1Ўша овоз менга деди:
2Овоз менга гапираётганда Руҳ ичимга кириб, мени турғизиб қўйди. Мен гапнинг давомини тингладим.
3У менга шундай деди:
4Бу халқ қайсар ва ўжардир. Мен сени уларнинг олдига юбораман. Сен уларга: “
5Бу исёнкор халқ гапингга қулоқ соладими, йўқми, Мен уларнинг олдига пайғамбарни юборганимни билиб қўйишсин.
6Сен эса, эй инсон, улардан ҳайиқма, уларнинг гапларидан қўрқма. Атрофингни янтоғу тиканаклар ўраб олса ҳам, чаёнлар орасида яшасанг ҳам қўрқма. Уларнинг гапларидан чўчима, уларнинг важоҳатидан даҳшатга тушма.
7Бу исёнкор халқ сенга қулоқ соладими, йўқми, уларга Менинг гапларимни етказ.
8Сен эса, эй инсон, бу исёнкор халққа ўхшама. Оғзингни оч. Мен сенга берадиган нарсани егин.
9Қарасам, мен томон бир қўл чўзилди. Қўлда бир ўрама қоғоз бор эди.
10Қўл ўрамни очиб, менга кўрсатди. Ўрамнинг олди ва орқа томонларига марсия, мотам ва қайғу сўзлари ёзилган эди.