1Довуд шундай деди: “
2Довуд Исроил юртидаги барча мусофирларни бир жойга тўплаттирди. Улардан баъзиларини
3Довуд ёғоч дарвозалар учун ошиқ–мошиқ ва михлар ясагани кўп миқдорда темир сақлаб қўйди. Бронза ҳам шунчалик кўп эдики, ҳеч ким унинг ҳисобига ета олмасди.
4У беҳисоб садр ёғочини ҳам сақлаб қўйди.
5Довуд ичида шундай деб айтар эди: “Ўғлим Сулаймон ёш, тажрибасиз.
6Сўнгра Довуд ўғли Сулаймонни чақиртириб, Исроил халқининг Худоси — Эгамиз учун уй қуришни унга топширди.
7— Ўғлим! — деб гапини бошлади Довуд, — Мен
8Лекин Эгам менга шундай сўзини юборган эди: “Сен кўп жанг қилиб, кўп қон тўкдинг. Ер юзида, Менинг олдимда шу қадар кўп қон тўкканинг учун Менга атаб уйни сен қурмайсан.
9Аммо сендан бир ўғил туғилади. Ўғлинг тинчликсевар одам бўлади. Мен уни атрофдаги ҳамма ғанимлардан халос қилиб, тинчлик бераман. Унинг исми Сулаймон бўлади. Унинг ҳукмронлиги даврида Исроилга тинчлик, осойишталик ато қиламан.
10Менга атаб уйни ўша ўғлинг қуради. У Менга ўғил бўлади, Мен унга ота бўламан. Унинг Исроилдаги шоҳлик тахтини то абад мустаҳкам қиламан.”
11Энди, ўғлим, Эгам сенга ёр бўлсин. Унинг уйини қураётганингда Эганг Худо Ўз ваъдасига мувофиқ, сени муваффақиятга эриштирсин.
12Эгам сенга идрок билан фаҳм–фаросат берсин, токи У Исроил ҳукмронлигини сенга топширганда, сен Эганг Худонинг қонунига риоя қила олгин.
13Агар сен Эгамизнинг Исроил учун Мусога амр этган қонун–қоидаларини битта қолдирмай бажарсанг, муваффақиятга эришасан. Дадил ва ботир бўл. Қўрқма, ваҳимага тушма.
14Мен Эгамизнинг уйи учун кўп машаққатлар билан 214.000 пуд олтин, 2.140.000 пуд кумуш, беҳисоб миқдорда бронза ва темир тайёрладим. Яна ёғоч ва тош ҳам тайёрлаб қўйдим. Сен буларга яна қўшишинг лозим.
15Сенинг кўп ишчиларинг бор. Уларнинг орасида тош йўнувчилар, тош терувчилар, дурадгорлар,
16олтин, кумуш, бронза ва темирга ишлов берадиган ҳар турли, беҳисоб моҳир ҳунармандлар бор. Қани, ишга бел боғла. Эгам сенга ёр бўлсин.
17Довуд Исроилнинг барча йўлбошчиларига “Сулаймонга ёрдам беринглар!” деб амр қилиб, шундай деди:
18“Эгангиз Худо сизлар билан бирга бўлиб, сизларга ҳар томондан тинчлик ато этди. Биздан олдин бу юртда яшаган халқни У менинг қўлимга берди. Улар энди Эгамизга ва Унинг халқига қарам бўлиб қолди.
19Энди бутун қалбингиз ва юрагингиз билан