1
2Бундай одам қолган умрини нафсини қондиришга эмас, Худонинг иродасини бажаришга бағишлайди.
3Сизлар ўтмишда худосизлардай яшаганингиз етар. Ўша вақтларда ахлоқсизлик, шаҳватпарастлик, сархушлик, айш–ишрат, кайф–сафо, бутпарастлик разолати билан кун кечирардингизлар.
4Энди эса атрофдагилар сизларни кўриб, ҳайрон бўляптилар. Уларнинг ярамас қилмишларига қўшилмаганингиз учун сизларни ҳақорат этяптилар.
5Аммо улар ўз қилмишлари учун Худога жавоб берадилар. Худо тиригу ўликларни ҳукм этишга тайёр турибди.
6
7Охирзамон яқинлашиб қолди. Ақлингизни бир жойга қўйиб, доим ҳушёрлик билан ибодат қилинглар.
8Авваламбор, бир–бирингизни чин юракдан яхши кўринглар. Чунки севги кўп гуноҳларни ювади.
9Нолимай, очиқ чеҳра билан бир–бирингизни меҳмон қилинглар.
10Худо сизларга берган инъомлар билан бир–бирингизга хизмат қилинглар. Худонинг бу бой эҳсонларидан оқилона фойдаланинглар.
11Ваъзхонмисиз? Шундай ваъз қилингки, гўё сиз орқали Худонинг Ўзи гапиргандай бўлсин. Хизматчимисиз? Худонинг берган кучига мувофиқ хизмат қилинг. Токи Исо Масиҳ орқали Худо ҳар бир ишингизда ва ҳар бир сўзингизда улуғлансин. Қудратли Худога абадулабад шон–шарафлар бўлсин. Омин.
12Эй
13Аксинча, Масиҳнинг азобларига шерик бўлганингиздан хурсанд бўлинглар! Шундай қилсангиз, У охиратда улуғворликка бурканиб келганда, қалбингиз янада кўпроқ қувончга тўлади.
14Агар сизларни Масиҳга тегишли бўлганингиз учун ҳақорат қилишса, бахтлисизлар! Ахир, Худонинг Руҳи сизларга мадад беради. У сизларни Худонинг улуғворлигидан баҳраманд қилади.
15Орангизда ҳеч ким қотил, ўғри, бадкирдор ёки жанжалкаш одам сифатида азоб чекмасин.
16Аммо
17Худо дунёни ҳукм қиладиган вақт келди. У ҳукмини Ўз хонадонидан бошлайди. Агар биз биринчи навбатда ҳукм қилинадиган бўлсак, унда Хушхабарга итоат қилмаганларнинг охирати нима бўлади?
18Агар
19Шундай экан, Худонинг иродасига кўра азоб чекаётган бўлсангиз яхшилик қилишда давом этинглар, ўзингизни содиқ Яратувчига топширинглар.