1
2“Эй инсон,
3Уларга айт,
4учидаги бир шохчасини синдириб олди. Сўнг уни савдогарлар шаҳрига олиб бориб, у ерга ўтқазди.
5Кейин Исроил юртидан олиб келган ток қаламчасини унумдор ерга экди. Уни сероб сувлар бўйига мажнунтолдай ўтқазди.
6Қаламча униб, ерда ёйилган серновда узум токига айланди. Унинг новдалари бургут томон чўзилди, тагидаги илдизлари ерга чуқур ўсди. У токка айланди, новдалари гуркираб ўсди, барра япроқлар чиқарди.”
7“Kейин бошқа баҳайбат бир бургут учиб келди. Бу улкан қанотли бургут қалин пат билан қопланган эди. Шунда ток “келган бургут мени суғорар”, дея ўсган жойидан илдизларини бургут томон чўзди, новдаларини у томон узатди.
8Аммо ток аллақачон сероб сувлар бўйидаги унумдор ерда ўсаётган эди. У унган эди, мўл ҳосил беришга, кўркам узум токи бўлиб етишишга имконияти бор эди.”
9
10Борди–ю, токни бошқа жойга кўчириб ўтқазса, у яна унармикан?! Йўқ, гармсел уни батамом қовжиратиб юборади–ку. Ток ўсган жойида сўлиб қолади–ку.”
11Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:
12“Бу исёнкор Исроил халқига шундай деб айт: маталнинг маъносини тушундингизми? Мен сизларга маъносини айтиб берай:
13Сўнг шоҳ оиласига мансуб бўлган бир кишини танлади. Унга қасам ичдириб, у билан бир сулҳ тузди. Юртдаги барча нуфузли одамларни ўзи билан олиб кетди.
14Токи Исроил халқи бўйсунсин, исён кўтармасин, сулҳга риоя қилгани учун омон қолсин.
15Аммо янги танланган Исроил шоҳи Бобилга қарши исён кўтарди. У Миср шоҳи ҳузурига чопарлар жўнатди, ундан кўмак учун отлару лашкарлар сўради. У муваффақият қозонармикан?! Бундай иш қилган одам жазосиз қолармикан?! Сулҳни бузган киши жазодан қочиб қутулармикан?!
16Мен
17Шу сабабдан Бобил шоҳи Қуддусдаги кўп одамларни қатл қилиш учун шаҳар деворига қиялатиб тупроқ уяди, қамал иншоотларини қуради. Шунда Исроилга ҳатто
18Чунки Исроил шоҳи ичган қасамидан қайтди, тузган сулҳни бузди. У Бобил шоҳига сўз берган бўлса–да, шу ишларни қилди! Мана энди қочиб қутула олмайди!”
19Шунинг учун Эгамиз Раббий айтмоқда: “Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, аҳдимни бузган, Менинг номим билан ичган қасамидан қайтган бу одам жазосиз қолмайди.
20Мен унинг устига тўр ташлайман, уни Ўз тузоғимга тушираман. Менга хиёнат қилгани учун, уни Бобилга олиб бориб, у ерда адабини бераман.
21Унинг қочаётган жангчилари қиличдан ҳалок бўладилар, омон қолганлари дунёнинг тўрт томонига тарқалиб кетадилар. Шунда сизларга бу сўзларни айтган Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.”
22Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен баланд садр дарахтининг учидан нозик бир новдани оламан. Улкан тоққа чиқиб, уни ўтқазаман.
23Ҳа, Исроил тоғининг чўққисига экаман. Новда бутоқ чиқариб, ҳосилга киради, кўркам садр дарахти бўлиб етишади. У ерда ҳар хил қушлар яшайди, турли паррандалар шохлари соясидан паноҳ топади.
24Ана ўшанда даштдаги ҳамма дарахтлар Эгангиз Мен эканлигимни билиб олади. Зотан, улкан дарахтларни йиқитадиган Менман. Паст дарахтларни баланд қилиб, ўстирадиган ҳам Менман. Кўкариб турган дарахтни қовжиратадиган ҳам, қовжираган дарахтни кўкартирадиган ҳам Менман. Буларни Мен, Эгангиз айтдим! Айтганларимнинг ҳаммасини Ўзим амалга ошираман.”