1Сургун бўлган пайтимизнинг йигирма бешинчи йили биринчи ойнинг ўнинчи кунида Қуддус қулаганига ўн тўрт йил бўлган эди. Ўша куни
2Ваҳийда Худо мени
3Худо мени ўша ерга яқинроқ олиб борганда, мен дарвоза ёнида турган бир одамни кўриб қолдим. Ўша одамнинг бутун вужуди ярқироқ мисдай товланиб турар эди. Унинг қўлида ўлчов асбобларидан
4У менга шундай деди: “Эй инсон, мен сенга кўрсатадиган ҳамма нарсага яхшилаб эътибор бер, сен шу сабабдан бу ерга келтирилгансан. Яхшилаб қулоқ сол, чунки сен кўрганларингни Исроил халқига айтиб беришинг керак.
5Мен
6Сўнг у шарқий дарвоза биносининг олдига борди. Зиналардан тепага кўтарилиб, остонани ўлчади. Остона икки ён деворининг қалинлиги 6 тирсак чиқди.
7Остонадан йўлак бошланар эди. Йўлакнинг икки томонида соқчилар учун махсус қурилган учтадан хона бор эди. Хоналарнинг эни ва узунлиги бир хил, 6 тирсакдан эди. Хоналарни ажратиб турган деворларнинг қалинлиги эса 5 тирсак эди. Йўлакнинг охирида даҳлиз остонаси бор эди. Даҳлиз остонасининг икки ён девори 6 тирсак қалинликда эди.
8Сўнг ўша одам даҳлизни ўлчади.
9Даҳлизнинг эни 8 тирсак эди. Даҳлиз эшигининг икки ён деворлари 2 тирсак қалинликда эди. Бу даҳлиз дарвоза биносининг ички тарафида, Маъбаднинг рўпарасида жойлашган эди.
10Йўлакнинг икки ён тарафидаги ўша соқчилар хоналари бир хил катталикда, орасидаги деворлар ҳам бир хил қалинликда эди.
11Сўнг ўша одам дарвоза биносининг остонасини ўлчади. Остонанинг эни 10 тирсак чиқди. Йўлакнинг эни эса 13 тирсак чиқди.
12Ҳар бир хонанинг олдида баландлиги ва эни 1 тирсак бўлган пастак девор бор эди. (Хоналарнинг узунлиги ва эни 6 тирсакдан эди.)
13Сўнгра ўша одам дарвоза биносининг шифтини кўндалангига, бир хонанинг орқа деворидан тортиб, рўпарадаги хонанинг орқа деворигача ўлчади. Шифтнинг эни 25 тирсак чиқди.
14Кейин у даҳлиз эшигининг икки ён деворини ўлчади. Деворнинг баландлиги 60 тирсак чиқди. Дарвоза биносининг атрофи ҳовли эди.
15Дарвоза биносининг узунлиги, дарвозадан тортиб то ичкаридаги даҳлизгача, 50 тирсак эди.
16Хоналарнинг учала деворида панжарали туйнуклари бор эди. Даҳлизда ҳам панжарали туйнуклар бор эди. Даҳлиз эшиги ён деворларига палма дарахтининг тасвирлари туширилган эди.
17Ўша одам мени дарвоза орқали Маъбаднинг ташқи ҳовлисига олиб кирди. Ҳовлининг девори бўйлаб ўттизта ҳужра қурилган эди. Ҳужраларнинг олд томонида тош ётқизилган бир йўл бор эди.
18Бу йўл паст йўл ҳисобланар эди. Унинг эни 50 тирсак эди.
19Сўнг мен ички ҳовлига олиб кирадиган дарвоза биносини кўрдим. Ўша одам ички дарвоза биноси билан ташқи дарвоза биноси орасидаги масофани ўлчади. Масофа 100 тирсак чиқди.
20Сўнг ўша одам ташқи ҳовлининг шимолий дарвоза биносини ўлчади.
21Бу дарвоза биносининг икки ён томонидаги учтадан бўлган соқчилар хоналари, даҳлиз ва ён деворларнинг ўлчамлари шарқий дарвоза биносиники билан бир хил эди. Дарвоза биносининг узунлиги 50 тирсак, эни 25 тирсак эди.
22Деворлардаги панжарали туйнуклар, даҳлиз ва палма тасвирларининг ўлчамлари шарқий дарвоза биносиники билан бир хил эди. Дарвозага етти поғонали зина олиб борар эди. Даҳлиз дарвоза биносининг ички томонида жойлашган эди.
23Шимолий дарвоза биносининг рўпарасида ҳам шарқий дарвоза биносидагидай ички ҳовлига олиб кирадиган дарвоза биноси бор эди. Ўша одам ички дарвоза биносидан ташқи дарвоза биносигача бўлган масофани ўлчаган эди, масофа 100 узун тирсак чиқди.
24Сўнг ўша одам мени жануб томонга олиб борди. Жануб томонда ҳам дарвоза биноси бор эди. Ўша одам дарвоза биносининг даҳлизини ва даҳлиз деворларини ўлчади, уларнинг ўлчамлари бошқаларники билан бир хил эди.
25Бу дарвоза биносидаги хоналарнинг ва даҳлизнинг бошқа дарвозаларникига ўхшаган панжарали туйнуклари бор эди. Дарвоза биносининг узунлиги 50 тирсак, эни эса 25 тирсак эди.
26Дарвозага етти поғонали зина олиб борар эди. Даҳлиз дарвоза биносининг ички томонида жойлашган эди. Даҳлиз эшигининг икки ён деворига палма дарахтининг тасвирлари туширилган эди.
