1 Солномалар 6:1-81 UZV2013 - Bible AI

1Левининг ўғиллари Гершон, Қоҳот ва Марори эди.

2Қоҳотнинг ўғиллари Имром, Изхор, Хеврон ва Узиёл эди.

3Имромнинг Ҳорун ва Мусо исмли икки ўғли ва Марям исмли бир қизи бор эди. Ҳоруннинг ўғиллари Надов, Абиҳу, Элазар ва Итамар эди.

4Элазардан Финхаз туғилди, Финхаздан Абушува туғилди,

5Абушувадан Букки туғилди, Буккидан Уззи туғилди,

6Уззидан Зарахиё туғилди, Зарахиёдан Маройўт туғилди,

7Маройўтдан Эмориё туғилди, Эмориёдан Охитоб туғилди,

8Охитобдан Зодўх туғилди, Зодўхдан Охимас туғилди,

9Охимасдан Озариё туғилди, Озариёдан Йўханон туғилди,

10Йўханондан Озариё туғилди. Озариё шоҳ Сулаймон Қуддусда қурган Маъбадда руҳоний бўлиб хизмат қилган эди.

11Озариёдан Эмориё туғилди, Эмориёдан Охитоб туғилди,

12Охитобдан Зодўх туғилди, Зодўхдан Шаллум туғилди,

13Шаллумдан Хилқиё туғилди, Хилқиёдан Озариё туғилди,

14Озариёдан Сараё туғилди, Сараёдан Ёҳузадах туғилди.

15Эгамиз шоҳ Навухадназар орқали Яҳудо ва Қуддус халқини сургун қилганда, Ёҳузадах ҳам бадарға бўлган эди.

16Левининг ўғиллари Гершон, Қоҳот ва Марори эди.

17Гершоннинг ўғиллари исми Лубнах ва Шимах эди.

18Қоҳотнинг ўғиллари Имром, Изхор, Хеврон ва Узиёл эди.

19Марорининг ўғиллари Махли ва Муши эди.
Ота хонадонига кўра, рўйхатга олинган Леви уруғлари қуйидагилардан иборат эди:

20Гершон насли қуйидагилар эди: Гершондан Лубнах туғилди, Лубнахдан Яхат туғилди, Яхатдан Зиммо туғилди,

21Зиммодан Йўх туғилди, Йўхдан Йиддо туғилди, Йиддодан Зерах туғилди, Зерахдан Ётарай туғилди.

22Қоҳотнинг насли қуйидагилар эди: Қоҳотдан Оминадов туғилди, Оминадовдан Кўрах туғилди, Кўрахдан Асир туғилди,

23Асирдан Элқана туғилди, Элқанадан Эбуасаф туғилди, Эбуасафдан Асир туғилди,

24Асирдан Тахат туғилди, Тахатдан Уриёл туғилди, Уриёлдан Уззиё туғилди, Уззиёдан Шовул туғилди.

25Элқананинг Эмосай ва Охимўт деган икки ўғли бор эди.

26Охимўтдан Элқана туғилди, Элқанадан Зўфай туғилди, Зўфайдан Нахат туғилди,

27Нахатдан Элиёб туғилди, Элиёбдан Ерохам туғилди, Ерохамдан Элқана туғилди, Элқанадан Шомуил туғилди.

28Шомуилнинг икки ўғли бор эди, тўнғичининг исми Йўэл, кенжасининг исми Абиё эди.

29Марорининг насли қуйидагилар эди: Мароридан Махли туғилди, Махлидан Лубнах туғилди, Лубнахдан Шимах туғилди, Шимахдан Уззох туғилди,

30Уззохдан Шимо туғилди, Шимодан Хаггиё туғилди, Хаггиёдан Осоёҳ туғилди.

31Аҳд сандиғи Эгамизнинг уйига келгандан кейин, Довуд у ердаги хизматга созандалар тайинлаганди.

