Ҳизқиёл 37:1-28 UZV2013 - Bible AI

1Эгамизнинг қудрати мени қамраб олди. Эгамизнинг Руҳи мени кўтариб, водийнинг ўртасига қўйди. Водий суякларга тўла эди.

2Руҳ мени водийдаги бир дунё суяклар орасида айлантириб юрди. Суяклар қуриб кетган эди.

3Руҳ менга: — Ё Эгам Раббий, буниси ёлғиз Ўзингга аён, — дея жавоб бердим мен.

3— Эй инсон, бу суяклар тирилиши мумкинми? — дея савол берди.

4Сўнг У менга шундай деди: — Суякларга башорат қилиб айт: “Эй қуриган суяклар, Эгамизнинг сўзини эшитинг!

5Эгам Раббий суякларга шундай демоқда: Мен ичингизга руҳ соламан, сизлар тириласизлар.

6Устингизни паю мушаклар билан қоплаб, тери тортаман, ичингизга руҳ солиб, сизларни тирилтираман. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.”

7Эгамиз менга амр қилганидай, мен Унинг бу сўзларини башорат қилиб айтдим. Башорат қилаётганимда бирданига қулоғимга тарақ–туруқ овозлар чалинди, суяклар бирлаша бошлади.

8Қарасам, суяклар паю мушаклар билан қопланди, сўнг устиларига тери тортилди. Бироқ таналарда ҳануз руҳ йўқ эди.

9Эгамиз менга шундай деди:

9— Энди шамолга шундай буйруқ бер: “Эй шамол, Эгамиз Раббий айтмоқда, ҳар томондан эсиб, бу ўлдирилганларни тирилтир.”

10Мен Эгамизнинг айтганини қилдим. Шамол таналарнинг ичига кириб, одамларни тирилтирди. Улар турганларида буюк бир оломонни ташкил қилишди.

11Кейин Эгамиз менга шундай деди: — Эй инсон, бутун Исроил халқи мана шу суякларга ўхшайди. Улар: “Суякларимиз қуриб кетди, келажакка ҳеч қандай умид йўқ”, — деб нола қилишади.

12Шунинг учун халқимга башорат қилиб айт: Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Эй халқим Исроил, Мен қабрларингизни очиб, сизларни гўрдан чиқараман. Сўнг сизларни ўз юртингиз — Исроилга қайтариб олиб бораман.

13Ўшанда сизлар Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.

14Мен сизларнинг ичингизга Руҳимни соламан, сизларни тирилтираман. Oна юртингизга олиб бориб, у ерда ўрнаштираман. Ўшанда Мен, Эгангиз айтган гапларимни амалга оширганимни сизлар билиб оласизлар” Эгамизнинг каломи шудир.

15Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:

16“Эй инсон, бир таёқ олиб, унинг устига “Яҳудо шоҳлиги”, деб ёз. Сўнг бошқа бир таёқ олиб, унинг устига “Исроил шоҳлиги”, деб ёз.

17Кейин икки таёқнинг учларини бир қўлингда шундай қилиб ушлагинки, улар бир таёқдай бўлиб кўринсин.

18Одамлар сендан: “Бу билан бизга нима демоқчисан?” деб сўраганларида,

19уларга шундай деб жавоб бер: Эгамиз Раббий демоқда: “Мен Исроил шоҳлигини билдирувчи таёқни оламан. Уни Яҳудо шоҳлигининг таёғи билан бирлаштираман. Иккала таёқни битта қилиб, қўлимда ушлайман.”

20Қўлингдаги таёқларни ҳамма кўрадиган бўлсин,

21сўнг халққа айт: “Эгамиз Раббий шундай демоқда: Мен ҳар ёққа тарқалиб кетган халқимни ўзга халқлар орасидан йиғиб оламан. Уларни ўз юртларига олиб келаман.

22Уларни ўша юртда ягона бир халқ қиламан. Ҳа, Исроил тоғларида улардан ягона давлат яратаман. Устиларидан бир шоҳ тайинлайман, улар ҳеч қачон икки шоҳликка ажралмайдилар.

23Бутлар ва макруҳ худолар туфайли ўзларини булғамайдилар, гуноҳдан ўзларини пок сақлайдилар. Улар гуноҳ қилиб, яшаган ҳамма манзилгоҳлардан Мен уларни халос қиламан. Дилларини поклаб тозалайман. Шунда улар Менинг халқим, Мен эса уларнинг Худоси бўламан.

24Қулим Довуд уларнинг шоҳи бўлади. Ҳа, ҳаммасини бир чўпон бошқаради. Улар қонун–қоидаларимга риоя қилиб, фармонларимни битта қолдирмай бажаришади.

25Мен қулим Ёқубга берган ерда улар яшайдилар, аждодлари ўтган юртда истиқомат қиладилар. Бола–чақалари ва бутун авлоди ўша юртда абадий ўрнашади. Қулим Довуднинг сулоласи уларга то абад ҳукмронлик қилади.

26Мен улар билан тинчлик аҳдини тузаман. Бу мангу бир аҳд бўлади. Мен уларга барака бераман, кўпайтираман. Маъбадимни уларнинг орасида абадий ўрнаштираман.

27Улар орасида маскан қураман, Мен уларнинг Худоси, улар эса Менинг халқим бўладилар.

28Мен масканимни улар орасида абадий ўрнаштирганимда, Исроилни муқаддас қиладиган Эгангиз Мен эканлигимни халқлар билиб оладилар.”

e>