Ҳикматлар 28:1-28 UZV2013 - Bible AI

1Фосиқни ҳеч ким қувмаса ҳам қочаверади, солиҳ эса шердай ботир.

2Юртда исён бўлганда бошлиқ кўпаяди, ақл–идрокли туфайли эса тинчлик бўлади.

3Ожизларни эзадиган камбағал овқат қолдирмайдиган селдайдир.

4Қонунни тан олмайдиганлар фосиқларни мақтайди, қонунга амал қиладиганлар эса улар билан курашади.

5Фосиқ адолатни тушунмайди, Эгамизга интилган эса ҳамма нарсани тушунади.

6Камбағал бўлиб тўғри юриш, бой бўлиб эгри юргандан яхшироқ.

7Доно фарзанд [1] қонунга риоя қилади, ярамасга улфат бўлган эса отасини шарманда қилади.

8Судхўр ва очкўз қашшоқларга ачинадиганга бойлик йиққан бўлади.

9Қонундан юз ўгирганнинг ибодати ҳам жирканчлидир.

10Тўғри одамни ёмон йўлга бошлаган одам қазиган чуқурига ўзи тушади, покдил эса яхшилик топади.

11Бой ўзининг назарида доно, ақлли камбағал эса ўзини текширади.

12Солиҳ мартабага эришганда катта байрам, фосиқ лавозимга келса одамлар яширинади.

13Ўз гуноҳларини яширган ютуққа эришмайди, уларни тан олиб, воз кечган марҳамат топади.

14Доим Худодан қўрққан [2] бахтлидир! Бағри тош одам эса балога учрайди.

15Ожиз халқ устидаги ёвуз ҳукмдор ириллаётган шер ва ҳужум қилаётган айиқдайдир.

16Ақлсиз ҳукмдор жуда золим, адолатсиз фойдадан нафратланадиган узоқ яшайди.

17Агар биров одам ўлдирган бўлса, ўлгунча қочиб юрсин, унга ҳеч ким ёрдам бермасин.

18Тўғри юрадиган нажот топади, эгри йўлдан юрадиган эса йиқилади.

19Ўз ерига ишлов берганнинг нони мўл бўлади, орзу–хаёлларга берилган эса қашшоқликка учрайди.

20Содиқ баракали бўлади, бойишга шошилган жазосиз қолмайди.

21Тарафкашлик яхши эмас, бир тўғрам нон деб одам вафосизлик қилади.

22Хасис одам бойлик орқасидан қувиб, бошига қашшоқлик келишини билмайди.

23Танқид қиладиган одам хушомадгўйга қараганда кўпроқ марҳамат топади.

24Ота–онасининг мулкини ўғирлаб, “Бу гуноҳ эмас” деган одам бузғунчига шерикдир.

25Очкўз жанжал чиқаради, Эгамизга ишонган эса тўқ яшайди.

26Ўзигагина ишонган аҳмоқдир, ақл билан юрадиган эса нажот топади.

27Камбағалга берган одам кам бўлмайди, кўриб кўрмасликка олган эса кўп лаънатга учрайди.

28Фосиқлар мартабага эришса одамлар яширинади, ҳалокатга йўлиққанда эса солиҳлар кўпаяди.

cle>