1Қарасам,
2Худо
3У кирган пайтда карублар
4Сўнг
5Карублар қанотларини қимирлатганларида шундай шовқин кўтарилар эдики, уни ҳатто ташқи ҳовлидан туриб эшитса ҳам бўлар эди. Бу шовқин
6Эгамиз зиғир либос кийган кишига: “Карубларнинг ўртасига кир, ғилдираклар орасидаги ёнаётган кўмирдан олиб чиқ”, деб амр берганда, ўша киши битта ғилдиракнинг олдига бориб турди.
7Шунда карублардан бири қўлини узатиб, бироз ёнаётган кўмирдан олди–да, зиғир либос кийган кишининг қўлига тутди. У киши ёнаётган кўмирни олиб кетди.
8Ҳар бир карубнинг қаноти остида инсон қўлига ўхшаган қўли бор эди.
9Қарасам, карублар ёнида тўртта ғилдирак турибди. Ҳар бир карубнинг ёнида биттадан ғилдирак бор эди. Ғилдираклар қимматбаҳо тошдай товланарди.
10Тўрттала ғилдиракнинг кўринишига келсак, улар бир–бирига ўхшар эди. Ҳар бир ғилдиракнинг ичида кўндалангига солинган яна биттадан ғилдираги бор эди.
11Улар ҳаракатга келганда тўрт томонга юра олар эди, юрганда бурилмасди. Карубнинг юзи қаерга йўналтирилган бўлса, ҳаммаси бурилмай ўша томонга юришарди.
12Карубларнинг бутун баданлари, орқалари, қўллари, қанотлари ҳатто тўрттала ғилдираги ҳам кўз билан қопланган эди.
13Ғилдиракларнинг номи “Айланадиган ғилдираклар” эканлигини мен эшитиб қолдим.
14Ҳар бир карубнинг тўрттадан юзи бор эди: биринчи юз — карубнинг юзи, иккинчи юз — одамнинг юзи, учинчи юз — шернинг юзи ва ниҳоят тўртинчи юз бургутнинг юзи эди.
15Карублар замин узра кўтарилдилар. Мен Кавор дарёси бўйида кўрган жонли мавжудотлар мана шу карублар экан.
16Карублар юрганларида, ғилдираклар ҳам ёнларида юрарди. Қанот ёзиб кўтарилганларида, ғилдираклар ҳам улардан айрилмасди.
17Хуллас, карублар тўхтаганда, улар ҳам тўхтар эди, кўтарилганда улар ҳам бирга кўтарилар эди, чунки жонли мавжудотларнинг руҳи ғилдиракларда эди.
18Эгамизнинг улуғворлиги уй остонасидан чиқиб, карублар узра тўхтади.
19Мен буни томоша қилиб турганимда, карублар қанотларини ёздилар, замин узра кўтарилиб, ғилдираклари билан бирга уйдан чиқиб кетдилар. Карублар Эгамиз уйининг шаркий дарвозаси ёнида тўхтаб қолдилар.
20Бу жонли мавжудотларни мен Кавор дарёси бўйида кўрган эдим. Ўшанда ҳам улар Исроил Худосининг оёғи остида эдилар. Бу мавжудотлар карублар эканлигини мен энди тушуниб олган эдим,
21чунки ҳар бир карубнинг тўртта юзи, тўртта қаноти хамда қанотлари остида одам қўлига ўхшаган қўллари бор эди.
22Уларнинг юз тузилиши мен Кавор дарёси бўйида кўрган мавжудотларники билан бир хил эди. Ҳар бир мавжудот олд томонга қараб юрар эди.