1Рубен
2Рубеннинг укаси
3Рубен тўрт ўғил кўрди. Уларнинг исмлари Ханўх, Паллув, Хазрон ва Карми эди.
4Йўэлнинг насли қуйидагилардан иборат эди: Йўэлнинг ўғли — Шамаё, Шамаёнинг ўғли — Гўг, Гўгнинг ўғли — Шимах,
5Шимахнинг ўғли — Михо, Михонинг ўғли — Раё, Раёнинг ўғли —
6ва Баалнинг ўғли — Берах.
7Рубен қабиласининг қуйидаги уруғбошилари ҳам насабнома рўйхатида қайд этилган: Явиёл, Закариё
8ва Бэлах. Бэлах Азазнинг ўғли, Шеманинг невараси ва Йўэлнинг эвараси эди. Улар Арор шаҳрида ҳамда шимолдаги Наво ва Баал–Миёнга қадар чўзилган ерларда яшадилар.
9Уларнинг
10Рубен насли шоҳ Шоул даврида Ҳожар уруғига қарши уруш очди. Уларни мағлуб қилиб, Гиладнинг шарқидаги ҳамма ерларини эгаллаб олди.
11Гад қабиласи
12Йўэл Башан ерида йўлбошчи эди, унинг ўнг қўл ёрдамчиси Шофом эди, Янай ва Шофот уруғбошилар эдилар.
13Гад қабиласининг қолган аъзолари қуйидаги етти уруғга тегишли эди: Микойил, Машуллом, Шеба, Йўрай, Яқан, Зия ва Ибир.
14Булар Абуҳайилнинг ўғиллари бўлиб, уларнинг еттинчи авлодигача бўлган аждодлари қуйидагилар эдилар: Хури, Ёрўвах, Гилад, Микойил, Яшишай, Яхду ва Буз.
15Гўнонинг невараси, Абдил ўғли Охи бу уруғларнинг йўлбошчиси эди.
16Гад қабиласи Гиладда, Башанда ва ўша ердаги шаҳарларда ҳамда Шарондаги бутун яйловларда истиқомат қиларди.
17Бу маълумотларнинг ҳаммаси Яҳудо шоҳи Йўтом ва
18Рубен, Гад қабилаларининг ва Манаше қабиласи ярмининг қилич ва қалқон билан қуролланган камончилардан иборат 44.760 та жанг қилишга тайёр, моҳир
19Улар Ҳожар уруғига, Ятур, Нофиш ва Надав қабилаларига ҳужум қилдилар.
20Жанг пайтида бу сипоҳлар Худога илтижо қилдилар. Улар Худога инонганлари учун Худо илтижоларига жавоб бериб, Ҳожар уруғини ва барча иттифоқчиларини уларнинг қўлига бериб, мағлуб қилди.
21Улар душманнинг чорвасидан 50.000 туя, 250.000 қўй, 2.000 эшакни ўлжа олдилар ва 100.000 одамни асир қилдилар.
22Ғанимнинг кўпчилиги жангда қирилиб кетганди, чунки Худонинг Ўзи уларга қарши жанг қилган эди. Рубен ва Гад қабилалари ҳамда Манаше қабиласининг ярми сургунгача ўша ерларда яшаб қолдилар.
23Манаше қабиласининг ярми Баал–Хермон, Санир ва Хермон тоғига қадар чўзилган Башан ерларида жойлашиб, кўпайди.
24Қабиланинг уруғбошилари қуйидагилар эди: Ифар, Йиши, Элиэл, Озриёл, Еремиё, Хўдавиё ва Яхдиёл. Улар баҳодир жангчилар бўлиб, ўз уруғларининг машҳур бошлиқлари эдилар.
25Рубен ва Гад қабилалари ҳамда Манаше қабиласининг ярми ота–боболарининг Худосига қарши гуноҳ қилдилар. Улар Худога бевафолик қилиб, Худо қириб юборган ўша юртдаги халқларнинг худоларига сиғина бошладилар.
26Шунинг учун Исроил халқининг Худоси Оссурия шоҳи Пулни, яъни Тиғлатпиласарни юбориб, Рубен, Гад қабилаларини ва Манаше қабиласининг ярмини мағлуб қилди. Шох Пул уларни асир олиб Халах, Хавор ва Хара ҳудудларига ҳамда Гозан дарёсининг бўйларига сургун қилди. Улар бугунгача ўша ерларда истиқомат қилиб келяптилар.