1Исо
2аммо Отамиз Худо азалда қарор қилиб, сизларни танлади. Сизлар Исо Масиҳга итоат этишингиз ва Унинг тўкилган қони орқали покланишингиз учун Худо қудратли Руҳи билан сизларни Ўзига ажратиб олди.
3
4Шу боис биз Худо Ўз халқига атаган қут–баракага кўз тикканмиз. Ҳа, самода сақланаётган бу абадий, сўлмас, беғубор барака сизларни кутмоқда.
5Охирзамонда ошкора бўладиган
6Шунинг учун хурсанд бўлинглар! Ҳозир турли синовлар туфайли қисқа вақт қийналаётган бўлсангиз ҳам, қувонинглар.
7Чунки синовлар имонингизнинг самимий эканлигини исботлаш учун керакдир. Ҳатто йўқ бўлиб кетадиган олтин ҳам оловда тобланиб, синалади. Сизнинг имонингиз эса олтиндан минг баробар қадрлироқдир. Синовдан ўтган имонингиз Исо Масиҳ охиратда келганда сизларга мақтов ва шон–шараф келтиради.
8Сизлар Масиҳни кўрмаган бўлсангиз ҳам, Уни яхши кўрасизлар. Ҳозир ҳам Масиҳни кўрмай туриб, Унга ишоняпсизлар, қалбингиз сўз билан ифодалаб бўлмайдиган ажойиб бир қувончга тўла.
9Ахир, имонингиз туфайли жонларингиз нажот топади.
10Пайғамбарлар изланиб, бу нажотни чуқур ўрганганлар. Сизларга бериладиган Худонинг инояти ҳақида каромат қилганлар.
11Уларнинг қалбларида Масиҳнинг Руҳи бор эди. Бу
12Аслида уларнинг бу изланишлари ўз манфаати учун эмас, балки сизларнинг манфаатингиз учун қилинганини Худо уларга аён этди. Пайғамбарлар эълон қилган нажот ҳақидаги
13Шунинг учун эс–ҳушингизни йиғиб олинглар, ҳушёр бўлинглар. Бутун умидингизни Худонинг иноятига боғланглар. Ахир, Исо Масиҳ охиратда келганда Худо сизларга иноят кўрсатиб, нажот беради.
14Худога итоаткор фарзандлар бўлинглар, олдинги ғафлат пайтида сизларни қамраган эҳтиросларга қул бўлиб қолманглар.
15Аксинча, бутун юриш–туришингизда
16Ахир, Худонинг Ўзи: “Муқаддас бўлинглар, чунки Мен муқаддасман”, деб айтган.
17Сизлар Худога илтижо қилиб, Уни
18
20Худо Масиҳни
21Сизлар Масиҳ орқали Худога ишонасизлар. Худо Масиҳни тирилтириб, улуғворликка эриштиргани учун ҳам сизлар имонингизда собит турибсиз, чин қалбдан Худога умид боғлагансиз.
22Сизлар ҳақиқатга бўйсуниб, гуноҳдан покланганингиз учун
23Ахир, сизлар янгидан туғилгансизлар. Бу янги ҳаётни сизга фоний бандалар эмас, балки абадий ва ҳаётбахш Худонинг каломи ато этган.
24Муқаддас Битикларда шундай ёзилган:
25Эгамизнинг каломи эса абадий туради.”