1 Солномалар 25:1-31 UZV2013 - Bible AI

1Довуд билан леви йўлбошчилари левиларнинг Осиф, Хаман ва Ёдутун уруғларини созандалар қилиб тайинладилар. Уларнинг вазифаси лира, арфа ва занг чалиб, башорат қилиш эди. Созандаларнинг рўйхати ва уларнинг бажарадиган вазифаси қуйидагича эди:

2Осифнинг тўрт ўғли Заккур, Юсуф, Натаниё ва Осорилах отасининг раҳбарлиги остида бўлиб, шоҳнинг буйруғи билан башорат қилишар эди.

3Ёдутуннинг олти ўғли Гадалиё, Зари, Ешаё, Шимах, Хашавиё ва Маттитиё отасининг раҳбарлиги остида эдилар. Улар лира жўрлигида башорат қилишар, Эгамизга шукроналар ва ҳамду санолар айтишар эди.

4Хаманнинг Буккиёх, Маттаниё, Узиёл, Шавувол, Яримўт, Ханониё, Хонин, Элиота, Гидалти, Ромамтизер, Ёшбахаша, Малўти, Хўтир ва Махазийўт исмли ўн тўрт ўғли бор эди.

5Буларнинг ҳаммаси шоҳ хизматида бўлган валий Хаманнинг ўғиллари эдилар. Худо Ўз ваъдасига биноан Хаманни сийлаб, унга ўн тўрт ўғил берган эди. Унинг уч қизи ҳам бор эди.

6Ўғилларнинг ҳаммаси отасининг раҳбарлиги остида занг, арфа ва лира чалиб, Эгамизнинг уйида созанда бўлиб хизмат қилишар эди. Осиф, Ёдутун ва Хаман бевосита шоҳнинг буйруқларига бўйсунишарди.

7[7-9] Бу созандалар қариндошлари билан бирга 288 кишини ташкил қилиб, Эгамизнинг ҳузурида юксак маҳорат билан мусиқа чалишар эди. Улар хонадонларига кўра, йигирма тўрт гуруҳга бўлинди. Ҳар бир гуруҳ ўн икки кишидан ташкил топган бўлиб, бир раҳбарга эга эди. Уларнинг ҳаммаси — ёшу қари, устозу шогирд ўз вазифаларини билиб олиш учун қуръа ташлашди.
Биринчи қуръа Осиф хонадонидаги Юсуф ва унинг гуруҳига тушди. Иккинчи қуръа Гадалиё ва унинг гуруҳига тушди.

10Учинчи қуръа Заккур ва унинг гуруҳига тушди.

11Тўртинчи қуръа Йизри ва унинг гуруҳига тушди.

12Бешинчи қуръа Натаниё ва унинг гуруҳига тушди.

13Олтинчи қуръа Буккиёх ва унинг гуруҳига тушди.

14Еттинчи қуръа Ясарелах ва унинг гуруҳига тушди.

15Саккизинчи қуръа Ешаё ва унинг гуруҳига тушди.

16Тўққизинчи қуръа Маттаниё ва унинг гуруҳига тушди.

17Ўнинчи қуръа Шимах ва унинг гуруҳига тушди.

18Ўн биринчи қуръа Озариёл ва унинг гуруҳига тушди.

19Ўн иккинчи қуръа Хашавиё ва унинг гуруҳига тушди.

20Ўн учинчи қуръа Шавувол ва унинг гуруҳига тушди.

21Ўн тўртинчи қуръа Маттитиё ва унинг гуруҳига тушди.

22Ўн бешинчи қуръа Яримўт ва унинг гуруҳига тушди.

23Ўн олтинчи қуръа Ханониё ва унинг гуруҳига тушди.

24Ўн еттинчи қуръа Ёшбахаша ва унинг гуруҳига тушди.

25Ўн саккизинчи қуръа Хонин ва унинг гуруҳига тушди.

26Ўн тўққизинчи қуръа Маллўти ва унинг гуруҳига тушди.

27Йигирманчи қуръа Элиота ва унинг гуруҳига тушди.

28Йигирма биринчи қуръа Хўтир ва унинг гуруҳига тушди.

29Йигирма иккинчи қуръа Гидалти ва унинг гуруҳига тушди.

30Йигирма учинчи қуръа Махазийўт ва унинг гуруҳига тушди.

31Йигирма тўртинчи қуръа Ромамтизер ва унинг гуруҳига тушди.

rticle>