1
3Сизнинг жозибангиз ўрилган сочлар, олтин тақинчоқлар, чиройли кийимлар каби ташқи зеб–зийнатдан иборат бўлмасин.
4Аммо қалбингиздаги ювош ва сокин
5Ўтмишда Худога умид боғлаган
6Масалан, Сора ҳам Иброҳимга итоат этиб, уни хўжайин деб атар эди. Агар сизлар яхшилик қилиб, ҳар қандай қўрқувдан саросимага тушмасангиз, Соранинг қизлари ҳисобланасизлар.
7Эй эрлар, сизлар ҳам, Эгамиз ҳақи–ҳурмати, хотинларингизга эътиборли бўлинглар, улар заиф жинсдан эканлигини ҳисобга олинглар. Улар ҳам абадий ҳаёт
8Хуллас, ўзаро ҳамфикр, ҳамдард бўлинглар, бир–бирингизни
9Ёмонликка ёмонлик, ҳақоратга ҳақорат билан жавоб қайтарманглар, аксинча, ҳаммани дуо қилинглар. Зеро, Худо сизларни шунга даъват этган. Буларга риоя қилсангиз, барака топасизлар.
10Ахир, Муқаддас Битикларда шундай ёзилган:
11Ёмонликдан қайтиб, яхшилик қилсин.
12Чунки Эгамиз
13Агар яхшилик қилишга бел боғласангиз, ким ҳам сизларга озор бера оларди?!
14Ҳатто тўғри иш учун азоб чекаётган бўлсангиз ҳам, бахтиёрсизлар! Дўқ–пўписа қилувчилардан қўрқманглар, ҳаяжонга тушманглар.
15Қўрқувга тобе бўлмай, бутун қалбингиз билан
16Лекин буни мулойимлик ва ҳурмат билан бажо қилинглар. Виждонингиз тоза бўлсин, токи Масиҳ йўлидаги ибратли ҳаётингизни ёмонлаганлар ўз гапларидан уялиб қолсинлар.
17Агар яхшилик қилиб азоб чекишингизни Худо лозим кўрса, ҳар ҳолда ёмонлик қилиб азоб чекишдан бу афзалроқдир.
18Масиҳ бизни гуноҳларимиздан то абад фориғ қилиш учун азоб чекканини ёдингизда тутинглар. У солиҳ бўла туриб, биз, гуноҳкорларни Худога яқинлаштириш учун жонини фидо қилди. Уни жисман ўлдиришди, аммо У янги, улуғвор ҳаёт учун тирилди.
19Сўнг зиндонга қамалган ёвуз руҳлар олдига бориб, улар устидан ғалаба қилганини эълон этди.
20Қадим замонда бу руҳлар Худога итоатсизлик қилиб, инсониятни йўлдан оздирганди. Аммо Худо сабр қилди. Нуҳ пайғамбар ўз кемасини қуриб бўлмагунча Худо инсониятни ҳукм қилмай, кутиб турди. Ўша кемага фақат саккизтагина одам кириб, тўфон сувларидан омон қолганди.
21Нуҳ ва унинг оиласи билан рўй берган бу ҳодиса биз учун тимсол ҳисобланади. Бу тимсол бизнинг имонга келишимизни ва сувга чўмдирилишимизни билдиради. Чўмдирилиш маросими баданни кирдан тозалаш эмас, балки Худога: “Сенга содиқ қоламан”, деб чин юракдан ваъда бериш демакдир. Дарҳақиқат, сизлар сувга чўмдирилганингизда, Исо Масиҳнинг тирилиши туфайли
22Масиҳ