1
2“Эй инсон, Қуддусга юзлан.
3Исроил юртига қаратиб шундай сўзларни айт:
4Қиличим жанубдан шимолгача бўлган ҳамма жонзотни қириб ташлайди.
5Шунда ҳамма Эгангиз Мен эканлигимни билади. Ҳа, Мен қиличимни қинидан суғураман! Уни қайтариб жойига солмайман.”
6“Эй инсон, сиқилган одамга ўхшаб, чуқур хўрсингин, қайғурганингни ҳамма кўрсин.
7Улар сендан: “Нега хўрсиняпсан?” деб сўрашганда, уларга шундай жавоб бер: “Нохуш бир хабар эшитдим. У амалга ошганда одамларнинг юраги орқага тортиб кетади, қўлларида мадор қолмайди, руҳи тушади, иштонлари ҳўл бўлади. Мана ўша вақт яқинлашиб қолди! У албатта амалга ошади”, деб айтмоқда
8Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:
9“Эй инсон, башорат қилиб айт:
10Одамларни қириш учун қайрадим.
11Мана, қиличим чархланди,
12Эй инсон, дод солиб фарёд қилгин!
13
14“Эй инсон, башорат қилгин.
15Oдамларнинг юраги орқага тортиб кетди,
16Эй қиличим, ўнгдагиларни чоп!
17Мен ҳам кафтимни кафтимга ураман,
18Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:
19“Эй инсон, харитага икки йўлни тушир.
20Йўллардан бири Бобил шоҳини Оммон юртининг пойтахти Раббага, иккинчиси Яҳудо юртининг мустаҳкам шаҳри Қуддусга олиб борсин.
21Ҳозир Бобил шоҳи йўллар айрилган жойда туриб, қайси шаҳарга ҳужум қилиш кераклиги ҳақида бош қотиряпти. У камон ўқларини силкитиб,
22У ўнг қўли билан “Қуддус” деб ёзилган ўқни чиқаради. Қуддус атрофига девортешар қуролларни ўрнаштиради. Лашкарига, ўлдир, дея буйруқ беради, уларни жангга даъват қилади. Дарвозани бузадиган қуролларни ўрнаштиради, шаҳар деворига қиялатиб тупроқ уйдиради, қамал иншоотларини қурдиради.
23Қуддус аҳолиси Бобил шоҳига садоқат қасамини ичгани учун, бу уларга сохта башоратдай туюлади. Аммо Бобил шоҳи уларнинг айбини юзига солади, уларни асир қилиб олади.”
24Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Эй халқим, сен очиқчасига исён кўтариб, ўз айбингни ўзинг фош қилдинг. Қилган ҳар бир ишинг билан гуноҳларингни кўрсатдинг. Шу боис сен асирликка тушасан.”
25“Эй бузуқ, фосиқ Исроил ҳукмдори, сенинг кунинг битди! Охирги жазоингнинг соати етди!
26Мен Эганг Раббий сенга айтяпман: бошингдаги саллангни еч, тожингни олиб ташла. Энди ҳаммаси ўзгаради, хўрланган одам юксалади, юксалган одам эса хўрланади.
27Қаранг, вайроналар, вайроналар! Ҳа, Мен Қуддусни вайрон қиламан. Аммо шаҳарни ҳукм қиладиган одам келмагунча булар содир бўлмайди. Мен шаҳарни ўшанинг қўлига бераман.”
28Эгамиз менга деди: “Эй инсон, башорат қилиб айт: Исроилни мазах қилган
29Оммон халқи сен ҳақингда ёлғон ваҳийлар кўряпти, сен тўғрингда бўлмағур фоллар очдиряпти. Сен бу ёвуз, фосиқларнинг бошини чопиб ташлайсан! Уларнинг куни битди, охирги жазосининг соати етди!
30Қилични қинига солинглар! Эй Оммон халқи, Мен сизни она юртингизда, таваллуд топган жойингизда ҳукм қиламан.
31Устингизга ғазабимни сочаман, қаҳримнинг оловини сизга уфураман. Сизни шафқатсизларнинг қўлига бераман, ўша моҳир қотилларга топшираман.
32Сизлар оловга ем бўласиз, қонингиз она юртингизда тўкилади. Сиз ҳақингиздаги хотира абадий ўчади. Буларни Мен, Эгангиз айтдим.”