1
2Шу онда
3“Эй инсон, бу одамлар бутларга кўнгил қўйганлар, гуноҳни ўзларига тўғоноқ қилганлар. Шундай экан, Менга маслаҳат солишларига қандай йўл қўяй?!
4Сен уларга айт:
5Ўша бутлари туфайли бутун Исроил халқи Мендан узоқлашиб кетди, аммо Мен берадиган жавобим билан уларнинг садоқатини қозонаман.”
6Исроил халқига айт:
7Билиб қўйинглар, агар Исроил халқидан бўлган бирорта одам ёки халқим орасида яшаб юрган бирорта мусофир Мендан юз ўгирса, бутларга кўнгил кўйиб, гуноҳни ўзига тўғоноқ қилса, сўнг пайғамбар олдига келиб, Менга маслаҳат солса, ўша одамга жавобни Ўзим бераман.
8Мен бундай одамларга қарши чиқаман. Бошқалар уларни мисол қилиб, масаллар айтади. Мен уларни халқим орасидан йўқ қиламан. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.”
9“Агар пайғамбар янглишиб, нотўғри маслаҳат берса, ўша пайғамбарни Мен, Эгангиз янглиштирган бўламан. Мен унга қарши қўлимни кўтараман, уни Исроил халқи орасидан даф қиламан.
10Мен пайғамбарни ҳам, унинг олдига маслаҳат сўраб келган одамни ҳам бирдай жазолайман.
11Шунда Исроил халқи йўлимдан озмайдиган бўлади, гуноҳлари билан ўзини булғамайди. Улар Менинг халқим, Мен уларнинг Худоси бўламан”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.
12Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:
13“Эй инсон, агар бирор юртнинг аҳолиси Менга бўлган садоқатини унутиб, гуноҳга қўл урса, Мен уларга қарши қўлимни кўтариб, бутун юртга очарчилик юбораман. Одамларни бир бурда нонга зор қиламан. Юртдаги одаму ҳайвонларни қириб ташлайман.
14Бундай халқ орасида ҳаттоки Нуҳ, Дониёр ва Аюб пайғамбарлар яшаган тақдирда ҳам, улар солиҳлиги билан фақат ўз жонларини сақлаб қолган бўлишарди”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.
15“Мен ўша юрт аҳолисини йиртқич ҳайвонларга талатмоқчи бўлдим, дейлик. Юрт ҳувиллаб қолиб, ҳайвонлар туфайли одамлар у ерга оёқ босмай қўйди ҳам, дейлик.
16Мен
17Борди–ю, ўша юртга душман юбориб, у ердаги бор жонзотни қиличдан ўтказишга қарор қилдим, дейлик.
18Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, агар ўша учала пайғамбар у ерда бўлганда эди, улар ўз бола–чақасини ҳам қутқара олмаган бўларди. Улар фақат ўз жонларини сақлаб қолган бўларди.
19Борди–ю, Мен ўша юртга ғазабимни ёғдириб, бутун жонзотни ўлат орқали қириб ташламоқчи бўлдим, дейлик.
20Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, ҳаттоки Нуҳ, Дониёр ва Аюб у ерда бўлганда эди, улар ўз бола–чақасини ҳам қутқара олмаган бўларди. Улар фақат ўз жонларини сақлаб қолган бўларди.”
21Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен бундан ҳам баттарини қиламан, Қуддус устига тўрт хил даҳшатли кулфат ёғдираман. Шаҳардаги одамлару ҳайвонлар уруш, очарчилик, ёввойи ҳайвонлар ва ўлатдан нобуд бўладилар!
22Аммо баъзи эркагу аёллар омон қоладилар. Улар қочиб, олдингизга келадилар. Ўшанда уларнинг юриш–туришини, қилмишларини ўзларингиз кўриб, Мен Қуддус устига юборган ҳамма кулфатлардан таскин топасизлар.
23Ўша одамларнинг юриш–туришини, қилмишларини кўрганларингиздан кейин таскин топасизлар. Қилган ҳамма ишларим бежиз эмаслигини билиб оласизлар”, деб айтмоқда Эгангиз Раббий.