1
2“Эй инсон,
3Энг семиз қўйларни сўйиб, думба ейсизлар. Жундан тўқилган кийимлар киясизлар. Қўйларни эса боқмайсизлар.
4Нимжон қўйларга қарамайсизлар, касалларни шифоламайсизлар, яраларини боғламайсизлар, адашганларни олиб келмайсизлар, йўқолганларни изламайсизлар. Аксинча, уларни қаттиққўллик билан бошқариб, зулм ўтказасизлар.
5Сурувнинг чўпони бўлмагани учун қўйларим ҳар ёққа тарқалиб кетди. Улар ҳамма ёввойи ҳайвонлар учун ўлжа бўлди.
6Ҳа, қўйларим тарқалиб кетди. Улар тоғу тепаликларда сандироқлаб юрди. Бутун ер юзига ёйилиб кетди, уларни ҳеч ким изламади.”
7Эй чўпонлар,
8Эгамиз
9Шунинг учун, эй чўпонлар, Эгангизнинг сўзини икки қулоғингиз билан эшитиб қўйинглар!”
10Эгангиз Раббий шундай демоқда: “Мен чўпонларимга қаршиман. Нобуд бўлган қўйларимни улардан ундириб оламан. Улар сурувимни бошқа боқмайдилар. Бундан буён фақат ўз қоринларини тўйғизиб юрмайдилар. Мен қўйларимни уларнинг оғзидан тортиб оламан, улар қўйларимни емайдилар.”
11Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен Ўзим қўйларимни қидириб топаман.
12Адашган сурувни қидирган чўпондай қўйларимни излайман. Булутли, қоронғи кунда ҳар ёққа тарқалиб кетган қўйларимни ҳамма жойдан халос қиламан.
13Уларни бегона ўлкаю юртлардан олиб чиқиб, она заминига олиб келаман. Исроил тоғларида,
14Яхши яйловларда ўтлатаман, Исроил тоғлари уларнинг яйлови бўлади. Улар ўша ердаги майсазорларда ётиб, Исроил тоғларининг кўм–кўк яйловларида ўтлаб юради.
15Мен Ўзим қўйларимга чўпон бўламан. Уларга ором бағишлайман”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.
16Мен йўқолган қўйларимни излаб топаман, адашганларини қайтариб олиб келаман. Уларнинг яраларини боғлаб қўяман, нимжон қўйларни парвариш қиламан. Семиз, кучли қўйларни эса йўқ қиламан. Мен сурувимни адолат ила боқаман.”
17“Эй сурувимдаги қўйлар, сизлар ҳақингизда Эгангиз Раббий шундай демоқда: Мен сурувимдаги қўйлар орасида ажрим қиламан, қўчқор ва така орасида ҳукм чиқараман.
18Нега сизлар яхши ўтдан еб, ортганини пайҳон қиляпсизлар?! Тиниқ сувдан ичиб, қониққанингиздан кейин сувни лойқалатяпсизлар?!
19Нима учун қўйларим сизлар пайҳон қилган ўтдан ейишлари керак? Сизлар лойқалатган сувдан ичишлари керак?”
20Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен Ўзим семиз ва ориқ қўйларни ажрим қиламан.
21Сизлар ориқ қўйларимни биқинингиз ва елкангиз билан итариб, шохларингиз билан суздингиз. Уларни узоқларга тарқатиб юбордингиз.
22Лекин Мен сурувимни қутқариб оламан, улар энди ўлжа бўлмайдилар. Мен бир қўй билан бошқа қўй орасида ажрим қиламан.
23Мен қулим Довудни чўпон қилиб тайинлайман. У сурувимни боқади, уларга чўпонлик қилади.
24Мен, Эгангиз уларнинг Худоси, қулим Довуд эса уларнинг ҳукмдори бўлади. Буларни Мен, Эгангиз айтдим.
25Мен улар билан тинчлик аҳдини тузиб, юртдаги барча ёввойи ҳайвонларни қувиб чиқараман. Шунда қўйларим дашту биёбонларда осойишта ҳаёт кечиришади, ўрмонларда тинч ухлашади.
26Мен уларга барака бераман.
27Боғ–роғлардаги дарахтлар мева беради, ер мўл ҳосил етиштиради. Халқим ўз заминида ҳар қандай хавф–хатардан холи бўлади. Мен халқимни қул қилиб олган золимларнинг қўлидан халос қиламан, бўйинтуруғини синдираман. Ўшанда улар Эгаси Мен эканлигимни билиб оладилар.
28Бундан буён ўзга халқлар халқимни таламайди, юртдаги ёввойи ҳайвонлар уларни ғажимайди. Менинг халқим осойишта ҳаёт кечиради, ҳеч ким уларга таҳдид солмайди.
29Халқим очарчиликдан нобуд бўлмаслиги учун, Мен уларга серунум ерларни бераман. Ўзга халқлар уларни ҳақорат қилмайдиган бўладилар.
30Шунда Мен, Эгаси Худо, халқим билан бирга эканлигимни улар билиб оладилар. Исроил халқи Менинг халқим эканлигини улар англайдилар”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.
31“Сизлар Менинг сурувим, яйловимдаги қўйларимсизлар, Мен эса сизнинг Худойингизман”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.