1 Солномалар 23:1-32 UZV2013 - Bible AI

1Довуд роса кексайиб, умри охирлашиб қолгач, ўғли Сулаймонни Исроил устидан шоҳ қилди.

2Довуд Исроилнинг ҳамма йўлбошчиларини, руҳонийларини ва левиларни тўплади.

3У ўттиз ва ундан юқори ёшдаги левиларни ҳисоблади. Уларнинг жами 38.000 эркак чиқди.

4Шунда Довуд айтди: “Булардан 24.000 таси Эгамизнинг уйидаги ишлар учун масъул бўлади, 6000 таси амалдорлар ва ҳакамлар бўлиб хизмат қилади,

54000 таси дарвозабон бўлади, қолган 4000 таси эса мен ясаттирган мусиқий асбобларни чалиб, Эгамизни мадҳ қилади.”

6Довуд левиларни уруғларига кўра, Гершон, Қоҳот ва Марори гуруҳларига бўлди.

7Гершоннинг Ладен ва Шимах деган икки ўғли бор эди.

8Ладеннинг учта ўғли бўлиб, тўнғичи Ёхиёл, ўртанчаси Затом ва кенжаси Йўэл эди.

9Улар Ладен наслининг уруғбошилари эдилар. Шимахнинг Шалумўт, Хазиёл ва Харон исмли уч ўғли бор эди.

10[10-11] Кейинчалик Шимах яна тўрт ўғил кўрди, уларнинг тартиби қуйидагича эди: Яхат, Зенах, Ёуш ва Бариё. Ёуш билан Бариёнинг ўғиллари кам бўлгани учун, улар битта хонадон ҳисобланардилар.

12Қоҳотнинг тўртта ўғли бўлиб, уларнинг исмлари Имром, Изхор, Хеврон ва Узиёл эди.

13Имромнинг ўғиллари Ҳорун ва Мусо эди. Ҳорун Худога бағишланган бўлиб, энг муқаддас ашёлар учун масъулият то абад унинг ва унинг насли зиммасига юкланган эди. Улар Эгамизнинг ҳузурида қурбонликлар келтиришлари, Унга хизмат қилишлари ва то абад Унинг номидан халқни дуо қилишлари керак эди.

14Худонинг одами Мусога келсак, унинг ўғиллари Леви қабиласининг бир қисми ҳисобланарди.

15Мусонинг Гершом ва Элиазар деган икки ўғли бор эди.

16Гершомнинг ўғиллари орасида Шавувол тўнғичи эди.

17Элиазарнинг тўнғич фарзанди Рахавиё эди. Элиазарнинг ундан бўлак ўғиллари бўлмаса–да, Рахавиёнинг ўғиллари ниҳоятда кўп эди.

18Қоҳотнинг иккинчи ўғли Изхор ҳам ўғиллар кўрган эди. Унинг тўнғич ўғли Шалумит эди.

19Қоҳотнинг учинчи ўғли Хеврон тўрт ўғил кўрган эди. Тўнғич ўғлининг исми Ёриё, кейингиларники Эмориё, Яхазиёл ва Ёхамом эди.

20Қоҳотнинг кенжа ўғли Узиёлнинг икки ўғли бор эди: тўнғичи Михо ва кенжаси Ишшиё.

21Марорининг Махли ва Муши деган иккита ўғли бор эди. Махлининг Элазар ва Киш исмли иккита ўғли бор эди.

22Элазар ўғил кўрмай ўтиб кетди. Ундан фақат қизлар туғилди. Унинг қизлари ўзларининг амакиваччалари — Кишнинг ўғилларига турмушга чиқдилар.

23Мушининг Махли, Эдер ва Ёримўт исмли уч ўғли бор эди.

24Хуллас, левиларнинг номма–ном рўйхатга киритилган авлодлари, уларнинг уруғ ва хонадонлари шулардан иборат эди. Йигирма ва ундан юқори ёшдаги левилар Эгамизнинг уйидаги хизматга тайинланган эдилар.

25Довуд шундай деган эди: “Исроил халқининг Худоси — Эгамиз Ўз халқига тинчлик ато қилди. Энди У Қуддусда абадий истиқомат қилади.

26Шундай экан, бундан буён левилар Эгамизнинг чодирини ёки унда ишлатиладиган ашёларни кўтариб юришлари шарт эмас.”

27Довуднинг охирги фармонига кўра, йигирма ва ундан юқори ёшдаги левилар рўйхатга олинган эдилар.

28Левиларнинг вазифаси Эгамизнинг уйидаги хизматда Ҳорун наслига ёрдам бериш эди. Буларнинг ичига: ҳовли ва ён хоналарга масъул бўлиш, муқаддас нарсаларни поклаш ва Эгамизнинг уйидаги ҳар қандай бошқа юмушларни бажариш кирар эди.

29Шунингдек, левилар Эгамиз ҳузуридаги хонтахта устига қўйиладиган нонлар, дон назри учун сифатли ун, хамиртурушсиз чалпаклар, пишириб тайёрланадиган назрлар, зайтун мойи аралаштирилган назрлар, назрларнинг оғирлиги, сони ва ҳажми учун масъул эдилар.

30Ҳар куни эрталаб ва кечқурун улар Маъбадда Эгамизга шукроналар айтиб, ҳамду санолар куйлашлари керак эди.

31Шаббат кунлари, янги ой ва бошқа белгиланган байрамларда қурбонликлар куйдирилганда ҳам шукроналар айтиб, ҳамду санолар куйлаш уларнинг зиммасида эди. Эгамизнинг ҳузурида доимо хизмат қилаётган левиларнинг сони қоидага мувофиқ бўлиши шарт эди.

32Демак, левилар Учрашув чодири ва Маъбад учун масъул бўлиб, Эгамизнинг уйида хизмат қилган ўз қариндошлари — Ҳорун наслига ёрдам беришлари керак эди.

rticle>