1Иссахорнинг Тўло, Пувах, Ёшув ва Шимрон деган тўртта ўғли бор эди.
2Тўлонинг олтита ўғли бор эди: Уззи, Рафиё, Ёриёл, Яхмай, Йибсам ва Шомуил. Улар ўз хонадонларининг уруғбошилари эдилар. Шоҳ Довуд даврида Тўлонинг насабномасида 22.600 та жангчи қайд этилган эди.
3Уззининг Йизрахиё деган ўғли бор эди. Йизрахиёнинг тўртта ўғли бўлиб, исмлари Микойил, Ободиё, Йўэл ва Ишшиё эди. Йизрахиё ва унинг ўғиллари уруғбошилар эди.
4Уларнинг хотинлари ва болалари ниҳоятда кўп бўлгани учун, насабномасига кўра, жанг қилишга қодир 36.000 та одами бор эди.
5Иссахор қабиласининг насабномасида ҳаммаси бўлиб 87.000 та жангчи қайд этилган эди.
6Беняминнинг Бэлах, Бохир ва Ёдиёл деган уч ўғли бор эди.
7Бэлахнинг Эзбўн, Уззи, Узиёл, Яримўт ва Ири деган бешта ўғли бор эди. Уларнинг бешови ҳам уруғбошилар бўлиб, насабномасида 22.034 та баҳодир жангчи қайд этилган эди.
8Бохирнинг Зомиро, Йўш, Элиазар, Элийўнай, Омри, Ёримўт, Абиё, Онотўт ва Элимат деган ўғиллари бор эди. Буларнинг ҳаммалари Бохирнинг ўғиллари эди.
9Уларнинг насабномасида уруғбошилардан ташқари 22.200 та жангчи қайд этилган эди.
10Ёдиёлнинг Билхан деган битта ўғли, Билханнинг эса Ёуш, Бенямин, Эҳуд, Ханано, Затон, Таршиш ва Охишар деган етти ўғли бор эди.
11Уларнинг ҳаммаси уруғбошилар бўлиб, насабномасига кўра, жанг қилишга тайёр 17.200 та одами бор эди.
12Шупим ва Хупим халқлари Ирдан, Хушим халқи эса Охердан келиб чиққанди.
13Нафталининг Яхзиёл, Гўно, Изар ва Шаллум деган тўртта ўғли бор эди. Улар Билхахнинг наслидан эди.
14Манаше Орамлик чўрисидан Осриёл ва Мохир исмли икки ўғил кўрди. Мохир
15Мохир Хупим ва Шупимга хотинлар олиб берди. Мохирнинг Махо исмли бир синглиси бор эди. Залофoход Мохирнинг авлодларидан бири бўлиб, фақат қизлар кўрган эди.
16Мохирнинг хотини Махо икки ўғил туғди. Уларнинг исмини Параш ва Шараш қўйдилар. Параш Улом ва Раҳем исмли икки ўғил кўрди.
17Уломнинг Бадон деган ўғли бор эди.
18Гиладнинг синглиси Хаммалекадан Ишхўд, Абуазар ва Махло туғилди.
19Шамидонинг Охиён, Шакам, Лихи ва Ониём деган ўғиллари бор эди.
20
21Тахатдан Зобод, Зободдан Шуталах туғилдилар.
22Уларнинг отаси Эфрайим кўп кунлар аза тутди. Қариндошлари унга тасалли бергани келдилар.
23Эфрайим хотини билан яна қовушган эди, хотини ҳомиладор бўлиб, ўғил туғди. Эфрайим, уйимда бахтсизлик юз берган эди, деб ўғлининг исмини Бариё қўйди.
24Эфрайимнинг Шеро деган бир қизи бор эди. Шеро тепадаги Байт–Хўрон ва пастдаги Байт–Хўрон шаҳарларини ҳамда Узан–Шеро шаҳрини қурди.
25Эфрайимнинг Рефах исмли бир ўғли ҳам бор эди. Рефахдан Рашаф туғилди, Рашафдан Телах, Телахдан Тахан,
26Тахандан Ладен, Ладендан Омиҳуд, Омиҳуддан Элишама,
27Элишамадан Нун, Нундан Ёшуа туғилдилар.
28Эфрайим насли жанубдаги Байтил шаҳри, шарқдаги Нарон шаҳри ва ғарбдаги Гезер шаҳригача чўзилган ҳудудни қўлга киритиб, ўша ерга ўрнашиб олган эдилар. Уларнинг ҳудудига ўша шаҳарлар атрофидаги барча қишлоқлар, Шакам ва Оя шаҳарлари ҳамда улар атрофидаги қишлоқлар кирган эди.
29Манаше қабиласи Байт–Шан, Танах, Махидў ва Дўр шаҳарлари ва ўша шаҳарлар атрофидаги қишлоқларида ўрнашиб олган эди.
30Ошернинг ўғиллари қуйидагилардир: Йимнах, Йишво, Йишви ва Бариё. Ошернинг Серах исмли бир қизи ҳам бор эди.
31Бариёнинг Хабер ва Малхиёл исмли икки ўғли бўлиб, Малхиёл Бирзайит шаҳрини қурган эди.
32Хабернинг Яфлет, Шўмер ва Хўтам исмли уч ўғли ва Шува исмли бир қизи бор эди.
33Яфлетнинг ўғиллари — Пўсах, Бимхал ва Ошвот.
34Шўмернинг ўғиллари — Охи, Рохгах, Хуббо ва Орам.
35Шўмернинг укаси Хўтамнинг ўғиллари — Зўфах, Йимно, Шалаш ва Амал.
36Зўфахнинг ўғиллари — Сувах, Харнатар, Шувол, Бери, Йимра,
37Базер, Хўд, Шаммо, Шилшо, Йитрон ва Бера.
38Этернинг ўғиллари — Яфунах, Фиспа ва Орро.
39Уллонинг ўғиллари — Орах, Ханниэл ва Ризиё.
40Ошер насли ана шулардан иборат бўлиб, улар уруғбошилар, машҳур баҳодир жангчилар, обрўли йўлбошчилар эдилар. Ошер қабиласининг насабномасида жанг қилишга қодир 26.000 киши қайд этилган эди.