27Жануб томонда Маъбаднинг ички ҳовлисига олиб кирадиган дарвоза биноси бор эди. Ўша одам жанубдаги ички дарвоза биносидан ташқи дарвоза биносигача бўлган масофани ўлчади, масофа 100 тирсак чиқди.
28Сўнг ўша одам мени жанубий дарвоза орқали Маъбаднинг ички ҳовлисига олиб кирди–да, дарвоза биносини ўлчади. Дарвоза биносининг ўлчамлари бошқа дарвоза биноларники билан бир хил эди.
29Дарвоза биносининг хоналари, даҳлизи ва даҳлиз эшигининг икки ён девори бошқа дарвоза биноларникига ўхшаган эди. Хоналарнинг ва даҳлизнинг панжарали туйнуклари бор эди. Дарвоза биносининг узунлиги 50 тирсак, эни 25 тирсак эди.
30Ички ҳовлига қаратилган дарвоза биноларининг даҳлизлари бир хил эди. Уларнинг узунлиги 25 тирсак, эни 5 тирсак эди.
31Даҳлиз орқали Маъбаднинг ташқи ҳовлисига чиқилар эди. Даҳлиз эшигининг икки ён деворига палма дарахтининг тасвирлари туширилган эди. Дарвозага саккиз поғонали зинапоя олиб борар эди.
32Сўнг ўша одам мени шарқий дарвоза орқали Маъбаднинг ички ҳовлисига олиб кирди–да, дарвоза биносини ўлчади. Дарвоза биносининг ўлчамлари бошқа дарвоза бинолариники билан бир хил эди.
33Дарвоза биносининг хоналари, даҳлизи ва даҳлиз эшигининг ён деворлари бошқа дарвозaларникига ўхшаган эди. Хоналарнинг ва даҳлизнинг панжарали туйнуклари бор эди. Дарвоза биносининг узунлиги 50 тирсак, эни 25 тирсак эди.
34Даҳлиз орқали Маъбаднинг ташқи ҳовлисига чиқилар эди. Даҳлиз эшигининг икки ён деворига палма дарахтининг тасвирлари туширилган эди. Дарвоза биносига саккиз поғонали зинапоя олиб борар эди.
35Сўнг ўша одам мени шимолий дарвоза олдига олиб бориб, дарвоза биносини ўлчади. Дарвоза биносининг ўлчамлари бошқа дарвоза биноларники билан бир хил эди.
36Дарвоза биносининг хоналари, даҳлизи ва даҳлиз эшигининг ён деворлари бошқа дарвоза биноларникига ўхшаган эди. Хоналар ва даҳлизнинг панжарали туйнуклари бор эди. Дарвоза биносининг узунлиги 50 тирсак, эни 25 тирсак эди.
37Даҳлиз орқали Маъбаднинг ташқи ҳовлисига чиқилар эди. Даҳлиз эшигининг икки ён деворига палма дарахтининг тасвирлари туширилган эди. Дарвозага саккиз поғонали зинапоя олиб борар эди.
38Шимол томондаги ички дарвозанинг даҳлизи ёнида бир хона бор эди. Бу хонага даҳлиз орқали кирилар эди.
39Даҳлизнинг ўзида эса тўртта
40Ташқи ҳовлида яна тўртта хонтахта бор эди. Xонтахтанинг иккитаси дарвоза зинапоясининг бир томонида, бошқа иккитаси зинапоянинг бошқа томонида турар эди.
41Ҳаммаси бўлиб саккизта хонтахта бор эди. Тўртта хонтахта даҳлизнинг ичида, яна тўрттаси дарвозанинг ташқарисида турар эди. Бу хонтахталарнинг устида ҳайвонлар бўғизланар эди.
42Куйдириладиган қурбонликлар учун яна тўртта хонтахта бор эди. Бу хонтахталар йўнилган тошдан ясалган бўлиб, уларнинг узунлиги ва эни бир ярим тирсак, бўйи бир тирсак эди. Бу хонтахталар устига қурбонликларни сўйишда ишлатиладиган асбоблар қўйилар эди.
43Даҳлиз деворларига узунлиги тўрт энли бўлган илгаклар қоқилган эди. Ҳайвонларнинг гўшти эса хонтахталар устига қўйилар эди.
44Ички ҳовлида қўшиқчилар учун иккита хона қурилган эди. Хоналарнинг биттаси шимолий дарвоза ёнида, жануб томонга қаратиб қурилган эди. Иккинчиси эса жанубий дарвоза ёнида, шимол томонга қаратиб қурилган эди.
45Ўлчаётган одам менга шундай деди: “Шимолий дарвоза ёнидаги хона Маъбад учун масъул бўлган
46Жанубий дарвоза ёнидаги хона эса
47Сўнг ўша одам ички ҳовлини ўлчади. Ҳовли тўртбурчак шаклда, узунлиги ва эни 100 тирсакдан эди. Қурбонгоҳ Маъбаднинг олд тарафида эди.
48Кейин у одам мени Маъбад айвонига олиб кириб, айвон дарвозасининг ён деворларини ўлчади. Ён деворларнинг қалинлиги 5 тирсак чиқди. Дарвозанинг эни 14 тирсак, дарвоза ён деворларининг узунлиги 3 тирсак чиқди.
49Айвоннинг узунлиги 20 тирсак, эни 12 тирсак эди. Айвонга ўн поғонали зинапоя олиб борар эди. Айвон дарвозасининг икки ён томонида биттадан устун бор эди.