1Эфрайим қабиласи Гидўнга: — Нега бундай қилдинг? Мидиёнларга қарши жанг қилгани чиққанингда нега бизни чақирмадинг? — дея у билан қаттиқ жанжаллашдилар.
2Гидўн эса уларга деди: — Мен қилган ишим билан сизларга тенг келармидим?! Эфрайимдаги узум қолдиқлари кичкинагина бир қавмимнинг жами ҳосилидан аъло–ку!
3Сизлар Худонинг қудрати билан Мидиён лашкарбошилари Орив ва Заёвни қўлга олган бўлсангиз, ўз ишларим билан сизларга тенг келармидим?!
3У бу гапларни айтганидан кейин, улар жаҳлдан тушдилар.
4Гидўн уч юзта одами билан Иордан дарёсига келиб нариги қирғоғига ўтиб олди [1]. Улар ҳолдан тойган бўлсалар–да, душманнинг кетидан қувиб кетаётган эдилар.
5Гидўн Сухўт шаҳри аҳолисига мурожаат қилиб:
5— Эй, халойиқ, марҳамат қилиб одамларимга озгина нон беринглар, улар ҳолдан тойганлар. Биз Мидиён шоҳлари Зевах ва Залмунонинг кетидан қувиб кетяпмиз, — деди.
6Аммо Сухўт бошлиқлари шундай жавоб беришди: — Зевах ва Залмунони қўлга олган бўлсанг экан, лашкарларингга нон берсак.
7— Жуда соз! — деди Гидўн. — Зевах ва Залмунони Эгамиз менинг қўлимга бергандан сўнг, сизларни чўлдаги янтоқ ва чақир тиканаклар билан савалаб, терингизни шилиб оламан.
8Гидўн у ердан Паниёл шаҳрига [2] йўл олди. У ердагиларга ҳам худди шундай илтимос билан мурожаат қилди. Сухўт аҳолиси қандай жавоб берган бўлса, Паниёл аҳолиси ҳам худди шундай жавоб берди.
9Гидўн Паниёл аҳолисига деди:
9— Ғолиб бўлиб қайтиб келганимдан сўнг бу минорани [3] ер билан яксон қиламан.
10Ўша пайтда Зевах ва Залмуно ўз лашкарлари билан Кархорда турган эдилар. Шарқдаги кўчманчиларнинг 120.000 та сипоҳи ҳалок бўлиб, 15.000 тачаси қолганди.
11Гидўн Наваҳ ва Ёҳбохонинг шарқ томонидаги карвон йўли бўйлаб бориб, душманни ғафлатда қолдириб ҳужум қилди.
12Зевах ва Залмуно қочишди, Гидўн эса уларнинг кетидан қувиб кетди. Икки Мидиён шоҳини қўлга олиб, бутун душман лашкарини саросимага солди.
14Сухўтлик бир йигитчани ушлаб олиб, сўроққа тутди. Йигитча Сухўт шаҳрининг етмиш еттита бошлиқ ва оқсоқолини номма–ном айтиб берди.
15Сўнг Гидўн Сухўт аҳолисининг олдига бориб деди:
15— Эсларингдами мени масхара қилиб, Зевах ва Залмунони қўлга олганмидингки, биз ҳолдан тойган лашкарингга нон берсак, деб айтганларинг? Мана ўша Зевах ва Залмуно.
16Гидўн янтоқ ва чақир тиканакларни олиб, Сухўт бошлиқларининг таъзирини берди.
17Паниёлдаги минорани ҳам вайрон қилиб, шаҳарнинг барча эркакларини қириб ташлади.
18Сўнг Зевах ва Залмунога юзланиб: — Сизлар Товур шаҳрида ўлдирган одамлар қандай эди? — деб сўради. — Улар сенга ўхшаган, кўринишлари шоҳ ўғилларидай савлатли эди, — дея жавоб беришди улар.
19— Улар менинг жигарларим эди–ку! — дея хитоб қилди Гидўн. — Биз бир қориндан талашиб тушган эдик. Худо шоҳид! Уларни ўлдирмаганларингда, мен ҳам жонларингни сақлаб қолган бўлардим.
20Сўнг тўнғич ўғли Этерга: — Бор, уларни ўлдир! — деди. Аммо бола қўрққанидан қиличини ҳам чиқармади, чунки у ҳали ёш эди.
21Шунда Зевах ва Залмуно: Гидўн Зевах ва Залмунони ўлдириб, туяларининг бўйнидаги шоҳона безакларини олди.
21— Эркак бўлсанг, ўзинг келиб бизни ўлдир, — дедилар.
25— Жонимиз билан, — деб жавоб берди Исроил халқи. Сўнг бир кийим ёйиб, ҳар бири ўлжа қилиб олган тилла зиракдан ўша кийим устига ташлади.
26Тилла зиракларнинг ўлчови бир пуддан ортиқ [5] олтин чиқди. Мидиён шоҳлари кийган сафсар либослару таққан ярим ой ва шокилали безаклар ҳамда туяларининг бўйнидаги тилла занжирлар ҳисобга киритилмаганди.
27Гидўн ўша олтиндан бир ҳайкал [6] ясаб, уни ўз шаҳри Ўфрага ўрнатиб қўйди. Бутун Исроил халқи Худога бевафолик қилиб, ўша ердаги ҳайкалга сиғина бошлади. Бу ҳайкал Гидўн ва унинг оиласи учун тузоқ бўлиб қолди.
28Шундай қилиб, Мидиёнлар мағлуб бўлдилар. Улар Исроил халқига қарши бош кўтаришга қайта журъат этмадилар. Гидўн пайтида юртда қирқ йил тинчлик барқарор бўлди.
29Йўш ўғли Гидўн [7] уйига қайтиб кетди.
30Унинг етмишта ўғли бор эди, чунки хотинлари ниҳоятда кўп эди.
31Шакам шаҳридаги чўриси [8] ҳам Гидўнга бир ўғил туғиб берди. Гидўн унга Абумалек, деб исм қўйди.
32Гидўн улуғ ёшга кириб оламдан ўтди ва Ўфра шаҳридаги отаси Йўшнинг хилхонасига дафн этилди. Бу шаҳар Абуазар уруғига қарашли эди.