1 Бутрус 2:1-25 UZV2013 - Bible AI

1Энди ҳар қандай ёмон ният, ҳийла–найранг, иккиюзламачилик, рашк–ҳасад ва ғийбатни ўзингиздан соқит қилинглар.

2Янги туғилган чақалоқ соф она сутини тусагандай, сизлар ҳам Худо каломига ташна бўлинглар. Калом билан озиқланиб, улғайиб, нажотга эришинглар.

3Ахир, сизлар Раббимиз Исонинг мурувватидан баҳраманд бўлдингизлар.

4Инсонлар рад этган, лекин Худо қимматбаҳо деб танлаган тирик Тош — Раббимиз Исога яқинлашинглар.

5Шунда ўзларингиз ҳам тирик тошлардай бўласизлар. Худо сизлардан руҳий маъбад барпо этади. Сизлар муқаддас руҳонийлар бўлиб хизмат қиласизлар ва Исо Масиҳ орқали Худога мақбул руҳий қурбонликлар келтирасизлар.

6Зеро, Муқаддас Битикларда Худо шундай деган:
Танланган, қимматбаҳо тамал Тошини. Унга ишонганлар асло уятга қолмас.”

6“Мана, Мен жойлаштиряпман Қуддусда,

7Сиз — Масиҳга ишонганлар учун бу Тош қимматбаҳодир. Аммо ишонмаганларга Муқаддас Битиклардаги шу сўзлар тўғри келади:
“Бинокорлар рад этган тош Бинонинг тамал тоши бўлди. Баъзилар бу тошга қоқинади,

8Унинг дастидан йиқилади.” Имонсизлар Хушхабарга қулоқ солмаганлари учун, қоқинадилар. Улар ана шу қисматга маҳкум бўлганлар.

9Аммо сизлар — Шоҳаншоҳ руҳонийлари, танланган бир насл, муқаддас қавм, Худонинг азиз халқисиз. Худо сизларни зулматдан Ўзининг ажойиб нурига даъват этган, Унинг буюк ишларини эълон қилишингиз учун сизларни танлаган.

10Сизлар бир вақтлар Худога бегона эдингизлар, энди эса Унинг халқисизлар. Бир вақтлар Худонинг марҳаматидан бебаҳра эдингизлар, энди эса Ундан марҳамат топдингизлар.

11Эй азизларим, сизлардан ўтиниб сўрайман, жонга қарши курашадиган нафс эҳтиросларидан сақланинглар. Ахир, сизлар бу дунёда ғарибу мусофирсизлар.

12Имонсизлар орасида Худога муносиб ҳаёт кечиринглар. Улар сизларни ёмонликда айбласалар–да, эзгу ишларингизни кўриб, ким билсин, балки тавба қилишар ва қиёмат куни Худони улуғлашар.

13Инсонлар томонидан ўрнатилган ҳар қандай ҳокимиятга, Эгамиз ҳақи–ҳурмати, бўйсунинглар. Олий ҳоким бўлган шоҳга ҳам,

14у тайинлаган ҳокимларга ҳам итоат қилинглар. Зеро, ҳокимлар ёмонлик қилганларни жазолаш учун, яхшилик қилганларни эса тақдирлаш учун тайинланган.

15Сиз ҳақиқатни билмаган нодон одамларнинг оғизларини қилган яхшилигингиз орқали ёпинглар, чунки бу Худонинг хоҳишидир.

16Озод одамлардек яшанглар, аммо озодлик ниқоби остида ёмонлик қилманглар. Худонинг қулларидай ҳаёт кечиринглар.

17Ҳамма одамларни ҳурмат қилинглар. Имонли биродарларингизни яхши кўринглар. Худодан қўрқинглар, давлат раҳбарига иззат–эҳтиром кўрсатинглар.

18Эй қуллар, Худодан қўрққанингиз учун хўжайинларга итоат қилинглар. Нафақат меҳрибон ва мулойим хўжайинларга, балки қаттиққўлларига ҳам бўйсунинглар.

19Агар сизлар Худони мамнун қилмоқчи бўлиб, тўғри иш қилсангиз–у, ноҳақ азобларга чидасангиз, Худони рози қилган бўласиз.

20Борди–ю қилган гуноҳингиз учун таёқ еб чидасангиз, бу сизга шараф келтирармиди?! Аммо яхшилик қилиб туриб, ноҳақ азобларга чидасангиз, Худонинг мақтовига сазовор бўласиз.

21Ҳатто азоб чекканингизда ҳам Худо сизларни яхшилик қилишга даъват этган. Масиҳ сизлар учун азоб чекиб, намуна бўлди. Унга тақлид қилинглар. Ахир,

22У ҳеч қандай гуноҳ қилмаган, oғзидан бирон ёлғон сўз чиқмаган.

23У ҳақорат қилинганда ҳеч кимга ҳақорат билан жавоб қайтармади, азоб чекканда ҳеч кимга таҳдид қилмади. Фақат одилона ҳукм қиладиган Худога Ўзини топширди.

24У гуноҳларимизни Ўзига олди, аъзои бадани хочда азоб чекди. Шу туфайли биз гуноҳ учун ўлганмиз ва солиҳ ҳаёт кечира оламиз. Унинг яраларидан биз шифо топдик.

25Илгари сизлар адашиб юрган чўпонсиз қўйларга ўхшар эдингизлар, энди эса жонларингизнинг Посбони бўлган Чўпонга қайтиб келдингизлар.

e>