1Беняминнинг бешта ўғли бор эди. Тўнғич ўғли — Бэлах, иккинчиси — Ошбол, учинчиси — Ахрах,
2тўртинчиси — Нўхах, бешинчиси Рафа эди.
3Бэлахнинг ўғиллари қуйидагилардир: Адар, Гера, Абиҳуд,
4Абушува, Нўмон, Охўва,
5Гера, Шафуфон ва Хуром.
6
8Шахарайим иккала хотини Хушим ва Барони қўйиб юборгандан кейин,
9Унинг Ҳўдаш исмли янги хотини унга Йўвов, Зибиё, Мeшo, Малкам,
10Юс, Саҳиё ва Мирмо деган етти ўғил туғиб берган эди. Шахарайимнинг бу ҳамма ўғиллари уруғбошилар эдилар.
11Шахарайимнинг Хушимдан туғилган Абутав ва Элфал деган иккита ўғли ҳам бор эди.
12
14Охё, Шошах, Ёримўт,
15Забадиё, Арод, Эдер,
16Микойил, Йишпо ва Йўхо Бариёнинг ўғиллари эди.
17Забадиё, Машуллом, Хизқи, Хабер,
18Йишмарай, Йизлиё ва Йўвов Элфалнинг ўғиллари эди.
19Яхим, Зихри, Забди,
20Эливенай, Зиллатай, Элиэл,
21Одаё, Бароё ва Шимрот Шимахнинг ўғиллари эди.
22Йишпон, Ибир, Элиэл,
23Абдўн, Зихри, Ханон,
24Ханониё, Элам, Онтўтиё,
25Йифдаё ва Панувал Шошахнинг ўғиллари эди.
26Шамшарай, Шахариё, Оталиё,
27Яршиё, Илёс ва Зихри Ерохамнинг ўғиллари эди.
28Уларнинг ҳаммаси ўз наслининг уруғбошилари бўлиб, исмлари ўз насли насабномасида қайд этилган эди. Улар Қуддусда яшадилар.
29Явиёл Гивон шаҳрини қуриб, ўша шаҳарда ўрнашди. Хотинининг исми Махо,
30тўнғич ўғлининг исми Абдўн, кейингилариники Зур, Киш,
31Гадўр, Охё, Закар,
32ва Михлўт эди. Михлўт Шимохнинг отаси эди. Буларнинг насли Қуддусда ўз уруғлари билан ёнма–ён яшади.
33Нар — Кишнинг отаси, Киш шоҳ Шоулнинг отаси эди. Шоулнинг тўртта ўғли бўлиб, исмлари Йўнатан, Малкишува, Абунадов ва Эшбаaл эди.
34Йўнатандан Марибаал туғилди, Марибаалдан Михо туғилди.
35Михонинг Питўн, Малек, Тария ва Охоз деган ўғиллари бор эди.
36Охоздан Ёҳуваддо туғилди, Ёҳуваддодан Элимат, Озмобит ва Зимри туғилдилар. Зимридан Мўзо туғилди,
37Мўзодан Бина туғилди, Бинадан Рафах туғилди, Рафахдан Эласах туғилди, Эласахдан Озиёл туғилди.
38Озиёлнинг олтита ўғли бўлиб, уларнинг исмлари Озриком, Бохару, Исмоил, Шариё, Ободиё ва Ханон эди. Буларнинг ҳаммаси Озиёлнинг ўғиллари эди.
39Озиёлнинг укаси Эшехнинг учта ўғли бўлиб, тўнғичи — Улом, иккинчиси — Ёуш, учинчиси Элифалет эди.
40Уломнинг ўғиллари баҳодир жангчи ва камончилар эдилар. Уларнинг кўп ўғиллари ва набиралари бор эди, ҳаммаси бўлиб 150 та эди.