1
2“Эй инсон, қотиллар шаҳрини ҳукм қилгин. Унинг жирканч одатларини юзига солгин.
3Шундай деб айт:
4Тўккан ўша қон учун сен айбдор бўлдинг, ясаган бутлар билан булғандинг. Ҳалокат кунингни яқинлаштирдинг. Ўз ҳаётингга якун ясадинг! Шу боис халқлар сени мазах қилишларига, юртлар устингдан кулишларига Мен йўл қўяман.
5Эй ёмон от чиқарган, ғалаёнга тўла шаҳар, узоғу яқиндагилар сени мазах қиладилар.”
6“Шаҳардаги
7У ердаги одамлар ота–онасини хор қиладилар, мусофирларни алдайдилар, етим ва беваларга зулм ўтказадилар.
8
9Баъзилари одамларни ўлдириш учун туҳмат қиладилар. Бутхоналарда келтирилган
10Бошқалари ўгай оналари билан ётадилар, ҳайз кўрган аёлларни зўрлайдилар.
11Қўшнининг хотини билан жирканч ишлар қиладилар, келинларини уятсизларча булғайдилар, туғишган сингилларининг номусига тегадилар.
12Шаҳардаги баъзи одамлар пул учун одам ўлдирадилар. Берган қарзидан фоиз ундирадилар, ўзганинг бор–йўғини тортиб олиб, даромад кўрадилар. Мени эса унутиб юбордилар!” деб айтмоқда
13Нохақ фойда кўрганингиз учун, қон тўкканингиз учун Мен ғазаб ичра кафтимни кафтимга ураман.
14Адабингизни берган куним мардлигингизни кўраман, ўшанда Мен билан олишишга қурбингиз етармикан? Мен, Эгангиз айтганларимни амалга ошираман.
15Мен сизларни халқлар орасига тарқатиб ташлайман, бошқа юртларга қувиб юбораман, ифлос қилмишларингизга чек қўяман.
16Бегона халқлар сизларни хор қилганда, Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.”
17Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:
18“Эй инсон, Исроил халқи Мен учун тошқолдай қадрсиз бўлиб қолди. Кумуш эритилгандан кейин ўчоқда қотиб қолган мис, қалай, темир ва қўрғошин қоришмаси кабидир бу халқ.
19Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Сизлар тошқолдай бўлиб қолганингиз учун, Мен сизларни Қуддусга йиғаман.
20Кумуш, мис, қалай, темир ва қўрғошин ўчоққа қандай йиғилса, эритиш учун тагига олов қандай ёқилса, Мен худди шундай қаҳру ғазаб билан сизларни йиғаман, ҳаммангизни шаҳарда эритиб йўқ қиламан.
21Ҳа, Мен сизларни Қуддусга йиғиб оламан, ғазабим оловини сизга сочаман. Сизлар эриб йўқ бўлиб кетасизлар.
22Кумуш ўчоқда эригандай, сизлар қаҳрим ўтида эриб йўқ бўласизлар. Шунда устингизга ғазаб ўтини сочган Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.”
23Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:
24“Эй инсон, Исроил халқига шундай деб айт: Сизлар қаҳр кунида покланмаган, устига ёмғир ёғмаган бир юртдирсиз.
25Юртингиздаги шаҳзодалар ўкираётган, ўлжасини тилка–пора қилаётган шерга ўхшайди. Улар одамхўрлик қиладилар, мулку бойликни қўлга киритадилар, қотилликлар қилиб, беваларнинг сонини кўпайтирадилар.
26
27Исроил йўлбошчилари ўлжасини тилка–пора қилаётган бўрига ўхшайдилар. Улар бойлик орттириш учун қон тўкадилар, одамларнинг жонини оладилар.
28Пайғамбарлар эса деворни оқлаган мардикорлар каби, уларнинг бу гуноҳларини оқлайдилар. Ёлғон ваҳийлар кўриб, сохта башоратлар айтадилар. Мен уларга гапирмасам ҳам,“Эгамиз Раббий шундай демоқда” деб гапирадилар.
29Бу юртдаги одамлар қаллоблигу ўғирлик қиладилар, камбағалу ночорни эзадилар, мусофирнинг бор–йўғини тортиб оладилар, ҳақини талаб қилишга йўл қўймайдилар.
30Деворни қайта қурадиган, деворнинг ўпирилиб тушган жойида туриб, юртни ҳимоя қиладиган бирорта одам бормикан, дея уларнинг орасидан изладим. Аммо юртни қаҳримдан сақлаб қолмоқчи бўлган бундай одамни топа олмадим.
31Шунинг учун Мен уларга қаҳримни сочаман, ҳаммасини ғазабим оловида йўқ қиламан. Қилган қилмишларига яраша жазосини бераман”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.