1Сургунда бўлган пайтимизнинг ўн биринчи йили учинчи ойнинг биринчи кунида
2“Эй инсон, Миср
3
4Сувлар уни суғорар эди,
5Бу улкан садр баланд ўсиб,
6Барча осмон қушлари шохларида ин қурар,
7Бу кўркам, салобатли дарахт эди,
8Худонинг боғидаги бирорта садр унга тенг келмас эди,
9Мен уни гўзал қилиб яратдим,
10Шу боис
11Мен уни ажнабий ҳукмдорнинг қўлига топширдим. У ўша дарахтни фосиқлигига яраша жазолади. Мен Ўзим эса бу дарахтдан воз кечдим.
12Ажнабийларнинг энг ёвуз халқи уни йиқитиб, ташлаб кетди. Чопилган шохлари қирлару водийларда, синган бутоқлари юртнинг ҳамма жарликларида сочилиб ётди. Соясида ором олган жаҳоннинг ҳамма халқлари тарқалиб кетди.
13Барча осмон қушлари ағдарилиб ётган дарахт танасига келиб қўнди, барча ёввойи ҳайвонлар шохлари орасига кириб ётди.
14Токи сув бўйига ўтқазилган, бирорта дарахт энди бу қадар баланд бўлиб ўсмасин. Уларнинг учи булутларга тегмасин. Сувга тўйган бирорта дарахт шунчалик баланд бўлмасин. Уларнинг ҳаммаси фоний бандалар каби бу дунёдан ўтиб кетишади, қабрдаги марҳумларга ҳамроҳ бўлишади.”
15
16Мен ўша дарахтни чуқурдаги марҳумларга ҳамроҳ қилиб, ўликлар диёрига туширганимда, қулашининг шовқинидан халқлар қўрқувга тушиб, титраган эди. Ўшанда Эден боғининг ер қаърига тушган ҳамма дарахтлари, Лубноннинг энг сара, энг аъло, яхши суғорилган ҳамма дарахтлари унинг қулашидан таскин топган эди.
17Унинг панасида яшаган иттифоқчиларининг ҳаммаси дарахт билан бирга ўликлар диёрига тушишган. Улар қилич тиғидан ҳалок бўлганларга қўшилишган.
18Эй Миср, сенинг шон–шуҳратингу салобатингни Эдендаги қайси дарахтга қиёсласам бўлар экан–а? Сен ҳам Эдендаги бошқа дарахтлар сингари ер қаърига тушасан. Қиличдан ҳалок бўлган суннатсизлар билан бирга гўрда ётасан.”