1
2Дан, Юсуф, Бенямин, Нафтали, Гад ва Ошер.
3Яҳудонинг Ғур, Ўнан ва Шело деган ўғиллари бор эди. Бу учала ўғилни унга
4Яҳудонинг келини Тамара ҳам Яҳудога Параз ва Зерах деган ўғилларни туғиб берди. Яҳудонинг ҳаммаси бўлиб беш ўғли бор эди.
5Параздан Хазрон ва Хомул исмли икки ўғил туғилди.
6Зерахнинг бешта ўғли бўлиб, уларнинг исмлари Зимри, Этхан, Хаман, Қолкўл ва Дардах эди.
7Зерах авлодидан бўлган Карми исмли бир одамнинг Охар деган ўғли бор эди. Охар Эгамизга бағишланган нарсаларнинг бир нечтасини олиб,
8Этханнинг ўғли Озариё эди.
9Хазроннинг учта ўғли бўлиб, исмлари Ярахмал, Рам ва Холиб эди.
10Рамдан Оминадов туғилди, Оминадов Яҳудо йўлбошчиси Нахшўннинг отаси эди.
11Нахшўндан Салмо туғилди, Салмодан Бўаз туғилди,
12Бўаздан Обид туғилди ва Обиддан Эссай туғилди.
13Эссайнинг етти ўғли бўлиб, тўнғичи — Элиёб, иккинчиси — Абунадов, учинчиси — Шимо,
14тўртинчиси — Натанил, бешинчиси — Раддай,
15олтинчиси — Озим, еттинчиси Довуд эди.
16Уларнинг Зеруя ва Обигайл деган сингиллари бор эди. Зеруянинг учта ўғли бўлиб, уларнинг исмлари Абушай, Йўаб ва Осойил эди.
17Обигайл Исмоил қавмидан бўлган Этер билан турмуш қуриб, Эмосани туғди.
18Хазрон ўғли Холибнинг Озибах ва Ярийўт деган хотинлари бор эди. Озибахдан туғилган ўғилларининг исми Ешер, Шўвав ва Ардун эди.
19Озибах оламдан ўтгач, Холиб Эфратга уйланди. Эфрат унга Хурни туғиб берди.
20Хурдан Ури туғилди, Уридан Базалил туғилди.
21Хазрон олтмиш ёшга кирганда Мохирнинг қизи —
22Сахувдан Ёвир туғилди. У Гиладдаги йигирма учта шаҳар устидан ҳукмронлик қиларди.
23Кейинчалик Гашур ва Орам халқлари Ёвир шаҳарларини, шунингдек, Қанот шаҳри ва атрофидаги олтмишта қишлоқни қўлга киритишди. Бу ерларда яшаётган халқ Гиладнинг отаси Мохирнинг уруғидан эди.
24Хазрон вафот этгандан кейин, ўғли Холиб отасининг бева қолган Эфрат исмли хотинига уйланди. Улар Ашхур исмли ўғил кўрдилар. Ашхур Тахува шаҳрининг асосчиси бўлди.
25Хазроннинг тўнғич ўғли Ярахмалдан бино бўлган ўғиллар қуйидагилардир: тўнғич ўғли Рам, сўнгра Бунах, Орен, Озим ва Охиёдир.
26Ярахмалнинг Отарах исмли бошқа хотини ҳам бор эди. Отарахдан Ўнам туғилди.
27Ярахмалнинг тўнғич ўғли Рамдан Маз, Ёмин ва Эхер бино бўлди.
28Ўнамнинг Шаммай ва Ёдо деган ўғиллари бор эди.
29Абушурнинг Абуҳайил деган хотини бўлиб, ундан Ахбон ва Мўлид деган ўғиллар туғилди.
30Надовдан Салед ва Опайим деган ўғиллар бино бўлди. Салед бефарзанд ўтиб кетди.
31Опайим — Йишининг отаси, Йиши — Шашоннинг отаси, Шашон Охлайнинг отаси эди.
32Шаммайнинг укаси Ёдонинг Этер ва Йўнатан исмли иккита ўғли бор эди. Этер бефарзанд ўтиб кетди.
33Йўнатаннинг Палаф ва Зозо исмли иккита ўғли бор эди.
34Шашоннинг ўғли бўлмай, фақат қизлари бор эди, холос. Шашоннинг Ярхо исмли бир Мисрлик қули ҳам бор эди.
35Шашон қизини ўзининг қули Ярхога узатди. Улар ўғил кўришди ва исмини Аттай қўйишди.
36Аттайдан Натан туғилди, Натандан Зобод туғилди,
37Зободдан Эфлол туғилди, Эфлолдан Обид туғилди,
38Обиддан Ёҳу туғилди, Ёҳудан Озариё туғилди,
39Озариёдан Халез туғилди, Халездан Эласах туғилди,
40Эласахдан Сисмай туғилди, Сисмайдан Шаллум туғилди,
41Шаллумдан Ёхамиё туғилди, Ёхамиёдан Элишама туғилди.
42Ярахмалнинг укаси Холиб икки ўғил кўрди, тўнғичининг исми Мешо ва кенжасининг исми Моришо эди. Мешодан Зиф туғилди, Моришодан Хеврон туғилди.
43Хеврон Кўрах, Таппух, Раҳем ва Шема исмли ўғиллар кўрди.
44Шемадан Рахам туғилди, Рахамдан Ёрихим туғилди. Шеманинг акаси Раҳем Шаммай исмли ўғил кўрди.
45Шаммайдан
46Холибнинг Эфах исмли чўриси унга Хоронни, Мўзони ва Газезни туғиб берди. Хорон ҳам Газез исмли бир ўғил кўрди.
47Эфахнинг отаси Ёҳдойнинг Рахем, Йўтом, Гешон, Палат ва Шаф деган ўғиллари ҳам бор эди.
48Холибнинг Махо исмли бошқа бир чўриси унга Шабар ва Тирхано исмли ўғиллар туғиб берди.
49Кейинроқ улар Шаф ва Шаво исмли яна икки ўғил кўришди. Шаф Мадманно шаҳрига, Шаво эса Махбина ва Гива шаҳарларига асос солди. Холибнинг Ахса исмли бир қизи ҳам бор эди.
50Мана шуларнинг ҳаммаси Холибнинг насли эди.
51Иккинчисининг исми Салмо бўлиб, у Байтлаҳм шаҳрига асос солди. Учинчисининг исми Хореф бўлиб, у Байт–Гадер шаҳрига асос солди.
52Хират–Ёримнинг асосчиси Шўвалдан Ҳору халқи ва Монахат шаҳрининг ярим аҳолиси бино бўлди.
53Хират–Ёрим аҳолиси Йитар уруғи, Фут уруғи, Шумот уруғи ва Мишрой уруғларидан ташкил топган эди. Зорох ва Эштойўл шаҳарларининг аҳолиси ҳам шу уруғлардан келиб чиққан.
54Натуфо, Отрўт–Байт–Йўаб ва Зорох шаҳарларининг аҳолиси ҳамда Монахат шаҳрининг ярим аҳолиси Байтлаҳмнинг асосчиси Салмон наслидан ташкил топган эди.
55Ябиз шаҳрида истиқомат қилган котибларнинг уруғлари ҳам Салмо наслидан келиб чиққан бўлиб, Тиротликлар, Шиматликлар ва Сухотликлар деган ном билан юритиларди. Булар