1У менга шундай деди:
2Мен оғзимни очдим, У менга ўша ўрама қоғозни егани берди.
3У менга деди: “Қоғознинг ҳаммасини еб, қорнингни тўйғаз.” Мен қоғозни едим, унинг таъми асалдай ширин эди.
4У менга яна шундай деди:
5Мен сени қийин ва мураккаб тилда гапирадиган халқ олдига эмас, балки Исроил халқи олдига юборяпман.
6Агар Мен сени сўзлари тушунарсиз бўлган кўп халқлар олдига юборганимда эди, улар сенга албатта қулоқ солишган бўлар эди.
7Аммо Исроил халқи сенга қулоқ солмайди, улар ҳатто Менга ҳам қулоқ солишмайди. Ҳа, бу халқ қайсар ва ўжардир.
8Мана қара, Мен сени улар каби қайсар ва ўжар қиламан.
9Сенинг бошинг тошдай қаттиқ, қайроқтошдан ҳам қаттиқроқ бўлади. Улар исёнкор халқ бўлса–да, сен улардан чўчима, даҳшатга тушма.
10У гапида давом этиб шундай деди:
11Сўнг сургундаги юртдошларинг олдига бор. Улар сенга қулоқ соладими, йўқми, уларга “
12Руҳ мени кўтарди. Шунда мен орқадан келаётган баланд гумбурлаган товушни эшитдим. Ўша товуш: “
13Мен жонли мавжудотларнинг бир–бирига ишқаланган қанотларининг товушини ва ёнларидаги ғилдиракларнинг гулдуросини ҳам эшитдим.
14Руҳ мени бошқа ёққа олиб кетди. Мен аччиқланиб, жаҳлим чиқа бошлади.
15Мен Овув тепалигида, Кавор дарёсининг бўйида яшаётган сургунларнинг олдига бордим. Ўша ерда етти кун давомида ўзимга кела олмай гангиб ўтирдим.
16Етти кундан кейин Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:
17— Эй инсон, Мен сени Исроил халқига соқчи қилиб тайинладим. Оғзимдан чиққан ҳар бир гапимни айтиб, уларни огоҳлантирасан.
18Агар Мен фосиққа “Сен албатта ўласан”, деб айтсам–у, сен эса ўша одамни бу ҳақда огоҳлантирмасанг, ҳаётини сақлаб қолай деб, уни фосиқлик йўлидан қайтармасанг, ўша одам ўз гуноҳи учун ўлади. Бироқ унинг ўлими учун Мен сени жавобгар қиламан.
19Агарда сен фосиқни огоҳлантирсанг–у, у эса фосиқлик йўлидан қайтмаса, у ўз гуноҳи учун ўлади, сен эса ўз жонингни асраб қолган бўласан.
20Агар солиҳ киши ёмон йўлга кириб, гуноҳга қўл урса ва Мен унга тўғоноқ солсам, у нобуд бўлади. Борди–ю, сен ўша одамни огоҳлантирмаган бўлсанг, у ўзининг гуноҳи учун нобуд бўлади. Мен унинг қилган савоб ишларини эсга олмайман. Унинг ўлими учун сени жавобгар қиламан.
21Борди–ю, сен солиҳ кишини ёмон йўлдан қайтарсанг, у сенга қулоқ солгани учун яшайди. Сен эса ўз жонингни асраб қолган бўласан.
22Эгамиз менга Ўз қудратини ато этиб, шундай деди:
23Мен туриб, водийга тушдим. Эгамизнинг улуғворлиги менга зоҳир бўлди. У ерда кўрган Эгамизнинг улуғворлиги худди Кавор дарёси бўйида кўрган улуғворликка ўхшар эди. Мен мук тушдим.
24Руҳ вужудимга кириб, мени оёқларимга турғизиб қўйди. Сўнг Эгамиз менга шундай деди: “Уйингга кириб, эшикларни ичидан қулфлаб ол.
25Сен кўчага чиқа олмаслигинг учун сени арқонлар билан боғлашади.
26Сен бу исёнкор халққа танбеҳ бера олмаслигинг учун, Мен сени гунг қилиб, тилингни танглайингга ёпиштириб қўяман.
27Аммо уларга айтадиган гапим бўлганда, сени яна тилга киритаман. Уларга: “Эгамиз