32Сулаймон Қуддусда Эгамизнинг уйини қургунга қадар, улар Учрашув чодириМуқаддас чодир олдида қўшиқ айтиб хизмат қилишарди. Ўз хизматини берилган кўрсатмалар асосида адо этишарди.

33У ерда хизмат қилган одамлар қуйидаги уруғлардан эди:

33Қоҳот уруғидан — қўшиқчи Хаман. Хаманнинг насабномаси қуйидагича эди: Хаман — Йўэлнинг ўғли, Йўэл — Шомуилнинг ўғли,

34Шомуил — Элқананинг ўғли, Элқана — Ерохамнинг ўғли, Ерохам — Элиэлнинг ўғли, Элиэл — Тўвахнинг ўғли,

35Тўвах — Зуфнинг ўғли, Зуф — Элқананинг ўғли, Элқана — Махатнинг ўғли, Махат — Эмосайнинг ўғли,

36Эмосай — Элқананинг ўғли, Элқана — Йўэлнинг ўғли, Йўэл — Озариёнинг ўғли, Озариё — Зафаниёнинг ўғли,

37Зафаниё — Тахатнинг ўғли, Тахат — Асирнинг ўғли, Асир — Эбуасафнинг ўғли, Эбуасаф — Кўрахнинг ўғли,

38Кўрах — Изхорнинг ўғли, Изхор — Қоҳотнинг ўғли, Қоҳот — Левининг ўғли, Леви — Ёқубнинг ўғли.

39Хаманнинг Осиф исмли қариндоши унинг ўнг қўл ёрдамчиси эди. Осифнинг насабномаси қуйидагича эди: Осиф — Бархиёнинг ўғли, Бархиё — Шимонинг ўғли,

40Шимо — Микойилнинг ўғли, Микойил — Босиёнинг ўғли, Босиё — Малкиёнинг ўғли,

41Малкиё — Итнонинг ўғли, Итно — Зерахнинг ўғли, Зерах — Одаёнинг ўғли,

42Одаё — Этханнинг ўғли, Этхан — Зиммонинг ўғли, Зиммо — Шимахнинг ўғли,

43Шимах — Яхатнинг ўғли, Яхат —Гершоннинг ўғли, Гершон — Левининг ўғли.

44Хаманнинг чап қўл ёрдамчиси ўз қариндоши Этхан эди. У Марори уруғидан эди. Этханнинг насабномаси қуйидагича эди: Этхан — Хишининг ўғли, Хиши — Абдининг ўғли, Абди — Маллухнинг ўғли,

45Маллух — Хашавиёнинг ўғли, Хашавиё — Эмозиёнинг ўғли, Эмозиё — Хилқиёнинг ўғли,

46Хилқиё — Омзининг ўғли, Омзи — Банихнинг ўғли, Баних — Шамернинг ўғли,

47Шамер — Махлининг ўғли, Махли — Мушининг ўғли, Муши — Марорининг ўғли, Марори — Левининг ўғли.

48Леви қабиласининг қолган аъзолари Худонинг уйидаги бошқа ҳамма хизматга тайинланган эдилар.

49Фақат Ҳорун ва унинг насли қурбонгоҳда қурбонлик куйдириб, хушбўй тутатқи қурбонгоҳида тутатқи тутатишлари мумкин эди. Улар Энг муқаддас хонадаги барча хизматни адо этиб, Худонинг қули Мусо берган ҳамма буйруқларга кўра, Исроил халқини гуноҳдан поклар эдилар.

50Ҳоруннинг насли қуйидагилар эди: Ҳоруннинг ўғли — Элазар, Элазарнинг ўғли — Финхаз, Финхазнинг ўғли — Абушува,

51Абушуванинг ўғли — Букки, Буккининг ўғли — Уззи, Уззининг ўғли — Зарахиё,

52Зарахиёнинг ўғли — Маройўт, Маройўтнинг ўғли — Эмориё, Эмориёнинг ўғли — Охитоб,

53Охитобнинг ўғли — Зодўх, Зодўхнинг ўғли — Охимас.

