1
2“Эй инсон,
3Оммон халқига айт:
4Шунинг учун Мен сизларни шарқдаги кўчманчилар қўлига топшираман. Улар юртингизда қароргоҳлар қуриб, чодирларини тикадилар, ҳосилингизни еб, сутингизни ичадилар.
5Мен пойтахтингиз Раббани туялар учун дашт қиламан. Бутун Оммон юртини қўйлар учун қўра қиламан. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.”
6Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Сизлар юрагингиздаги бутун ғараз билан Исроилнинг бахтсизлигига севиндингизлар, чапак чалиб, сакраб ўйнадингизлар.
7Шу қилганингиз учун, Мен қўлимни сизларга қарши кўтараман. Сизларни бошқа халқларга ўлжа қилиб бераман. Халқлар орасидан сизларни йўқ қилиб, юртингизни ер юзидан супуриб ташлайман. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.”
8Эгамиз Раббий шундай демоқда: “
9Мен
10Мўабни Оммон халқи сингари шарқдаги кўчманчиларнинг қўлига бераман. Оммон халқи ер юзидан йўқ бўлиб кетади,
11Мен Мўаб халқини ҳам жазолайман. Шунда улар Эгаси Мен эканлигимни билиб оладилар.”
12Эгамиз Раббий шундай демоқда: “
13Шу сабабдан Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен уларга қарши қўлимни кўтариб,
14Халқим Исроил орқали Эдомдан қасос оламан. Улар орқали қаҳру ғазабимни
15Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Асрлар давомида Филистлар адоват қилиб, халқимдан ўч олдилар. Халқимни хонавайрон қилиш мақсадида, юракларидаги ғаразга берилиб, улардан қасос олдилар.”
16Шу сабабдан Эгамиз Раббий айтмоқда: “Мен Филист юртига қарши қўлимни кўтараман, Харет халқини йўқ қиламан, соҳилда қолганларнинг ҳаммасини қириб юбораман.
17Мен улардан даҳшатли қасос оламан, ғазабим устида уларни жазолайман. Ўшанда Эгаси Мен эканлигимни билиб оладилар.”