1
2“Эй инсон,
3Денгиз соҳилидаги юртлар билан савдо–сотиқ қиладиган, денгиз дарвозасида ўрнашган
4Ҳа, сенинг чегараларинг денгиз бағридан ўтган,
5Хермон тоғидаги арча ёғочидан қурилган
6Эшкакларингни
7Мисрдан келтирилган нақшли матолар елканларинг эди,
8
9Габоллик тажрибали кемасозларинг бор эди,
10Форс, Лидия ва Ливия юртларидан аскарлар сафларингни ташкил қилар эди.
11Арвод ва Хелекдан келган одамлар
12Сенинг бойликларинг шу қадар кўп эдики, ҳатто Таршиш аҳолиси сен билан савдо–сотиқ қиларди. Улар кумуш, темир, қалай ва қўрғошинни молларингга айирбошлашарди.
13Юнонлар, Тувал ва Мешех халқлари сен билан савдо–сотиқ қилар эди. Молларинг эвазига қулларни ва бронза буюмларни беришар эди.
14Тўхармо халқи аравага қўшиладиган отларни, жанг отларию хачирларини молларингга алмаштиришарди.
15Рўдон халқи сен билан савдо–сотиқ қилар эди. Денгиз соҳилидаги кўп юртлар сенинг харидорларинг эди. Улар фил тиши ва обнус ёғочини сенга тўлов қилиб беришарди.
16Молларинг беҳисоб бўлгани учун, Орам халқи ҳам сен билан савдо–сотиқ қиларди. Молларинг эвазига қимматбаҳо фируза тошларни, сафсар матоларни, нақш солинган газламалару майин
17
18Сенинг чексиз бойликларинг, турли хил молларинг туфайли, Дамашқ аҳолиси сен билан савдо–сотиқ қиларди. Молларинг эвазига улар Хелбон шаробини ва оппоқ юнгни олиб келишарди.
19Узол шаҳридан шароб келтириб, сен билан тижорат қилишарди. Ишлов берилган тоза темир, долчин, хушбўй қамишни молларингга алмаштиришарди.
20Деданликлар сенга от ёпиқларини сотишар эди.
21Қўзичоқ, қўчқор ва эчкилар билан сени таъмин қилган Арабистон ва Кедар шаҳзодалари молларингни харид қилишарди.
22Шава ва Рамо савдогарлари сен билан тижорат қилишарди. Молларинг эвазига энг аъло зираворларни, қимматбаҳо тошлару олтинни беришарди.
23Хорон, Ханнох ва Эден шаҳарлари ҳамда Шава, Ошур ва Хилмад савдогарлари сен билан тижорат қилишарди.
24Улар қимматбаҳо либослар, кўк матолар, нақш солинган кўйлаклар, ранг–баранг гиламлар, пухта эшилган арқонларни сенга сотишарди.
25Таршиш кемалари карвонларинг бўлиб хизмат қиларди.
26Эвоҳ, эшкакчиларинг сени очиқ денгизга олиб чиқишади.
27Кеманг ҳалокатга учраган куни
28Чўкаётган дарғаларинг фарёд қилади,
29Ҳамма эшкакчилар кемаларини тарк этади,
30Улар сен учун фарёд қилади,
31Сени деб сочларини қирдиради,
32Улар йиғлаб, сен ҳақингда марсия куйлайди:
33Сен денгиз ортидан келтирган молларинг билан,
34Энди эса денгиз сени парчалади,
35Соҳилдаги халқлар кулфатингни кўриб, даҳшатга тушади.
36Аҳволингдан дунё савдогарлари ёқасини ушлайди.