1 Солномалар 4:1-43 UZV2013 - Bible AI

1Яҳудонинг Параз, Хазрон, Карми, Хур ва Шўвал деган ўғиллари бор эди.

2Шўвал ўғли Раёдан Яхат туғилди. Яхатдан Охимай ва Лўҳад туғилдилар. Булар Зорох шаҳри аҳолисининг аждодлари эдилар.

3[3-4] Холиб хотини Эфратдан Хур исмли ўғлини кўрди. Хур онаси Эфратнинг тўнғич ўғли эди. Хурнинг авлодлари Байтлаҳм шаҳрига асос солган эдилар. Хурнинг Этом, Панувал ва Эйзар деган ўғиллари бор эди. Этомнинг Йизрил, Йишмо ва Йидбош исмли уч ўғли ва Хазалейлпўн исмли бир қизи бор эди. Панувал Гадўр шаҳрига, Эйзар эса Хуша шаҳрига асос солди.

5Тахува шаҳрига асос солган Ашхурнинг Хела ва Наро исмли иккита хотини бор эди.

6Ашхур Народан тўртта ўғил кўрди. Уларнинг исмлари Охизам, Хафер, Таманах ва Хахаштори эди.

7Хотини Хеладан эса Зарет, Изхор ва Этнан исмли уч ўғил кўрди.

8Кознинг Ониб ва Зобеба деган ўғиллари бор эди. Коз Харум ўғли Охархел уруғларининг аждоди эди.

9Ябиз исмли бир одам биродарларига қараганда баланд обрўга эга эди. Онаси “Уни дард чекиб туққанман”, деб исмини Ябиз қўйган эди.

10Ябиз Исроилнинг Худосига шундай деб ёлворди: “Кошкийди, Сен мени муборак қилиб, ҳудудимни кенгайтирсанг. Ёнимда бўлиб, мени дардга йўлиқтирмай, кулфатдан сақласанг.” Худо унинг илтижоларини бажо қилди.

11Шухонинг акаси Халубдан Махир туғилди. Махирдан Эштун туғилди.

12Эштундан Байтрафа, Посиёх ва Тахинно туғилдилар. Тахинно Нахош шаҳрига асос солди. Буларнинг авлодлари Рахада истиқомат қилардилар.

13Ханазнинг Ўтниёл билан Сараё деган икки ўғли бор эди. Ўтниёлнинг ҳам Хатат билан Миёнўтай деган икки ўғли бор эди.

14Миёнўтайдан Ўфра туғилди. Сараёдан Йўаб туғилди. Йўаб Ҳунармандлар водийсига асос солди. У ерда яшаган одамларнинг ҳаммаси ҳунарманд эди.

15Яфунах ўғли Холиб уч ўғил кўрди. Уларнинг исмлари Иру, Элох ва Найам эди. Элохдан Ханаз туғилди.

16Ёхалилнинг Зиф, Зифо, Тираё ва Осориёл деган ўғиллари бор эди.

17Эзрахнинг Этер, Мирод, Ифар ва Ёлун деган ўғиллари бор эди. Мирод фиръавннинг қизи Битиёга уйланди, улар Марям исмли бир қиз ҳамда Шаммай ва Йишбох исмли икки ўғил кўришди. Йишбох Эштамўва шаҳрига асос солди.

18Мирод Яҳудо қабиласидан ўзига яна бир хотин олди. Бу хотинидан у Ёред, Хабер ва Ёҳутал исмли уч ўғил кўрди. Ёред Гадўр шаҳрига, Хабер Сўху шаҳрига ва Ёҳутал Зонўвах шаҳрига асос солдилар.

19Хўдиё Нахамнинг синглисига уйланди. Улардан Кейлахда истиқомат қилган Харм уруғи ва Эштамўвада истиқомат қилган Махо уруғлари келиб чиқди.

20Шимоннинг Омнўн, Рина, Банханон ва Тилўн деган ўғиллари бор эди. Йишининг Зўхит ва Банзўхит деган ўғиллари бор эди.

