1Сургун бўлган пайтимизнинг ўн биринчи йили, ойнинг биринчи кунида
2“Эй инсон, мана,
3Шунинг учун
4Шаҳрингнинг деворларини бузиб, минораларингни қулатадилар. Мен тупроғингни супуриб ташлайман, сени яланғоч бир тошлоқ ҳолига келтираман.
5Денгиз ўртасидаги бу оролда балиқчилар тўрларини ёйиб қуритадиган бўладилар”, деб айтмоқда
6Тирга қарашли соҳилдаги ҳамма қишлоқлар қиличдан ўтказилади. Ўшанда улар Эгаси Мен эканлигимни билиб олишади.”
7Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен Тирга қарши энг буюк шоҳни —
8“Эй Тир, Бобил шоҳи сенга қарашли барча қишлоқларингни қиличдан ўтказади. Шаҳар атрофига қамал иншоотларини қурдиради, шаҳар деворига қиялатиб тупроқ уйдиради, сенга қарши қалқонларини ўрнатади.
9Девортешар қуроллар билан деворларингга зарба беради. Болталар билан минораларингни бузади.
10Девордан тешик очилган шаҳарга одамлар бостириб киргандай, Бобил шоҳи сенинг дарвозаларингдан бостириб киради. Сувориларининг, ғилдирагу жанг араваларининг шовқинидан деворларинг титрайди. Сон–саноқсиз отларининг кўтарган чанги сени қоплаб олади.
11Отларининг туёқлари ҳамма кўчаларингни топтайди. Одамларинг қиличдан йиқилади, улкан устунларинг ер билан яксон бўлади.
12Душман бойликларингни талаб кетади, молларингни ўлжа қилиб олади. Деворларингни йиқитади, ҳашаматли уйларингни вайрон қилади, тошлари, ёғочлари ҳатто тупроғини ҳам денгизга улоқтиради.
13Мен қўшиқларингга чек қўяман.
14Мен сени яланғоч бир тошлоққа айлантираман, балиқчилар тўрларини қуритадиган бир ер бўласан. Ҳеч ким шаҳрингни қайта қурмайди. Ахир, буларни Мен, Эгангиз айтдим”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.
15Эгамиз Раббий Тирга шундай демоқда: “Шаҳрингда қирғин бўлганда, ярадорлар инграганда, қулашингнинг шовқинидан соҳилдаги барча халқларни титроқ босади.
16Денгиз бўйидаги салтанатларнинг шоҳлари тахтларидан тушиб, зар чопону нақш солинган либосларини ечишади. Улар ваҳимага бурканиб, ерга ўтиришади. Бошингга тушган кулфатдан даҳшатга тушиб, тўхтовсиз титрашади.
17Улар сен ҳақингда шундай марсия куйлашади:
18Сен қулаган кунинг соҳилларни титроқ босди,
19Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен Тир шаҳрини ҳувиллаган харобазорга айлантираман. Денгиз тубидаги улкан сувлар билан вайроналарни қоплайман.
20Эй Тир шаҳри, сени гўрга, қадимда ўтиб кетган одамлар олдига тушираман. Сен ер ости салтанатида яшайсан, абадий вайроналар орасидаги марҳумларга ҳамроҳ бўласан. Тириклар дунёсига ҳеч қачон қайтиб келмайсан, обод бўлиб илгариги мавқеингга эришмайсан.
21Ҳа, Мен бошингга даҳшатли ўлим келтираман, сени йўқ қиламан. Сени қидирганлар сени ҳеч қачон топа олмайдилар”, деб айтмоқда Эгангиз Раббий.