1Левилар Худонинг сандиғини Довуд қурдирган чодирнинг ичкарисига олиб кириб қўйдилар. Кейин Худога куйдириладиган қурбонликлар ва тинчлик қурбонликлари келтирдилар.
2Довуд қурбонликлар қилиб бўлгандан кейин, Эгамизнинг номидан халқни дуо қилди.
3Сўнг Исроил жамоасидаги ҳар бир одамга — эркагу аёлга, бир донадан гардиш нон, бир ҳовучдан хурмо ва бир ҳовучдан майиз тарқатди.
4У левилардан баъзиларини Эгамизнинг сандиғи олдида хизмат қилиш учун тайинлади. Улар Исроил халқининг Худоси — Эгамизни улуғлаб, Унга шукроналар айтишлари ва мадҳлар куйлашлари керак эди.
5Осиф уларнинг раҳнамоси эди, унинг ёрдамчилари эса: Закариё, Явиёл, Шамиромўт, Ёхиёл, Маттитиё, Элиёб, Бинаё, Обидадом ва Явиёл эдилар. Улар арфа ва лира созандалари, Осифнинг ўзи занг созандаси,
6руҳонийлар Бинаё билан Яхазиёл эса карнай созандалари бўлиб, улар ҳар куни Худонинг аҳд сандиғи олдида мусиқий асбобларини чалишлари керак эди.
7Ўша куни Довуд биринчи марта Осиф билан унинг қариндошлари зиммасига Эгамизга ҳамду санолар айтиш масъулиятини юклаган эди.
8Эгамизга шукр айтинг, Унга сажда қилинг, Бошқа халқлар орасида Унинг ишларини билдиринг.
9Тараннум қилиб Уни, ҳамду сано ила қўшиқ айтинг, Унинг жамики ажойиб ишларини сўзлаб беринг.
33Шунда ўрмондаги ҳамма дарахт шодликдан қўшиқ айтсин. Эгамиз олдида улар қўшиқ айтар, Ана, Заминни бошқармоқ учун У келаётир.
34Эгамизга шукрона айтинг, У яхшидир! Унинг содиқ севгиси абадийдир.
35Яна шундай деб айтинглар: “Эй нажоткоримиз Худо, бизларни қутқар, Халқлар орасидан бизни тўплаб ол, Ўзинг муқаддассан, Сенга шукр айтайлик, Сенинг мадҳларинг билан фахрланайлик.
36Исроил халқининг Худоси — Эгамизга То абад олқишлар бўлсин.” Шундан кейин жамики халқ: “Омин!” деб Эгамизга ҳамду санолар айтди.
37Довуд Осифни ва унинг қариндошларини Эгамизнинг аҳд сандиғи олдидаги доимий хизматга тайинлади. Улар ҳар куни ўша ерда ўз вазифаларини бажарар эдилар.
38Уларга бу хизматда Обидадом ва унинг олтмиш саккизта қариндоши ёрдам беришлари керак эди. Ёдутун ўғли Обидадом ва Хўсах дарвозабон эдилар.
39Довуд руҳоний Зодўхни ва унинг руҳоний қариндошларини Гивондаги саждагоҳда, Эгамизнинг Муқаддас чодирида хизмат қилишга тайинлади.
40Улар, Эгамизнинг Исроил халқига берган қонунига мувофиқ, ҳар куни эрталаб ва кечқурун қурбонгоҳ устида қурбонликлар куйдиришлари лозим эди.
41Уларнинг ёнида Хаман, Ёдутун ва номма–ном айтиб танланган бошқа одамлар ҳам хизмат қилиб, Эгамизга: “Унинг содиқ севгиси абадийдир”, дея ҳамду сано айтишлари керак эди.
42Хаман билан Ёдутун ҳамду санонинг куйи учун масъул бўлиб, карнай, занг ва бошқа мусиқа асбобларини чалишлари керак эди. Ёдутуннинг ўғиллари дарвозабон қилиб тайинланган эди.
43Шундан кейин ҳамма одамлар уйларига қайтиб кетдилар, Довуд ҳам ўз оиласини дуо қилгани уйига қайтди.