1Жамики
2Илгари Шоул шоҳ бўлганда ҳам, урушларда Исроил лашкарига ўзингиз бош бўлар эдингиз. Эгангиз Худо сизга: “Сен халқим Исроилнинг чўпони бўлиб, уларни боқасан, халқим Исроилга сен раҳнамолик қиласан”, деб айтган эди.
3Шундай қилиб, Довуд Хевронда Исроил оқсоқоллари билан
4Шоҳ Довуд билан ҳамма Исроил
5Ёбус аҳолиси Довудга: “Сен ҳеч қачон шаҳарга кира олмайсан”, дедилар. Аммо Довуд
6Довуд: “Кимки Ёбусларга биринчи бўлиб ҳужум қилса, у лашкарбоши бўлади”, деб айтган эди. Зеруя ўғли Йўаб биринчи бўлиб ҳужум қилди ва лашкарбоши бўлди.
7Довуд қалъада яшай бошлади. Шунинг учун бу жой “Довуд қалъаси”, деб ном олди.
8У Милло деган жойдан бошлаб бутун шаҳар атрофини девор билан мустаҳкамлади. Йўаб эса шаҳарнинг қолган жойларини тузатди.
9Довуд тобора кучайиб борарди, чунки
10Қуйида шоҳ Довуднинг баҳодир жангчилари рўйхати берилган. Улар қолган Исроил халқи билан биргаликда Эгамизнинг ваъдасига мувофиқ Довудни шоҳ деб эълон қилганлар ҳамда унинг шоҳлиги учун кучли
11Довуднинг баҳодир жангчилари қуйидагича: биринчиси — Хахмўн ўғли Ёшувам. У “Учта қаҳрамон”нинг сардори бўлиб, найзаси билан уч юз кишига ҳужум қилганда ҳаммасини бир жангда ўлдирган эди.
12“Учта қаҳрамон”дан иккинчиси Охўва уруғидан Дўдў ўғли Элазар эди.
13Филистлар жанг қилиш учун Пас–Даммимда тўпланганда, Элазар Довуд билан бирга эди. У ердаги даланинг бир қисмига арпа экилган эди. Исроил лашкарлари қоча бошлагач,
14Элазар билан Довуд даланинг ўртасида туриб олиб, у ерни ҳимоя қилишди. Филистларни қириб ташлашди. Эгамиз уларни катта ғалабага эриштирди.
15“Ўттизта қаҳрамон” гуруҳи таркибига кирган ўша учта қаҳрамон Довуднинг ёнига — Адуллам ғори олдидаги
16Бу пайтда Довуд ўзининг адирдаги қароргоҳида эди. Битта Филист қўнолғаси эса Байтлаҳмда жойлашган эди.
17Довуд ҳасрат билан:
18Ўша учта қаҳрамон Филистлар қароргоҳини ёриб ўтишди–да, Байтлаҳмдаги дарвозанинг ёнидаги қудуқдан сув тортиб, Довудга олиб келишди. Лекин Довуд сувни ичмай, ерга тўкиб, Эгамизга бағишлади.
19— Бундай қилишдан мени Худойимнинг Ўзи асрасин! — деб хитоб қилди у. — Шу йигитларнинг қонини ичайми? Ахир, улар жонини хавф–хатарга қўйиб сув олиб келишди–ку!
20Йўабнинг акаси Абушай “Ўттизта қаҳрамон”нинг сардори эди. Абушай найзаси билан уч юз кишини ўлдирди. Шу тариқа у “Учта қаҳрамон” сингари донг таратди.
21У “Ўттизта қаҳрамон”дан ҳам машҳур эди, уларнинг йўлбошчиси бўлди. Лекин “Учта қаҳрамон” қаторига кирмасди.
22Кабзаёл шаҳридан Ёҳайидо ўғли Бинаё деган жасур бир жангчи бор эди. У ажойиб ишлар қилди,
23Яна бўйи беш тирсак келадиган девдай бир Мисрликни ҳам ўлдирди. Мисрликнинг қўлидаги найзаси тўқувчининг дастгоҳи ходасидай келарди. Бинаё унинг устига таёқ билан бостириб борди. Найзани Мисрликнинг қўлидан тортиб олди–да, ўша найза билан уни ўлдирди
24Бинаёнинг қилган ишлари ана шулардир. Шу тариқа Бинаё “Учта қаҳрамон” каби донг таратди.
25У “Ўттизта қаҳрамон” орасида шуҳрат топди, лекин “Учта қаҳрамон”дан бири ҳисобланмасди. Довуд уни қўриқчилар сардори қилиб тайинлади.
26Бошқа баҳодир жангчилар қуйидагилардир:
27Харўд шаҳридан Шаммўт,
28Тахува шаҳридан Ихеш ўғли Эро,
29Хуша шаҳридан Сиббахай,
30Натуфо шаҳридан Махрай ва Банах ўғли Халед,
31Бенямин наслидан Гиволик Рибай ўғли Итай,
32Гаш
33Бахарумлик Озмобит,
34Гизонлик Хошим ўғиллари,
35Харорлик Сохор ўғли Охиём,
36Махиротлик Хафер,
37Кармил шаҳридан Хазро,
38Натаннинг укаси Йўэл,
39
40Йитар уруғидан Эро ва Горив,
41
42Рубен қабиласининг йўлбошчиси Шизо ўғли Адинах ва унинг ўттиз жангчиси,
43Махо ўғли Ханон,
44Аштарутлик Уззия,
45Шимри ўғли Ёдиёл ва унинг укаси Тизлик Йўхо,
46Махавлик Элиэл,
47Элиэл, Обид ва Зўволик Ясиёл.