1
4Қарасам, шимолдан бўрон турди. Улкан бир булутдан чақмоқ чақар эди, булут атрофи ярқираб турарди. Булутнинг оловли маркази сайқал мисдай товланарди.
5Ўшанинг ўртасида мен тўртта жонли мавжудотни кўрдим. Улар инсон қиёфасида эди.
6Аммо ҳар бирининг тўртта юзи ва тўртта қаноти бор эди.
7Уларнинг оёқлари текис бўлиб, бузоқнинг туёқларига ўхшаш туёқлари бор эди. Туёқлар ялтироқ бронза каби товланиб турарди.
8Қанотлари остида одам қўлига ўхшаган қўллари бор эди.
9Мавжудотлар бир–бирига орқа ўгириб турар эдилар, қанотларининг учлари бир–бирига тегиб турарди. Улар ҳар томонга биргаликда юрардилар, юрганларида бурилмас эдилар.
10Мавжудотларнинг юзларига келсак, улар тўрт хил эди: олд томонида инсон юзи, ўнг томонида шер юзи, чап томонида буқа юзи ва орқа томонида бургут юзи бор эди.
11Мавжудотларнинг бир жуфт қаноти тепага ёйилган бўлиб, ёнидаги мавжудотларнинг қанотларига тегиб турарди. Қолган бир жуфт қаноти эса танасини ёпиб турарди.
12Мавжудотлар тўғрига қараб юришар эди. Руҳ уларни қаерга йўналтирса, улар ўша ерга боришарди, юрганда бурилмасди.
13Жонли мавжудотларнинг кўриниши ёнаётган кўмирга ёки машъалага ўхшар эди. Мавжудотларнинг орасида олов айланиб юрарди. Бу олов чақнарди, ундан чақмоқ чақиб турар эди.
14Мавжудотларнинг ўзлари ҳам чақмоқ тезлиги билан у ердан бу ерга бориб келишарди.
15Мен тўртта мавжудотни томоша қилиб турганимда, мавжудотлар ёнидаги ғилдиракларни кўрдим. Ҳар бир мавжудотнинг ёнида биттадан ғилдирак бор эди. Ғилдираклар ерга тегиб турарди.
16Тўрттала ғилдиракнинг кўриниши ва тузилиши бир хил эди. Улар қимматбаҳо тошдай товланарди. Ҳар бир ғилдиракнинг ичида кўндалангига солинган яна биттадан ғилдираги бор эди.
17Шу сабабдан ғилдираклар ҳаракатга келганда, тўрт томонга юра олар эди, юрганда бурилмасди.
18Ғилдиракларнинг гардишлари баланд ва баҳайбат эди. Уларнинг гир айланаси кўзлар билан қопланган эди.
19Жонли мавжудотлар юрганда, ёнларидаги ғилдираклар ҳам ҳаракатга келарди. Ердан кўтарилганда, ғилдираклар ҳам улар билан бирга кўтариларди.
20
22Мавжудотларнинг бошлари узра гумбазга ўхшаш бир нарса бор эди, ўша нарса биллурдек товланарди.
23Қанотларини ёйган мавжудотлар гумбаз остида эди. Уларнинг қанотлари бир–бирига тегиб турарди. Иккинчи жуфт қанотлари эса баданларини ёпиб турарди.
24Улар қанот қоқиб учардилар. Қоққан қанотларининг товуши шовуллаган денгиз товушидай,
25Улар тўхтаб, қанотларини йиғиштириб олдилар. Шунда бошлари тепасидаги гумбаз узра бир овоз янгради.
26Гумбаз устида зангори ёқутдан ясалган тахтга ўхшаш бир нарса бор эди. Тахт устида инсон қиёфасидаги бир зот ўтирарди.
27Ўша кимсанинг белидан юқори қисми сайқал мисдай ярқирарди, атрофини олов ўраганди. Белидан пастки қисми эса оташ каби порларди. Унинг бутун борлиғи нур таратиб турарди.
28Ўша нур ёмғирдан кейин булутлар орасида пайдо бўладиган камалакдек жилваланарди. Бу ёғду Эгамизнинг улуғворлигини акс этарди.