Ҳикматлар 31:1-31 UZV2013 - Bible AI

1Шоҳ Лемулнинг сўзлари. Бу сўзларни унга онаси ўргатган:

2“Ўғлим, нима десам экан? Нима дейин, эй, жигарбандим? Худодан тилаб олган ўғлим, сенга не айтай?

3Қувватингни хотинларга берма, шоҳни бузадиганларга ҳаётингни сарф қилма.

4Эй, Лемул, шоҳлар учун эмас шароб, май амалдорлар учун эмас!

5Улар ичиб қонунни унутади, эзилган халқнинг ҳукмида эгрилик қилади.

6Майни ҳалок бўлаётганга, шаробни эса қайғу чекканга бергин.

7Улар ичиб камбағаллигини унутсин, фалокатларини эсламасин.

8Оғзингни гунг учун очгин, бошига кулфат тушганларнинг тарафини олгин.

9Гапир, адолат билан ҳукм қил, бечора ва камбағалларни ҳимоя қил.”

10[1] Фаросатли хотинни ким топа олади? Унинг баҳоси гавҳардан ҳам баланд.

11Эри унга юракдан ишонади, ҳеч нарсага муҳтож бўлмайди.

12У эрига ёмонлик эмас, бир умр яхшилик қилади.

13Жун ва сурп топади, хурсанд бўлиб ўз қўли билан ишлайди.

14Савдо кемалари каби узоқдан нонини келтиради.

15Қоронғуда ўрнидан туриб, уй аҳлини овқатлантиради, хизматкорларига топшириқ [2] беради.

16Ўйлаб дала сотиб олади, ўз қўли билан узумзор яратади.

17Белини маҳкам боғлаб, қўлларига қувват беради.

18Қилган ишининг роҳатини кўради, тунлари ҳам чироғи ўчмайди.

19Қўлини чархга қўяди, бармоқлари дукни тутади.

20Камбағалларга қўлини узатади, муҳтожларга раҳм қилади.

21Уй аҳли учун қиш–қировдан қўрқмайди, чунки улар ҳаммаси қалин кийинтирилган.

22Ўзи учун сўзана тикади, либоси эса кимхоб ва шойидандир.

23Эри юрт оқсоқоллари орасида ўтиради, шаҳар дарвозасида [3] танилган.

24Яна шойидан кийим тикиб сотади, савдогарларга белбоғ етказиб беради.

25Либоси — қувват, шараф, у келажакка қараб қувонади.

26Донолик билан сўзлайди, меҳр билан насиҳат қилади.

27Уй аҳлига яхши қарайди, дангасалик қилмайди.

28Болалари туриб дуо қилади, эри ҳам мақтайди.

29“Фаросатли аёллар кўп, аммо сен ҳаммасидан аълосан.”

30Жозиба алдамчи, чирой эса ўткинчидир, аммо Худодан қўрқадиган аёл кўкка кўтарилади.

31Меҳнатининг мевасини кўрсин, ишлари дарвозаларда уни шарафласин.

cle>