1 Солномалар 3:1-24 UZV2013 - Bible AI

1Довуд Хевронда турган пайтда туғилган ўғиллари мана шулар эди: тўнғичи — Омнўн, у Йизриллик Охинавамдан туғилган. Иккинчиси — Дониёр, у Кармиллик Обигайлдан туғилган.

2Учинчиси — Абсалом, у Гашур шоҳи Талмайнинг қизи Маходан туғилган. Тўртинчиси — Одониё, у Хаггитдан туғилган.

3Бешинчиси — Шафатиё, у Обидадан туғилган. Олтинчиси — Йитраём, у Эглахдан туғилган.

4Довуднинг бу олти ўғли Хевронда туғилган эди.

4Довуд бу ерда етти йилу олти ой, Қуддусда эса ўттиз уч йил ҳукмронлик қилди.

5Довуднинг Қуддусда туғилган ўғиллари эса қуйидагилардир: Шимо, Шўвав, Натан ва Сулаймон. Бу тўртала ўғли Омиёлнинг қизи Ботшувадан туғилган.

6Довуднинг яна тўққизта ўғли бўлиб, ўғилларининг исмлари қуйидагича эди: Йибхар, Элишама, Элифалет,

7Нўғах, Нафах, Ёфия,

8Элишама, Элёдах ва Элифалет.

9Довуд, бу ўғилларидан ташқари, чўриларидан ҳам ўғиллар кўрган эди. Унинг Тамара деган қизи ҳам бор эди.

10Сулаймоннинг наслидан чиққан шоҳлар қуйидагилар эди: Рахабом, Абиё, Осо, Ёҳушафат,

11Ёҳурам, Охазиё, Йўш,

12Эмозиё, Озариё, Йўтом,

13Охоз, Ҳизқиё, Манаше,

14Омон ва Йўшиё.

15Йўшиёнинг тўрт ўғли бор эди. Тўнғичи — Йўханон, иккинчиси — Ёҳайиқим, учинчиси — Зидқиё ва тўртинчиси Шаллум эди.

16Ёҳайиқимнинг Ёҳайихин билан Зидқиё деган ўғиллари бор эди.

17Бобилга асир қилиб олиб кетилган Ёҳайихиннинг ўғиллари қуйидагилардир: Шалтиёл,

18Малкиром, Подиё, Шеназар, Ёхамиё, Хўшама ва Надавиё.

19Подиёнинг Зарубабел ва Шимах деган ўғиллари бор эди. Зарубабелнинг Машуллом, Ханониё деган ўғиллари ва Шалумит деган бир қизи бор эди.

20Зарубабелнинг яна Хашува, Охил, Бархиё, Хасадиё ва Ёшахесед исмли бешта ўғли бор эди.

21Ханониёнинг ўғиллари Пилатиё ва Ешаё эди. Ешаёдан Рафиё туғилди, Рафиёдан Арнан, Арнандан Ободиё, Ободиёдан Шаханиё туғилди.

22Шаханиёнинг насли қуйидагича эди: унинг Шамаё исмли бир ўғли ва Хаттуш, Йихал, Бориёх, Нариё ва Шофот исмли бешта набираси бор эди. Ҳаммаси бўлиб олтита эдилар.

23Нариёнинг Элийўнай, Ҳизқиё ва Озриком деган уч ўғли бор эди.

24Элийўнайнинг Хўдавиё, Элиашаб, Палиё, Оққув, Йўханон, Далоё ва Онанах деган еттита ўғли бор эди.

ticle>