1Сургун бўлган пайтимизнинг еттинчи йили бешинчи ойнинг ўнинчи кунида, айрим
2Шунда
3“Эй инсон, Исроил оқсоқолларига айт,
4Эй инсон, келган бу одамларни сен ҳукм қилишга тайёрмисан? Қани, уларга ота–боболарининг қилган жирканч одатлари ҳақида гапириб бер–чи.
5Уларга айт, Эгамиз Раббий шундай демоқда: Мен Исроил халқини танлаб, Мисрда уларга Ўзимни танитган эдим. Ўшанда Мен уларга, Эгангиз Худо бўламан, деб онт ичгандим.
6Уларни Мисрдан олиб чиқишга, улар учун танлаб қўйган энг улуғвор юртга, сут ва асал оқиб ётган юртга олиб боришга онт ичган эдим.
7Ўшанда уларга айтган эдим: ҳар бирингиз, кўзингизни қувонтирган макруҳ бутларингизни йўқотинглар. Миср бутларига сиғиниб ўзингизни булғаманглар. Эгангиз Худо Менман.
8Аммо улар Менга қарши исён кўтардилар. Гапимга қулоқ солмадилар. Биронтаси ҳам макруҳ бутини ташламади, Миср худоларидан улар воз кечишмади.
9Аммо шахтимдан қайтдим. Исроил атрофида яшаган халқлар олдида бадном бўлишни истамадим. Чунки Мен Исроил халқини Мисрдан олиб чиқиб, ўша халқлар олдида Ўзимни танитган эдим.
10Шунинг учун Мен Исроил халқини Мисрдан олиб чиқдим, саҳрога бошлаб бордим.
11У ерда уларга фармонларимни бердим, қонун–қоидаларимни билдирдим. Зотан қонун–қоидаларимга риоя қилган ҳар қандай киши яшайди.
12Мен уларга Шаббат кунларни Ўзим ва улар орасидаги аломат қилиб бердим. Токи уларни
13Аммо улар саҳрода ҳам Менга қарши исён кўтардилар. Фармонларимни бажармадилар, қонун–қоидаларимни рад этдилар. Ўшаларга риоя қилган киши яшаган бўларди. Улар Шаббат кунларимни ҳам булғадилар.
14Аммо Исроилни Мисрдан олиб чиққанимни кўрган халқлар олдида бадном бўлмаслигим учун, шахтимдан қайтдим.
15Шундай бўлса–да, уларни дунёдаги энг улуғвор юртга, сут ва асал оқиб ётган юртга олиб бормайман, деб саҳрода онт ичдим.
16Улар қонун–қоидаларимни рад этган эдилар, фармонларимни бажармаган эдилар, Шаббат кунларимни булғагандилар. Қўйингки, қалбларини бутларга бағишлаган эдилар.
17Шунга қарамай, Мен уларга ачиндим, саҳрода қирилиб кетишларига йўл қўймадим.
18Мен уларнинг фарзандларига, ота–боболарингиз йўлидан юрманглар, уларнинг одатларига тақлид қилманглар, бутлари билан ўзингизни булғаманглар, деб уқтирдим.
19Мен Эгангиз Худоман. Менинг фармонларимга риоя қилинглар, қонун–қоидаларимни битта қолдирмай бажаринглар.
20Шаббат кунларимни муқаддас деб билинглар, чунки булар орамиздаги аломатдир. Шунда Эгангиз Худо Мен эканлигимни билиб оласизлар.”
21“Аммо фарзандлари ҳам Менга қарши исён кўтардилар. Қонунларимга риоя қилган киши яшаган бўларди. Аммо улар фармонларимни бажармадилар, қонун–қоидаларимга риоя қилмадилар. Шаббат кунларимни булғадилар.
22Аммо Исроилни Мисрдан олиб чиққанимни кўрган халқлар олдида бадном бўлмаслигим учун, Ўзимни тийдим.
23Шундай бўлса–да, Мен саҳрода онт ичдим: сизларни бошқа юртларга қувиб юбораман, халқлар орасига тарқатиб ташлайман, деб айтдим.
24Ҳа, улар қонун–қоидаларимни буздилар, фармонларимни рад этдилар, Шаббат кунларимни булғадилар, кўнгиллари ота–боболарининг бутларини тусади.
25Шунинг учун Мен уларга ёмон қонунларни, ҳаёт учун ярамайдиган қоидаларни бердим.
26Уларни ўзлари келтирган
27“Шунинг учун, эй инсон, Исроил халқига шундай деб айт: Эгамиз Раббий айтмоқда, сизларнинг ота–боболарингиз Менга хиёнат қилиб, шак келтирар эдилар.
