1Ўша одам мени
2Сўнг ўша одам мени шимолий дарвоза орқали ташқарига олиб чиқди. Биз айланиб, Маъбаднинг шарқий дарвозаси ёнига бордик. Ирмоқ шарқий дарвозанинг жануб томонидан жилдираб оқиб чиқаётган эди.
3Ўша одам қўлидаги арқон билан шарқ томонга оқаётган бу ирмоқнинг узунлигини ўлчай бошлади. У 1.000 тирсак ўлчаб бўлганидан сўнг, ирмоқдан кечиб ўтишимни буюрди. Ўша ердаги сув тўпиғимгача келар эди.
4Сўнг яна 1.000 тирсак ўлчаб, ирмоқдан кечиб ўтишимни буюрди. Бу сафар сув тиззамгача чиққан эди. Кейинги 1.000 тирсак масофадан сўнг сув белимгача чиқди.
5Сўнг у одам яна 1.000 тирсак ўлчади, бу ерда ирмоқ ўтиб бўлмайдиган бир дарёга айланган эди. У шу қадар чуқур эдики, уни фақат сузиб ўтса бўлар эди.
6Шунда у одам менга: “Эй инсон, кўрган бу нарсани доим ёдингда тут”, — деди–да, мени қирғоққа бошлаб кетди.
7Қирғоққа чиққанимиздан сўнг, мен дарёнинг икки томонида ўсаётган жуда кўп дарахтларни кўрдим.
8Одам менга деди: “Бу дарё саҳро орқали Иордан водийсига оқиб, Ўлик денгизга қуйилади. Шунда Ўлик денгизнинг шўр сувлари ширин бўлади.
9Дарё оқиб борган ҳамма жойда судралувчилар яшайди, балиқлар тўлиб–тошади. Ширин бўлган бу сувлар оқиб ўтган ҳамма жойда ҳаёт бошланади.
10Одамлар Ўлик денгизнинг қирғоқларида туриб балиқ тутишади, Эн–Кайдидан Эн–Эхлайимгача бўлган жойда тўрларини қуритишади. Ўрта ер денгизидаги каби балиқларнинг тури кўп бўлади.
11Бироқ ботқоқликлар билан халқобларнинг сувлари янгиланмайди. Улар туз манбаи бўлиб қолади.
12Дарёнинг икки томонида турли хил мевали дарахтлар ўсади. Улар ҳар ойда янги мевалар тугади, барглари ҳеч қачон сўлимайди. Маъбаддан чиққан сув уларни суғоргани учун улар ҳеч қачон ҳосилдан қолмайди. Уларнинг мевалари озуқа бўлади, барглари шифо келтиради.
13
14Мен ота–боболарингизга онт ичиб, ваъда қилган бу ерни қабилалар орасида тенг бўлинглар. Бу ер сизнинг мулкингиз бўлади.
15Шимолий чегарангиз Ўрта ер денгизидан бошланиб, шарққа Хетлон шаҳри томон боради, сўнг Лево–Хомат орқали ўтиб, Задод шаҳригача давом этади.
16Кейин Дамашқ ва Хомат оралиғидаги Барўтах ва Сиврайим шаҳарларигача бориб, Хаврон чегарасидаги Хазер–Хатиконгача чўзилади.
17Шундай қилиб, шимолий чегарангиз Ўрта ер денгизидан шарқдаги Хазор–Энан шаҳригача боради. Хазор–Энан шаҳри жанубдаги Дамашқ ва шимолдаги Хомат ҳудудлари орасида жойлашган.
18Шарқий чегара Хаврон ва Дамашқ ҳудудлари орасида бошланиб, Исроил ва
19Жанубий чегара Тамар шаҳрида бошланиб, Кадешдаги Марива сувларигача боради, кейин Миср сойлиги бўйлаб бориб, Ўрта ер денгизигача етади. Бу жанубий чегарадир.
20Ўрта ер денгизининг қирғоғи ғарбий чегарани ташкил қилиб, Лево–Хоматнинг ғарбдаги шимолий чегара бошланган жойгача боради.
21Бу ерларни Исроил қабилаларига бўлиб беринглар.
22Уни
23Улар қайси қабила орасида яшашса, ўша қабила ҳудудидан ер олишсин”, деб айтмоқда Эгангиз