1Ҳорун насли хизмат учун гуруҳ–гуруҳларга бўлинди. Ҳоруннинг Надов, Абиҳу, Элазар ва Итамар исмли тўрт ўғли бор эди.
2Лекин Надов билан Абиҳу оталаридан олдин, ўғил кўрмасдан вафот этганлари учун, Элазар билан Итамар руҳоний бўлдилар.
3Шоҳ Довуд Ҳорун наслини бажарадиган вазифаларига кўра, гуруҳларга бўлди. Унга бу ишда Элазар наслидан бўлган Зодўх ва Итамар наслидан бўлган Охималек ёрдам бердилар.
4Элазар наслидаги уруғбошиларнинг сони Итамар наслиникига қараганда кўпроқ бўлгани учун, Элазар насли ўн олти гуруҳга, Итамар насли эса саккиз гуруҳга бўлинди.
5Маъбадда Худога хизмат қиладиган малакали раҳнамоларнинг баъзилари Элазар наслидан, бошқалари эса Итамар наслидан эдилар. Шу сабабдан тарафкашликка йўл қўймаслик учун бажарадиган вазифалари уларга қуръа бўйича бўлиб берилди.
6Элазар ва Итамар насллари учун галма–галдан қуръа ташланди. Левилардан бўлган котиб Натанил ўғли Шамаё қуръа натижаларини қайд этиб турди. Шоҳ, унинг аъёнлари, руҳоний Зодўх, Абуатар ўғли Охималек ҳамда руҳоний ва леви хонадонларининг уруғбошилари бунга шоҳид эдилар.
7Биринчи қуръа Ёҳайиривга тушди. Иккинчи қуръа Ёдаёга тушди.
17Йигирма биринчи қуръа Ёхинга тушди. Йигирма иккинчи қуръа Гамулга тушди.
18Йигирма учинчи қуръа Далоёга тушди. Йигирма тўртинчи қуръа Мазиёга тушди.
19Ҳар бир гуруҳ Эгамиз уйидаги ўз вазифасини уларнинг аждоди Ҳорун томонидан белгиланган кўрсатмалар асосида бажариши лозим эди. Бу кўрсатмаларни Ҳорунга Исроил халқининг Худоси — Эгамиз берган эди.
20Левидан бино бўлган бошқа уруғбошилар қуйидагилар эди:
26[26-27] Марори наслидан — Махли, Муши ва Язиё, Язиё наслидан — Бено, Шўҳам, Заккур ва Ибри,
27
28[28-29] Махли наслидан — Элазар ва Киш. Элазарнинг ўғиллари йўқ эди. Киш наслидан — Ярахмал,
29
30Муши наслидан — Махли, Эдер ва Яримўт.
30Леви насли, уруғлари бўйича, ана шулардан иборат эди.
31Улар ҳам Ҳорун насли сингари қуръа ташлаб бажарадиган вазифаларини аниқлаб олган эдилар. Шоҳ Довуд, Зодўх, Охималек, руҳоний ва леви хонадонларининг уруғбошилари бунга шоҳид эдилар. Катта ўғил хонадони кичик ўғил хонадони қатори қуръа ташлади.