1
2“Эй инсон, башорат қилиб айт:
3Даҳшатли кун яқинлашди,
4Мисрнинг бўғзига қилич келади,
5Ҳабашистон, Ливия, Лидия, бутун Арабистон, Куб ва Мисрнинг бошқа иттифоқчилари жангда ҳалок бўладилар.”
6Эгамиз айтмоқда: “Миср иттифоқчиларининг устига қирғин келади. Уларнинг жасадлари шимолдаги Мигдолдан то жанубдаги Саванайгача ётади. Мисрнинг мағрур қудрати ҳалок бўлади”, деб айтмоқда Эгамиз
7Миср дунёнинг энг хароб юртига айланади, у ердаги шаҳарлар вайрон бўлади.
8Мен Мисрга ўт қўйиб, унинг мададкорларини тор–мор қиламан. Шунда Эгаси Мен эканлигимни Мисрликлар билиб оладилар.”
9Ўша куни хотиржам яшаётган Ҳабашистонликларни қўрқитиш учун Мен кемаларда элчиларимни жўнатаман. Миср устига кулфат тушган куни Ҳабашистонликлар азобда қоладилар. Мана, ўша кун ҳадемай келади.
10Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен
11Навухадназар қўшин тортиб келади. Улар ўтакетган ёвуз халқдир. Улар бутун юртни хароб қиладилар. Мисрликларни қиличдан ўтказиб, юртни жасадларга тўлдирадилар.
12Мен Нил ҳавзаларини қуритаман, юртни разил одамларнинг қўлига бераман. Келгиндиларнинг қўли билан Мисрни ва у ердаги ҳамма нарсани ташландиқ саҳрога айлантираман. Буларни Мен, Эгангиз айтдим.”
13Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен барча бутларни йўқ қиламан, Нуф маъбудаларига чек қўяман. Миср юртида биронта ҳукмдор қолмайди, Мисрликларни қўрқув қамраб олади.
14Мен Патрўсни ташландиқ қиламан. Зўван шаҳрига ўт қўяман, Миср пойтахти Нўни жазолайман.
15Мисрнинг мустаҳкам Син қалъасини ғазабимга гирифтор қиламан, пойтахт шаҳар Нўнинг тўдасини қириб ташлайман.
16Бутун Миср юртига олов қўяман! Син аҳолиси чексиз азобда қолади, Нў шаҳрининг девори йиқитилади, қўрқув Нуф шаҳрини карахт қилади.
17Он ва Пи–Башат йигитлари жангда ҳалок бўлишади, шаҳарлар аҳолиси асирликка тушади.
18Мен Мисрнинг ҳукмронлигини йўқ қилганимда, унинг пеш қилган қудратини синдирганимда, Тахпанхас шаҳри қоронғиликка ботади, уни қора булутлар қоплаб олади. Шаҳар атрофидаги қишлоқлар асирликка тушади.
19Шу йўсин Мен Мисрни жазолайман. Ўшанда улар Эгаси Мен эканлигимни билиб оладилар.”
20Сургун бўлган пайтимизнинг ўн биринчи йили биринчи ойнинг еттинчи кунида Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:
21“Эй инсон, Мен Миср
22Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен фиръавнга қаршиман. Мен унинг иккала қўлини, соғ қўлини ҳам, синган қўлини ҳам синдираман. Қўлидаги қилични ерга тушириб юбораман.
23Мисрликларни халқлар орасига тарқатиб ташлайман, бошқа юртларга қувиб юбораман.
24Бобил шоҳининг кучига эса куч қўшиб, қўлларига қиличимни тутқазаман. Ҳа, Мен фиръавннинг қўлларини синдираман, у душмани олдида оғир яраланган одам каби инграйди.
25Унинг қўллари арқондай осилиб қолади, Бобил шоҳининг қўлларини эса Мен кучли қиламан. Унинг қўлларига қиличимни тутқазиб, Мисрга қарши юбораман. Шунда Эгаси Мен эканлигимни Мисрликлар билиб оладилар.
26Ҳа, Мен Мисрликларни халқлар орасига тарқатиб ташлайман, бошқа юртларга қувиб юбораман. Ўшанда Эгаси Мен эканлигимни улар билиб оладилар.”