1Сўнг ўша одам мени ташқи ҳовлига олиб чиқиб,
2Уларнинг умумий узунлиги 100 тирсак, эни 50 тирсак эди, уларнинг эшиги шимол томонга очиларди.
3Хоналар бир томони билан эни 20 тирсак бўлган ички ҳовлининг очиқ жойига, иккинчи томони билан Маъбаднинг тош ётқизилган ташқи ҳовлисига қараб турарди. Хоналар уч қават қилиб қурилган эди.
4Хоналарнинг ички ҳовли томонида бир кенг йўлак бор эди. Бу йўлакнинг эни 10 тирсак, узунлиги 100 тирсак эди. Аммо хоналарнинг эшиклари шимол томон очилар эди.
5Учинчи қаватдаги хоналар, иккинчи қаватдагиларга, иккинчи қаватдаги хоналар эса биринчи қаватдагиларга қараганда торроқ эди. Шунинг ҳисобига юқори қаватдаги айвонлар кенгроқ эди.
6Қуйи қаватдаги хоналар юқори қаватдаги хоналарга
7Бу хоналарни ташқи ҳовлидан девор ажратиб турар эди. Узунлиги 50 тирсак бўлган бу девор ташқи ҳовлидаги ҳужраларнинг давомига қурилган эди.
8Ташқи ҳовлидаги ҳужраларнинг узунлиги 50 тирсак, ички ҳовлидаги бу хоналарнинг узунлиги эса 100 тирсак эди.
9Бу хоналарга ташқи ҳовлидан кириш учун шарқдаги кираверишдан фойдаланилган.
10Бу киравериш ҳовлининг девори бошланган жойида эди.
11Бу хоналарнинг олд томонида йўлакчаси бор эди. Хоналарнинг ҳажми, эшиклари, тузилиши ва кириш жойлари шимол томондаги хоналарники билан бир хил эди.
12Бу хоналарга шарқ томондан ўша йўлакча орқали кирилар эди. Йўлакнинг бир томони девор эди.
13У одам менга шундай деди: “Маъбаднинг шимол ва жануб томонига қурилган бу хоналар
14Руҳонийлар Маъбадда хизмат қилиб бўлганларидан кейин, муқаддас либосларини бу хоналарда ечиб, бошқа кийим кийиб олишлари керак. Шундан кейингина ташқи ҳовлига, одамларнинг олдига чиқишлари мумкин.
15Ўша одам Маъбад ҳовлисидаги биноларни ўлчаб бўлгандан сўнг, мени шарқий дарвоза орқали ташқарига олиб чиқиб, Маъбад ҳовлисининг атрофидаги деворни ўлчай бошлади.
16У чизғичи билан деворнинг шарқ томонини ўлчади, деворнинг узунлиги 500 тирсак чиқди.
17
20Маъбад ҳудуди тўрт бурчак шаклда эди. Бу девор муқаддас жойни оддий жойдан ажратиб турар эди.