1Ўша одам мени
2
3Фақатгина ҳукмдорингиз шу дарвоза биносининг ичида ўтириб, Менинг ҳузуримда
4Сўнг ўша одам мени шимолий дарвоза орқали Маъбад олдига олиб борди. Во ажабо!
5Эгамиз менга деди: “Эй инсон, гапларимни қулоғингга қуйиб ол. Мен сенга Маъбадимнинг қонун–қоидаларини тушунтираман. Маъбадга ким кириши мумкин–у, ким кириши мумкин эмаслигини яхшилаб эслаб қол.
6Исёнкор Исроил халқига айт: “
7
8Муқаддас
9Эгамиз
10Исроил халқи ҳақ йўлдан озганда, баъзи бир
11Улар Маъбадимда хизмат қилаверадилар: дарвозабонлар бўладилар, Маъбад ичида хизмат қиладилар. Куйдириладиган ва бошқа қурбонликлар учун келтирилган ҳайвонларни сўядилар, Маъбадга келган одамларга хизмат қиладилар.
12Аммо улар бутларга сажда қилган Исроил халқига хизмат қилиб, халқни гуноҳга ботирганлари учун, Мен, Эгангиз Раббий, қасам ичиб айтаманки, улар ўз жазосини тортадилар.
13Мен уларни
14Шунга қарамай, Маъбаддаги ҳамма юмушларни бажараверадилар.
15Исроил халқи Мендан юз ўгирганда, Зодўх наслидан бўлган
16“Маъбадимга кирадиган, дастурхоним ёнига бориб, Менга хизмат қиладиган ўшалардир. Улар Менинг талабларимни бажаришлари шарт.
17Улар Маъбаднинг ички ҳовлисига кирганларида эгниларига
18Бошларига зиғир салла ўраб, ичларидан зиғир иштон кийиб олишсин. Терлатадиган бирорта кийим кийишмасин.
19Ташқи ҳовлига, халойиқ олдига чиқишларидан олдин хизмат вақтида кийган кийимларини ечиб, муқаддас ҳужраларда қолдиришсин. Устиларига бошқа кийимларни кийиб олишсин, токи муқаддас кийимларда халойиқ олдига чиқиб, одамларга шикаст етказишмасин.
20Руҳонийлар сочларини ўз вақтида калталатиб туришсин. Соч қирдириш ва соч ўстириш уларга ман этилган.
21Ички ҳовлига киришларидан олдин шароб ичишмасин.
22Бева ёки эридан ажрашган аёлга уйланишмасин. Ўз никоҳига фақат Исроил халқидан бўлган бокира қизни ёки бошқа руҳонийнинг бевасини олишсин.
23Халқимга муқаддас ва оддий нарсанинг фарқини, ҳалол билан ҳаромнинг фарқини ўргатишсин.
24Халқимга қози бўлишсин, арзларни қонунларимга мувофиқ ҳал этишсин. Мен тайин этган байрамларга оид қонун ва фармонларимга риоя қилишсин.
25Марҳумга яқинлашиб булғанмасин. Вафот этган одам руҳонийнинг отаси, онаси, фарзанди, ака–укаси ёки турмуш қурмаган опа–синглиси бўлсагина, руҳоний марҳумга яқинлашиб, булғаниши мумкин.
26Бундай ҳолларда у покланиш маросимини адо этиши шарт. Етти кундан кейин
27Маъбаднинг ички ҳовлисига кириб, покланиш қурбонлигини келтирсин. Шундан кейингина у Маъбадда яна хизмат қила олади”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.
28“Руҳонийларга Исроил халқи орасидан ҳеч қандай улуш берилмасин. Уларнинг мулки ҳам, улуши ҳам Менман.
29
30Илк ҳосилнинг ва ҳамма назрларнинг энг яхшиси руҳонийларники бўлсин. Хамирнинг биринчи зуваласидан ёпилган нонни руҳонийларга назр қилиб беринглар, шунда Худонинг баракаси хонадонингиздан аримайди.
31Ҳаром ўлган ёки ёввойи ҳайвон ғажиган жониворнинг гўштини тановул қилиш руҳонийларга тақиқланган.