Ҳикматлар 6:1-35 UZV2013 - Bible AI

1Ўғлим [1], ўзгага кафиллик қилиб, бегона билан аҳдлашган бўлсанг [2],

2Ўз тилингдан илиниб, сўзларинг тузоққа етаклаган бўлса,

3ўғлим, ўзганинг қўлига тушиб қолибсан, ўзингни қутқар, бор, тиз чўкиб ёлвор.

4Кўзларингга на уйқу, на мизғиш бер.

5Овчидан қочган оҳу каби, беданавоз қўлидан қочган беданадай ўзингни қутқар.

6Эй, танбал, чумолиларга бир қара, уларнинг хатти–ҳаракатларини кўриб доно бўл.

7Уларнинг на раҳбари, на назоратчиси, на ҳукмдори бор.

8Лекин улар ёзда озиқ тўплайди, ўрим пайтида эса дон–дун йиғишади.

9Сен–чи, танбал, қачонгача ухлайсан?! Қачон ўрнингдан турасан?

10“Бироз ухлай, бир мизғиб олай, ёнбошлаб бирпас дам олай”, — дейсан.

11Шунинг учун қашшоқлик йўлтўсардай, муҳтожлик эса қароқчидай устингга келади.

12Айёр ва нопоклар бузуқ сўзларни гапириб юрадилар.

13Кўз қисадилар, оёқ–қўллари билан имо–ишора қиладилар.

14Юракларида доим ёвуз ният қилиб, одамлар орасида жанжал чиқарадилар.

15Шунинг учун тўсатдан офатга учрайдилар, шифо топмай тўсатдан ҳалок бўладилар.

16Олти нарса Эгамизга нафратли, етти нарса жирканчдир. Булар:

17манманлик нигоҳи, ёлғончи тил, бегуноҳ қонни тўкадиган қўллар,

18ёмон ниятли юрак, ёвузликка югурадиган оёқлар,

19ёлғон гапирадиган сохта гувоҳ, ака–укалар орасига нифоқ солувчилардир.

20Ўғлим, отанг насиҳатларига қулоқ сол, онанг ўгитларини рад этма,

21уларни доим юрагингда сақла, бўйнингга тақиб ол.

22Юрганингда сенга йўл кўрсатади, ухлаганингда қўриқлайди, уйғоқлигингда сенга гапиради.

23Чунки амрлар — чироқ, танбеҳ — ҳаёт йўли, панд–насиҳатлар эса нурдир.

24Улар сени бошқаларнинг хотинидан, зинокор аёлнинг ширин сўзидан сақлайди.

25Юрагингда унинг гўзаллигини орзу қилмагин, кўзларига маҳлиё бўлма.

26Фоҳишага биттагина нон ҳақи етарли, аммо зино қилувчи бутун ҳаётингни олади.

27Кийимларни куйдирмасдан қўйинга чўғ солиб бўладими?!

28Оёқни куйдирмасдан чўғ устида юриб бўладими?!

29Ўзганинг хотини олдига кирганнинг аҳволи ҳам шундай, бегона аёлга теккан жазосиз қолмайди.

30Қорни очлигидан ўзини тўйдириш учун ўғирлик қилса, одамлар ундан нафратланмайди.

31Лекин қўлга тушиб қолганда ўғирланган молининг ҳақини етти баробар қилиб қайтариши керак.

32Зино қилган ақлсиздир, ўзини ўзи нобуд қилади.

33У кўп калтак еб шарманда бўлади, бир умрга бадном бўлади.

34Чунки рашк эрни ғазаблантиради, эр қасос олганда шафқат қилмайди.

35Ҳар қандай ҳадяни рад этади, қанча пора берсанг олмайди.

le>