54Левиларга ажратилган шаҳарлардан биринчи бўлиб Қоҳот уруғининг Ҳорун насли улуш олган эди. Уларга қуръа бўйича берилган ҳудудга

55Яҳудо юртидаги Хеврон шаҳри ва унинг атрофидаги яйловлар кирган эди.

56Аммо ўша шаҳарнинг атрофидаги далалару қишлоқлар Яфунах ўғли Холибга берилди.

57Ҳорун наслига қуйидаги шаҳарлар ва уларнинг атрофларидаги яйловлар берилди: паноҳ шаҳар Хеврон, Либна, Ятир, Эштамўва,

58Хилен, Давир,

59Ошон ва Байт–Шамаш.

60Бенямин қабиласининг ҳудудидан қуйидаги шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги яйловлар ҳам берилди: Ғибо, Элимат ва Онотўт. Қохот уруғининг Ҳорун наслига ҳаммаси бўлиб ўн учта шаҳар берилди.

61Қоҳот наслининг қолганларига эса Иорданнинг ғарб томонидаги Манаше қабиласига қарашли ҳудуддан ўнта шаҳар қуръа бўйича тақсимлаб берилди.

62Гершон уруғига, хонадонларига кўра, Иссахор, Ошер, Нафтали ва Башандаги Манаше қабилаларининг ҳудудларидан ўн учта шаҳар қуръа бўйича берилди.

63Марори уруғига, хонадонларига кўра, Рубен, Гад ва Забулун қабилаларининг ҳудудларидан ўн иккита шаҳар қуръа бўйича берилди.

64Шундай қилиб, Исроил халқи левиларга яшаш учун шаҳарларни ва ўша шаҳарлар атрофидаги яйловларни ажратиб берди.

65Юқорида номлари айтиб ўтилган Яҳудо, Шимўн ва Бенямин қабилалари ҳудудларидан ажратилган шаҳарлар ҳам қуръа бўйича тақсимланган эди.

66Қоҳот уруғининг баъзи хонадонларига Эфрайим қабиласининг ҳудудидан қуйидаги шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги яйловлар берилди:

67Эфрайим қирларидаги паноҳ шаҳар Шакам, Гезер,

68Ёхмаём, Байт–Хўрон,

69Ойжавлон ва Гат–Риммон.

70Қоҳот уруғининг қолган хонадонларига эса Иорданнинг ғарб томонидаги Манаше қабиласининг ярмига қарашли икки шаҳар берилди: Онар ва Билом. Бу шаҳарларнинг атрофларидаги яйловлар ҳам уларга берилди.

71Гершон уруғига қуйидаги шаҳарлар ва уларнинг атрофларидаги яйловлар берилди:
Иорданнинг шарқ томонидаги Манаше қабиласининг ҳудудидан Аштарўт ва Башандаги Гўлон,

72Иссахор қабиласининг ҳудудидан Кедеш, Доварат,

73Рамўт ва Онем,

74Ошер қабиласининг ҳудудидан Мошол, Абдўн,

75Ҳуққоқ ва Рехоб,

76Нафтали қабиласи ҳудудидан Хаммон, Хиратайим ва Жалиладаги Кедеш.

77Марори уруғининг қолган хонадонларига қуйидаги шаҳарлар ва уларнинг атрофларидаги яйловлар берилди:
Забулун қабиласининг ҳудудидан Риммоно ва Товур,

78[78-79] Ерихо рўпарасидаги Иордан дарёсининг шарқ томонида жойлашган Рубен қабиласининг ҳудудидан Яхаз, Кадамўт, Мифат ва чўлдаги Базер,

80Гад қабиласининг ҳудудидан Моханайим,

81Хашбон, Язир ва Гиладдаги Рамўт.

ticle>