21Яҳудонинг Шело исмли ўғли ҳам бор эди. Шелонинг насли қуйидагилардан ташкил топган эди: Леха шаҳрини қурган Ғур, Моришо шаҳрини қурган Ладо, Байт–Ашбия шаҳрида яшаган зиғир тўқувчиларнинг уруғи,

22Йўхим ва Хозеба шаҳрининг аҳолиси. Йўш ва Сораф ҳам Шелонинг наслидан келиб чиққан эдилар. Улар Мўаблик аёлларга уйланиб, Байтлаҳм шаҳрига ўрнашиб олган эдилар. Бу маълумотлар қадимги ёзувлардан олинган.

23Шу наслга тегишли одамлар шоҳ саройида кулоллар сифатида хизмат қилиб, Натайим ва Гедера шаҳарларида яшашарди.

24Шимўннинг Намувол, Ёмин, Ёрив, Зерах ва Шовул исмли ўғиллари бор эди.

25Шовулнинг Шаллум деган ўғли, Мивсом деган набираси ва Мишмо деган чевараси бор эди.

26Мишмонинг Хаммувол деган ўғли, Заккур исмли набираси ва Шимах деган чевараси бор эди.

27Шимах ўн олти ўғил ва олти қиз кўрди. Лекин ака–укаларининг фарзандлари кам бўлгани учун Шимўн қабиласи, Яҳудо қабиласи каби, кўпаймади.

28Шимўн насли Бэршэва, Мўлодах, Хазор–Шувал,

29Билхах, Эзам, Тўлад,

30Батувал, Хўрмах, Зихлах,

31Байт–Маркобўт, Хазор–Сусум, Байт–Бирий ва Шарайим шаҳарларида истиқомат қилардилар. Довуд шоҳ бўлгунга қадар мана шу шаҳарлар Шимўн наслига қарашли эди.

32Улар яна Этом, Ойин, Риммон, Тўхан ва Ошон номли бешта шаҳарда ҳам истиқомат қилардилар.

33Жануби–ғарбдаги Баал шаҳригача чўзилган бу шаҳарлару уларнинг атрофидаги ҳамма қишлоқлар Шимўн наслига қарашли эди. Улар шу жойларда яшаб, ўз насабнома маълумотларини ёзиб қўйган эдилар.

34[34-38] Қуйидагилар Шимўн наслининг уруғбошилари эди: Машувов, Ямлах, Эмозиё ўғли Йўша, Йўэл ва Йўшйивиё ўғли Ёҳу. Ёҳу Сараёнинг невараси, Осиёлнинг эвараси эди. Элийўнай, Яқўво, Ёшухаё, Осоёҳ, Одил, Есимил, Бинаё ва Шифи ўғли Зизо ҳам Шимўн наслининг уруғбошилари эди. Зизо Элоннинг невараси, Ёдиёнинг эвараси, Шамаё ўғли Шимрининг чевараси эди. Уларнинг уруғлари ниҳоятда кўпайгани учун

39улар қўй–эчкиларига яйлов ахтариб, водийнинг шарқий четида жойлашган Гадўр шаҳригача бордилар.

40У ердаги кенг, тинч ва осойишта жойлар кўм–кўк яйловларга бой эканини кўрдилар. Бу ерлар азалдан Хом наслига қарашли эди.

41Яҳудо шоҳи Ҳизқиё ҳукмронлик қилган даврда юқорида номлари рўйхат қилинган Шимўн насли Хом наслига ва улар орасида ўрнашиб олган Муним уруғига ҳужум қилдилар. Уларнинг ҳаммасини битта қолдирмай қириб ташладилар. У ерда қўйлар учун яйловлар кўп бўлгани учун уларнинг жойига ўзлари ўрнашиб олдилар.

42Сўнг Шимўн наслидан беш юз киши Йишининг Пилатиё, Нариё, Рафиё ва Узиёл исмли тўрт ўғли бошчилигида Сеир тоғларига бориб,

43Омолек наслининг қолганларини қириб ташладилар. Шимўн насли бугунга қадар ўша жойларда яшаб келяпти.

ticle>