28Мен, бераман, деб онт ичган юртга уларни олиб кирганимдан сўнг, улар кўзига кўринган ҳар бир баланд тепалик устида, ҳар бир яшил дарахт остида ўз худоларига қурбонликлар келтирар эдилар. Мени қаттиқ ғазаблантирар эдилар! Ўша худоларига хушбўй тутатқилар тутатиб, шаробни
29Мен улардан: “Сизлар ўша худоларга сажда қилиш учун қаерга борасизлар?” деб сўрадим. Улар менга: “Саждагоҳларга борамиз”, деб жавоб бердилар. Шу сабабдан ўша жойлар бугунги кунгача Бамах, деб аталмоқда.
30Шундай экан, Исроил халқига бориб айт: Эгамиз Раббий шундай демоқда: сизлар ҳам ота–боболарингиз сингари ўзларингизни булғамоқчимисизлар?! Менга бефаволик қилиб, макруҳ бутларга сиғинмоқчимисизлар?!
31Сизлар бутларга назрлар келтиряпсизлар. Болаларингизни оловда куйдириб, қурбонлик қиляпсизлар. Бундай жирканч қилмишлар билан бугунга қадар булғаниб келяпсизлар. Шундай экан, қандай қилиб Мендан маслаҳат сўрашга журъат этдингиз?! Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, сизларга ҳеч қандай маслаҳат бермайман.”
32Сизлар ичингизда: “Бошқа халқларга ўхшасак эди, ёғоч ва тошга сиғинадиган эллардай бўлсак эди”, деб ният қиласизлар. Аммо бу ниятингиз амалга ошмайди.
33Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, чексиз қудратим, ажойиботларим ва алангали ғазабим билан сизларга ҳукмронлик қиламан.
34Сизлар бегона халқлар орасига тарқалиб кетдингиз, Мен сизларни ўша юртлардан олиб чиқаман. Қудратим, ажойиботларим ва алангали ғазабим билан сизларни йиғиб оламан.
35Сизларни халқлардан узоққа, саҳрога олиб бораман. У ерда ҳаммангизни юзма–юз ҳукм қиламан.
36Мен ота–боболарингизни Миср саҳросида қандай ҳукм қилган бўлсам, сизларни ҳам худди шундай ҳукм қиламан, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.
37Сизларни чўпоннинг таёғи билан саралайман, аҳдимга бўйсунишга мажбур қиламан.
38Менга қарши гуноҳ қилган исёнкор одамларни орангиздан йўқ қиламан. Сизлар мусофир бўлиб юрган юртдан ўша исёнкорларни чиқариб юбораман. Аммо Исроил юртига улар кирмайдилар. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.”
39Эй Исроил халқи, Эгангиз Раббий шундай демоқда: “Менга қулоқ солишни хоҳламасангиз, йўқолинглар! Ҳар бирингиз бутларингизга сиғиниб юраверинглар! Аммо назрлару бутларингиз билан Мени бадном қила кўрманглар.
40Зеро, эй Исроил, бутун хонадонинг, фақат Менинг муқаддас тоғимда, Исроилнинг баланд тоғида, юртда Менга сажда қилади, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. — Ўша ерда Мен сизларни қабул қиламан. Ҳадялару аъло инъомларингизни, муқаддас тортиқлар келтиришингизни буюраман.
41Сизлар бошқа юртларга тарқалиб кетган бўлсангиз–да, Мен сизларни йиғиб оламан, халқлар орасидан олиб чиқаман. Хушбўй тутатқининг муаттар ҳидидан мамнун бўлгандай сизлардан мамнун бўламан. Барча халқларнинг кўзи олдида Ўз муқаддаслигимни орангизда намоён қиламан.
42Ота–боболарингизга онт ичиб, ваъда қилган Исроил юртига сизларни олиб кирганимда, Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.
43Шунда сизни булғаган қабиҳ ишларингизни, тутган йўлларингизни эслаб, ўз–ўзингиздан ҳазар қиласизлар.
44Сизнинг эгри йўлларингиз, қабиҳ ишларингизга кўра, Мен иш тутмайман. Ўз номим ҳақи, сизларга яхшилик қиламан. Шунда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.
45Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:
46“Эй инсон, жанубга юзланиб, Нагавдаги ўрмонга қарши башорат қилгин.
47Жанубдаги бу ўрмонга айт: Эгамизнинг сўзини эшит! Эгамиз Раббий шундай демоқда: Мен сенинг ҳар бир дарахтингни, кўкарганини ҳам, қуриганини ҳам ёндириб йўқ қиламан. Авж олган алангани ҳеч ким ўчира олмайди. Бу аланга жанубдан шимолгача бўлган ер юзини куйдириб ташлайди.
48Бу оловни Мен ёндирганимни бутун дунё кўради. Ҳеч ким уни ўчира олмайди.”
49Шунда мен ёлвориб, дедим: