1Қуйидагилар ҳам Сулаймоннинг ҳикматларидир. Бу ҳикматлар Яҳудо шоҳи Ҳизқиёнинг [1] одамлари томонидан ёзиб олинган.
2Сирли қилиш — Худонинг шуҳрати [2], ишларни текшириб билиш эса шоҳ шарафидир.
3Осмон баланд, денгиз чуқур, шоҳнинг юраги ҳам шундай, уни тушуниш қийин.
4Кумушдан чиқиндини олиб ташла, ўшанда яхши идиш қолади.
5Фосиқни шоҳ олдидан чиқариб ташла, шунда шоҳнинг тахти ҳақиқат билан мустаҳкам бўлади.
6Шоҳнинг олдида ўзингни юқори қўйма, улуғ одамлар турганда тўрига чиқма.
10Бўлмаса, эшитганлар сени уятга қўяди, номинг бир умрга ёмон бўлади.
11Ўз ўрнида айтилган сўз тилла узукка қўйилган ёқут кўздайдир.
12Дононинг танбеҳи тинглаган қулоққа тилла сирға ва олтин безакдайдир.
13Садоқатли хабарчи уни юборганларга ўрим пайтидаги қордайдир, хўжайинининг қалбини севинтиради.
14Қилмаган совғаси билан мақтанадиган одам ёмғирсиз булут ва шамол кабидир.
15Сабр–тоқат билан гапирилса амалдор ҳам кўнади, мулойим сўз эса тошни ҳам синдиради.
16Асал топсанг, етарлича егин, ортиқчаси қайт қилдиради.
17Қўшнингникига ҳадеб кираверма, бўлмаса сендан безиб, ёмон кўриб қолади.
18Ўзгага қарши сохта гувоҳлик берган одам болта, қилич, ўткир ўққа ўхшайди.
19Ташвишли кунда вафосизга суяниш, синган тиш ва чўлоқ оёққа ишониш кабидир.
20Ғамгин одам олдида қўшиқ айтиш аёзда уст–бошини ечиб ташлагандай, жароҳатга сирка суртиш кабидир.
21Душманинг оч бўлса, овқат бер, чанқаган бўлса, сув ичир.
22Шунда унинг бошига ёнаётган чўғ йиққандай бўласан, Эгамиз эса сени тақдирлайди.
23Шимолдан эсадиган шамол жала, ғийбат эса ғазаб келтиради.
24Кенг уйда уришқоқ хотин билан яшашдан кўра, чордоқда яшаган яхшироқ.
25Узоқ юртдан келган хушхабар чарчаган одамга совуқ сув кабидир.
26Фосиққа бош эгган солиҳ лойқаланган булоқ ва бузилган қудуқдайдир.
27Кўп асал ейиш яхши эмас, иззатталаб бўлиш ҳам ҳурмат келтирмайди.
28Ўзини тута олмайдиган одам деворсиз вайрона шаҳар кабидир.