биттадан бурғу ва бўш кўзадан берди. Кўзаларнинг ичида эса биттадан машъала бор эди.
17Гидўн лашкарларига шундай деди:
18Қароргоҳни ўраб олинглар. Мен ёнимдагилар билан бурғу чалганимда, сизлар ҳам бурғу чалиб, овозингиз борича: “Эгамиз ва Гидўн учун олға!” деб бақиринглар.
19Ярим тунда, душман қароргоҳида соқчилар энди алмашиб бўлган пайтда, Гидўн ёнидаги юзта одам билан қароргоҳга яқинлашди. Улар бурғу чалиб, қўлларидаги кўзаларни чарсиллатиб синдирдилар.
20Лашкарларнинг қолган икки қисми ҳам бурғу чалиб, кўзаларни синдирди. Ҳаммалари ўнг қўлларида бурғу, чап қўлларида машъала ушлаганча: “Эгамиз ва Гидўн учун олға!” — деб қичқирдилар.
21Гидўн одамларининг ҳар бири қароргоҳ атрофидаги ўз жойида турарди. Қароргоҳдагилар эса саросима ичида, бақириб қочишарди.
22Гидўннинг уч юзта одами бурғу чалганда, душман қароргоҳидаги лашкарлар бир–бирини ўлдира бошладилар. Бу Эгамизнинг қудрати эди. Сўнг Мидиён лашкарлари Зариро томон югуриб, то Байт–Шиттахгача, Таббот яқинидаги Овил–Махла шаҳрининг
23Шунда Гидўн Мидиёнларни таъқиб қилиш учун Нафтали, Ошер ва Манаше қабилаларининг одамларини чақиртирди.
24У бутун
25Улар Мидиёнларнинг иккита лашкарбошиси Орив ва Заёвни