1Сургун бўлган пайтимизнинг олтинчи йили олтинчи ойнинг бешинчи кунида
2Қарасам, инсон қиёфасидаги бир киши турибди. Ўша кимсанинг белидан пастки қисми оловдай чақнар эди. Юқори қисми эса сайқалланган мисдай нур таратиб турар эди.
3У қўлга ўхшаш бир узвини узатиб, мени сочимдан тутди. Сўнг Руҳ мени замин узра кўтарди–да, Худонинг мана шу ваҳийсида Қуддус шаҳрига олиб кетди. У мени
4Ўша ерда
5Худо менга шундай деди: “Эй инсон, шимол томонга назар ташла.” Мен шимол томонга назар ташладим. Худонинг рашкини қўзғатадиган ўша бут
6Шунда Худо менга деди: “Эй инсон, халқимнинг қилмишини кўрдингми? Улар бу ерда жирканч ишларни қилиб, Мени
7У мени Маъбаднинг ташқи ҳовлиси кираверишига олиб борди. Қарасам деворда бир тешик бор экан.
8У менга деди: “Эй инсон, қани бўл, девордаги тешикни катталаштир.” Мен девордаги тешикни катталаштирдим, шунда бир эшикка дуч келдим.
9Худо менга деди: “Ичкарига кир. Бу ерда қилинаётган ўтакетган жирканч ишларни ўз кўзинг билан кўриб қўй.”
10Мен ичкарига кирдим. Деворларнинг айланасига судралиб юрувчи жониворларнинг ва ҳаром ҳайвонларнинг расмлари ҳамда Исроил халқи сиғинадиган барча бутларнинг тасвирлари солинган эди.
11Тасвирларнинг олдида Исроил халқининг етмишта оқсоқоли турган эди. Шофон ўғли Язаниё ҳам ўшаларнинг орасида эди. Ҳар бирининг қўлида биттадан оташкурак бор эди. Оташкураклардан ёнаётган тутатқиларнинг хушбўй тутуни кўтариларди.
12Худо деди: “Исроил оқсоқолларининг бутларга тўла қоронғи хонада нима қилаётганини кўрдингми? Улар шундай дейдилар: ‘
13Сўнг Худо яна деди: “Қараб тур, Мен сенга бундан ҳам баттароғини кўрсатаман.”
14Сўнг
15Шунда Худо деди: “Эй инсон, буни кўрдингми?! Мен сенга бундан ҳам баттарроғини кўрсатаман.”
16Эгамиз мени уйининг ички ҳовлисига олиб кирди. Уйнинг кираверишида, айвон ва қурбонгоҳ орасида йигирма беш нафар киши турар эди. Улар Маъбадга орқасини ўгириб, шарқдан чиқаётган қуёшга сажда қилаётган эдилар.
17Эгамиз менга шундай деди: “Ана кўрдингми, инсон? Яҳудо халқининг мана шу ерда қилаётган жирканч ишлари етмасмиди?! Улар бутун юртни зўравонликка тўлдирмоқдалар, ҳадеб қаҳримни келтирмоқдалар. Мени ҳақорат қилаётганларини бир кўриб қўй!
18Шунинг учун Мен уларнинг устига ғазабимни сочаман. Уларга ачинмайман, раҳм қилмайман. Овозлари борича Менга хитоб қилишса ҳам, уларга қулоқ солмайман.”