1Ақлсизга иззат–ҳурмат кўрсатиш ёзда ёққан қор, йиғим–терим пайтидаги ёмғир кабидир.
2Қушлар бекорга осмонга кўтарилмагандай, сабабсиз лаънат ҳам одамга тегмайди.
3Отга — қамчи, эшакка — сувлуқ, ақлсизнинг орқасига эса — таёқ.
4Нодонга нодонлигига яраша жавоб берма, бўлмаса сен ҳам унга ўхшаб қоласан.
5Нодонга нодонлигига яраша жавоб бер, тағин ўзича доно бўлиб кетмасин.
6Ақлсиз орқали хабар юборган одам оёғини кесиб ташлагандай азоб чекади.
7Аҳмоқнинг оғзидаги матал чўлоқ оёқдайдир.
8Ақлсизга иззат–ҳурмат кўрсатиш палахмонга тош боғлаб қўйиш кабидир.
9Нодоннинг тилидаги матал мастнинг қўлидаги тикандайдир.
10Аҳмоқни ва йўлдан ўтган ҳар бир мастни ёллаган одам тўғри келганни отадиганга ўхшайди.
11Ўз қусуғига қайтиб келадиган ит каби, нодон ҳам ўз ақлсизлигини такрорлайди.
12Ўзини доно деб ўйлаганни кўрганмисан? Ундан кўра, ақлсиздан умид кўпроқ.
13Дангаса: “Кўчада шер бор, у очиқ майдонда юрибди”, — дейди.
14Эшик ўз ўқида айланади, танбал эса ўз ўрнида.
15Дангаса қўлини косага чўзади–ю, оғзига олиб келишга эринади.
16Танбал ўз назарида фаросат билан гапирадиган етти кишидан ҳам донороқ.
17Бошқаларнинг жанжалига аралашган дайди итнинг қулоғидан чўзгандайдир.
18Телба ўт, найза ва ўлим ёғдиради.
19Бировни алдаб: “Фақат ҳазиллашган эдим” деган ҳам шундай.
20Ўтин бўлмаса, ўт ўчиб қолади, чақимчи бўлмаса, жанжал тўхтайди.
21Кўмир — чўғ учун, ўтин — олов учун, уришқоқ эса жанжал чиқариш учундир.
22Ғийбатчининг сўзи — энг ширин овқат, бутун аъзойи баданга сингиб кетади.
23Ширин сўзли ёмон ниятли одам кумуш [1] суви юритилган сопол идиш кабидир.
24Душман тилида бошқача сўзлайди, дилида эса алдашни ният қилади.
25У юмшоқ сўзлаганда ишонма, чунки юраги қабиҳликка тўла.
26Нафрат ёлғон билан яширилган бўлса ҳам, ёмонлиги эл–юртга ошкор бўлади.
27Бировга чуқур қазиганнинг ўзи унга тушади, тош думалатганга эса ўша тош қайтади.
28Ёлғончи тил ўзи яралаганни ёмон кўради, хушомадгўй эса ҳалокат келтиради.