1 Солномалар 20:1-8 UZV2013 - Bible AI

1Баҳор бошланиб, шоҳлар урушга кетадиган пайт ҳам бўлди. Йўаб лашкарни жангга бошлади. Улар Оммон юртини яксон қилиб, Рабба шаҳрини қамал қилишди. Довуднинг ўзи Қуддусда қолган эди. Йўаб Раббага ҳужум қилиб, шаҳарни қўлга киритди.

2Довуд Раббага етиб боргач, уларнинг шоҳи бошидаги тожни олди. Тож икки пуд олтиндан ясалган бўлиб, қимматбаҳо тошлар билан безатилган эди. Тож Довуднинг бошига қўнди. Довуд шаҳардан катта миқдорда ўлжа ҳам йиғди.

3У шаҳар аҳолисини арра, чўкич ва болта билан қилинадиган ишларга мажбур қилди. Довуд Оммон шаҳарларининг ҳаммасида шу усулни қўллади. Шундан кейин у ҳамма лашкарини бошлаб, Қуддусга қайтиб кетди.

4Шундан сўнг Гезер шаҳрида Филистлар билан яна уруш чиқди. Бу урушда Хушалик Сиббахай Сиппайни ўлдирди. Сиппай Рафа халқидан эди. Филистлар Исроил халқига бўйин эгдилар.

5Кўп ўтмай Исроил лашкари билан Филистлар ўртасида яна уруш бўлди. Ёвир ўғли Элханон Гатлик Гўлиётнинг укаси Лахмини ўлдирди. Гўлиёт найзасининг сопи тўқувчининг дастгоҳи ходасидай келарди.

6Сўнгра яна Гат шаҳрида уруш бўлди. У ерда ҳам Рафа халқидан девдай бир одам бор эди. Унинг қўл–оёқлари олти бармоқли эди, ҳаммаси бўлиб йигирма тўртта бармоғи бор эди.

7Ўша одам Исроил лашкарини ҳақорат қилган эди, Йўнатан уни ўлдирди. Йўнатан Довуднинг акаси Шимонинг ўғли эди.

8Довуд ва унинг одамлари томонидан ўлдирилган ўша Филистлар Гат шаҳридан бўлиб, Рафа халқидан эдилар.

ticle>